Latest news

10:07Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ким қанча ишлаб олди?  0 09:30Ўтган мавсумдаги Суперлиганинг "энг яхши ёш футболчиси" фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  1 08:53Терма жамоамизнинг яна бир аъзосига Греция ва Ла Лига 2 жамоасидан қизиқиш бор  11 08:19"Реал" ўз тарбияланувчисининг қайтганини эълон қилди  6 07:47Терма жамоамизнинг яна бир аъзоси легионерга айланди. Унинг янги жамоасидаги рақами ҳам маълум  7 07:39Ўзбекистон МТЖ аъзоси Эрон чемпиони билан шартнома имзолайди  9 01:44Жезуш Роналду ҳақида: "Унинг таклифи туфайли "Ал Насср"даман"  12 00:48Тер Штеген ғазабда, клубдагилар уни кетади деб ўйлашяпти, аммо...  7 00:30"Андижон" Валижон Раҳимов билан хайрлашди  2 23:43"Ал Ҳилол" собиқ устози энди "Ал Насср"ни бошқаради  1 23:17"Ньюкасл" "Айнтрахт" ҳужумчиси учун 70 млн. евро таклиф қилди  2 22:34Испания ҳукумати Ямалнинг туғилган кун байрамида карлик касаллиги бор одамларнинг ишга ёлланганини текширишни сўради  7 22:04КЖЧдан сўнг "Олтин тўп" учун ким асосий даъвогар?  75 19:54Грилишнинг янги манзили Туркия бўлиши мумкин  3 19:27Расман: Кенжабоев "Қизилқум"га қайтди  7

Олий лига-2015. Мавсумнинг энг йирик натижалари News

Олий лига-2015. Мавсумнинг энг йирик натижалари

Якунига етган мавсум якунлари ҳақида маълумотлар беришда давом этамиз.

240та ўйиннинг 31тасида йирик натижа қайд этилди. Биз мавсумнинг энг йирик ғалабаларини эслаб ўтамиз.

1. "Бухоро" - "Олмалиқ" 0:4

Олий лиганинг 6-турида "Бухоро" ўз майдонида "Олмалиқ" билан ўйнаганди. Биринчи бўлимда асли бухоролик бўлган меҳмонлар вакили Шавкат Саломов ҳисобни очганди. Иккинчи бўлимда Арслонмурод Омонов, Саламат Қутибоев ва Шавкат Саломов ўз ҳисобларига биттадан гол ёзиб қўйишганди - 0:4.

2. "Бунёдкор" - "Машъал" 4:0

9-турда "Бунёдкор" ўз майдонида "Машъал" билан куч синашганди. У пайтда Сардор Рашидов ҳали Ўзбекистонда ўйнарди. Айнан Рашидов ҳисобни очиб берганди. Тимур Аюпов, Сардор Собирхўжаев ва Шакер Зуаги эса биринчи бўлимнинг ўзида ҳисоб 4:0 бўлишини таъминлаганди. Ўйин мана шу ҳисобида тугаганди.


3. "Андижон" - "Нефтчи" 0:4
11-турда Андижондаги "Соғлом Авлод" стадионида водий дербиси бўлиб ўтганди. "Андижон" "Нефтчи" билан куч синашганди. Ўйин меҳмонларнинг йирик ғалабаси билан ўз якунига етганди. Ўйиндаги ҳисобни Сардор Раҳмонов очганди. Шерзод Ҳакимов иккинчи бор мезбонларни ранжитганди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Акмал холматов ва Мурод Бобожонов Мошняга қўриқлаган дарвозага иккита гол уришганди - 0:4.

4. "Шўртан" - "Локомотив" 0:4
13-турда "Шўртан" Ғузорда "Локомотив"ни қабул қилганди. Учрашув "темирйўлчилар"нинг 4:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугаганди. Темурхўжа Абдухолиқов, Жасур Ҳасанов, Санжар Шоаҳмедов ва Марат Бикмаев томонидан урилган голлар "Локо"га сафарда йирик ғалабани тақдим этганди.



5. "Бунёдкор" - "Андижон" 4:0

28-турда "қалдирғочлар" ўз майдонида "бургутлар"ни қабул қилганди. Воҳид Шодиев ва Сато Минори биттадан, Достонбек Ҳамдамов эса иккита гол уриб "Бунёдкор"га йирик ғалаба келтирганди - 4:0.

6. "Металлург" - "Андижон" 5:1
10-турда "Металлург" ўз уйида "Андижон"ни қабул қилганди. Муроджон Тошматов ва Шаҳзодбек Нурматов дублга эришганди. Яна битта голни Саиджон Абдужабборов ҳисобига ёзилганди. "Андижон"нинг ягона жавоб тўпини Лочин Солиев пенальтидан урганди - 5:1.

7. "Локомотив" - "Навбаҳор" 5:1

Биринчи давранинг энг сўнгги турида "Локо" ўз уйида "Навбаҳор"ни қабул қилганди. Жасур Ҳасанов, Санжар Шоаҳмедов, Темурхўжа Абдухолиқов, Марат Бикмаев (2та) томонидан урилган голларга "Навбаҳор"дан Шаҳбоз Эркинов жавоб берганди - 5:1.

8. "Насаф" - "Навбаҳор" 5:1

23-турда "Насаф" Қаршида "Навбаҳор"ни қабул қилганди. Илҳом Шомуродовнинг голига Улуғбек Бақоев тезда жавоб берганди. Артур Геворкян яна "Насаф"ни олдинга олиб чиққанди. Орадан кўп ўтмай Улуғбек Бақоев бу сафар ўз дарвозасига тўп киритиб қўяди. Танаффусдан сўнг Илҳом Шомуродов ва Геворкян ўз ҳисобларига яна биттадан гол ёзиб қўйишади - 5:1.


9. "Бунёдкор" - "Қўқон-1912" 5:0
Охирги турда "Қўқон-1912" Тошкентда "Бунёдкор" меҳмони бўлганди. Ўйинда мезбонлар рақиб дарвозасига жавобсиз 5та гол уришди. Виктор Карпенко, Сато Минори, Достонбек Ҳамдамов биттадан, Воҳид Шодиев эса иккита тўп киритди - 5:0.

10. "Пахтакор" - "Динамо" 6:0

"Пахтакор" 27-турда "Динамо"ни қабул қилиб йирик ғалабага эришганди. Жалолиддин Машарипов бошлаб берган голлар шоусини Кахи Махарадзе (2та), Игорь Сергеев, Камолиддин Тожиев ва Баҳодир Пардаев давом эттиришганди - 6:0.


11. "Пахтакор" - "Андижон" 6:0
Охирги турда "шерлар" худди шу ҳисоб билан "Андижон"ни таслим қилишди. Бу сафар ҳам Машарипов ҳисобни очди. Жавоҳир Соҳибов ва Егор Кримец биринчи бўлим охирида гол уришди. Иккинчи бўлимда Игорь Сергеев дублга эришди. Охирги голни Анвар Солиев ўз ҳисобига ёзиб қўйди - 6:0.



12. "Локомотив" - "Сўғдиёна" 7:0

2015 йилги энг йирик ҳисоб 18-турда Тошкентдаги ТТЙМИ стадионида кузатилди. "Локомотив" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни қабул қилди. Учрашувдаги биринчи тўпни меҳмонлар ҳимоячиси Элёр Орипов ўз дарвозасига киритиб қўйди. Санжар Шоаҳмедов ва Жасур Ҳасановнинг голлари танаффусга "Локо" йирик ҳисобда чиқиб кетишини таъминлади. Иккинчи бўлимда Шоаҳмедов дублга эришди. Марат Бикмаев ҳам ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди. Ислом Тўхтахўжаев эса қисқа вақт ичида иккита тўп киритиб якуний натижани ўрнатди - 7:0!


Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика