Latest news

13:20Илёс Зейтуллаев: "Самарқанддаги 3 очкони жамоавий ғалаба деган бўлардим"  1 13:02Мареска: "АҚШдаги об-ҳаво туфайли машқ қилиш деярли имконсиз"  0 12:34Раулнинг навбатдаги манзили Испания U-21 термаси бўлиши мумкин — музокаралар бошланди  0 12:07"Бавария" дортмундликлар юлдузини сотиб олмоқчи  0 11:39"Манчестер Сити" ҳимоячисининг дисквалификацияси узайтирилди  3 11:19Суперлига. 14-тур ҳакамлари маълум: "Насаф" – "Пахтакор" учрашувини Тўхтасинов бошқаради  20 10:40"Тоттенхэм" 20 ёшли япониялик футболчининг трансфери бўйича келишувга эришди  1 10:04Шаҳбоз Умаров “Турон“ билан хайрлашди. Унинг кейинги жамоаси водий клуби бўлиши мумкин  5 09:33Шомуродовга А Серия жамоасидан таклиф бор  12 09:02Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  1 08:31“Рома“ Шомуродовни қанчага сотишни режа қилгани маълум  8 08:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Интер Майами“ иштирок этган гуруҳдан кейинги босқичга йўл олганлар маълум  28 07:25Суперлига. "Қалдирғоч"лар Абрамов жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этишди, Абдухолиқовдан дубл  0 07:19Ўзбекистон кубоги. Бугун яна 2 та чорак финалчи аниқланади  1 02:00КЧЖ. ПСЖ "Сиэтл Саундерс"ни таслим қилди ва гуруҳда биринчи ўринни эгаллади, "Атлетико" ғалаба қозонган бўлсада уйга қайтади  11

Олий лига. 20-тур рамзий терма жамоаси News

Олий лига. 20-тур рамзий терма жамоаси

25 ва 26 август кунлари мамлакатимиз стадионларида олий лиганинг 20-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Сайтимиз одатига кўра бу турнинг рамзий терма жамоасини тузиб чиқдик.


Дарвозабон:
Акмал Раҳимов ("Шўртан" ёшлари)

Бу сафар дарвозага олий лига эмас ёшлар лигасидан номзодни лойиқ кўрдик. Сабаби "Шўртан" дарвозабони Акмал Раҳимов "Пахтакор" билан ўйинда жарима тўпидан гол уриб барчани лол қолдирди. Қизиғи ўша ўйинда "Пахтакор" вакили Темур Толипов пенальтидан гол ура олмаганди, унинг зарбаси ноаниқ кетган. Ўйин давомида рақибнинг барча ҳужумларини батараф этган посбонни рамзий терма жамоа дарвозасига қўйдик.



Ҳимоячилар:
Шуҳрат Муҳаммадиев ("Насаф")
Аднан Ораховац ("Пахтакор")
Евгений Гоголь ("Олмалиқ")
Умар Эшмуродов ("Шўртан")

Қаршининг "Насаф" клуби ҳимоячиси Шуҳрат Муҳаммадиев "Қизилқум"га қарши баҳсда биринчи голга ҳаммуаллифлик қилди ва айнан у ишлаган пенальтидан Геворкян гол урди. Ҳужумга кўп қўшиладиган Муҳаммадиев Навоийдаги баҳсда ўз қанотида яхши ҳаракат қилди.

"Пахтакор" ҳимоячиси Аднан Ораховац "Шўртан" билан ўйинда ҳимояда яхши ўйнаш билан бирга рақиб дарвозасига муҳим голни урди.

Ўша ўйинда Ғузорликлар сафида Умар Эшмуродов жуда фаол ўйнади. Айнан унинг ҳаракатлари туфайли "шерлар" сафарда 2 очко йўқотишди. Эшмуродов тажрибали ҳимоячилар билан бирга ўзини жуда яхши ҳис қилмоқда.

"Олмалиқ" сафида бу мавсум 3та қизил карточка олган Евгений Гоголь Қўқондаги учрашувда рақиб ҳужумчиларига деярли имкон қолдирмади. Ҳаводан оширилган барча тўплар Гоголь томонидан қайтариб турилди.



Ярим ҳимоячилар:
Сато Минори ("Бунёдкор")
Зафар Тўраев ("Машъал")
Суҳроб Неъматов ("Бухоро")
Жасур Ҳасанов (катта) ("Локомотив")



"Бунёдкор"нинг япониялик легионери Сато Минори Наманганда "Навбаҳор" билан ўйинда ҳал қилувчи голни уришга эришди. Унинг 88-дақиқада урган голи Сергей Лушан жамоасига ғалаба келтирди.

"Машъал" ярим ҳимоячиси Зафар Тўраев "Нефтчи" билан баҳсда майдон марказида жуда фаол ўйнади. "Гаттузо" шу куни гол урмаган бўлса ҳам жамоасининг ғалабасига катта хисса қўшди.



"Бухоро" мавсумдаги иккинчи ғалабасини "Андижон" устидан қўлга киритди. Бу ўйинда Сухроб Неъматов ҳисобни очишга эришди. Бундан ташқари бухороликлар сардори бошқа вазиятларда ҳам фаоллиги билан ажралиб турди.

"Локомотив" аъзоси катта Жасур Ҳасанов доимгидек тезкор ва чаққон ҳаракат қилди. У захирадан майдонга тушиб ўйиннинг боришини кескин ўзгартириб юборди. Айнан унинг иккита тўп узатиши голга айлантирилди ва Ҳасанов ҳақли равишда рамзий термадан ўрин олди.



Ҳужумчилар:
Акмал Абдураҳмонов ("Сўғдиёна")
Ҳумоюн Муртазоев ("Машъал")

"Сўғдиёна" клуби ушбу мавсумда сафарда биринчи бор ғалабага эришди. Бекободга сафар қилган Даврон Файзиев шогирдлари 2:1 ҳисобида зафар қучишди. Жиззах жамоаси сафида Акмал Абдураҳмонов муҳим голни уришга эришди.

"Машъал" ҳужумчиси Ҳумоюн Муртазоев кетма-кет иккинчи бор рамзий терма жамоага киритилмоқда. Бу сафар у "Нефтчи"га қарши ўйинда баҳсда гол уриб жамоасининг ғалабасини таъминлади.


Бош мураббий: Мухтор Қурбонов ("Шўртан")

Ғузорнинг "Шўртан" клуби бош мураббийи Мухтор Қурбонов тур рамзий терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланди. Сабаби Ғузор жамоаси ўз уйида амалдаги мамлакат чемпиони "Пахтакор"дан 2 очко тортиб олди. Ўтган сафар "Бунёдкор" билан дуранг ўйнаган "Шўртан" иккинчи даврани ажойиб бошлади. Мухтор Қурбонов шогирдларини барча ўйинларга шундай тайёрлашда давом этса жамоа юқори ўринларга чиқиб бораверади. 


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика