Latest news

07:54Суперлига. Бугун 3-та учрашув бор  2 07:27АПЛга йўл олган учинчи жамоа номи маълум  1 03:31Франция кубоги. ПСЖ "Реймс"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  5 03:02Германия кубоги. "Штутгарт" финалда учинчи лига жамоаси бўлмиш "Арминия"ни мағлуб этиб, Германия кубогини қўлга киритди - 4:2. Мийо дублга эришди  3 00:21Райан Гравенберх АПЛнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  1 23:50Элдор Мойлиев: "Иккинчи дақиқадаёқ қизил карточка билан жазоландик ва режамиз ўзгариб кетди"  0 23:17Эрон кубоги. "Истиқлол" "Санат Нафт"ни мағлуб этиб, финалга чиқди, Машарипов захирада қолдирилди  4 23:09Виталий Левченко: "Жокич ва Йовович касал. Кўплаб позицион ҳужумлар уюштирдик"  7 23:02Суперлига. "Сўғдиёна" ва "Бухоро" муроса кўчасини танлади  29 22:45Та "Бавария" билан шартнома имзолайди. "Байер" ҳимоячини компенсация эвазига КЖЧга қўйиб юбориш таклифини кутмоқда  0 22:30ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  0 22:25CAFA U-17 Championship 2025. Ўзбекистон бир киши кам бўлиб Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда мағлуб этди  6 22:00"Краснодар" ўз тарихида илк бор Россия чемпиони бўлди  4 21:21Аморим Гарначога янги жамоа қидиришни айтди. Футболчи Европа лигаси финалидан кейин МЮ устозидан норози бўлганди  12 21:10Ла Лига. "Реал" сўнгги ўйинда Мбаппенинг дубли эвазига "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, "қироллик клуби" мавсумни иккинчи ўрин билан якунлади  33

Олий лига. 2-тур рамзий терма жамоаси News

Олий лига. 2-тур рамзий терма жамоаси

Одатимизга кўра якунига етган турнинг рамзий терма жамоасини тузиб чиқдик.

Дарвозани "Машъал" посбони Жавоҳир Илёсовга ишониб топширди. Ёш посбон "Металлург" билан баҳсда кўп бор жамоаси жонига оро кирди. Иккинчи бўлимда Дилмурод Каримов томонидан амалга оширилган пенальтини ҳам қайтарган Илёсов тур қаҳрамонларидан бири бўлди. 



"Нефтчи" - "Пахтакор" ўртасидаги 51-учрашувга келиб илк бор баҳс 0:0 ҳисобида якунига етди. Бунда иккала жамоа ҳимоячиларининг хиссаси катта бўлди. Мезбонлар сафида легионер Сергей Концевой, меҳмонлардан Даврон Ҳошимов рақибнинг ҳужумларини қайтаришда жонбозлик кўрсатишди. Уларнинг иккиси ҳам рамзий терма жамоамиздан ўрин олишди.



Илк турда ютқазиб қўйган "Олмалиқ" иккинчи турда ўз уйида вице-чемпион "Бунёдкор"га қарши ўйнади. Бу учрашувда ҳам Фарғонадаги каби ҳисоб очилмади. Тажрибали Шавкат Муллажонов "қалдирғочлар"нинг ҳужумларига қарши туриб берди.

"Обод" ўз уйидаги илк баҳсда "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади. Мазкур ўйинда майдон эгалари таркибида қанот ҳимоячиси Сардор Қаҳҳоров ўзининг фаол ҳаракатлари билан ажралиб турди.



"Локомотив" бу турда ўз уйида "Сўғдиёна"ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Бу баҳсда гол урмаган бўлса ҳам Сардор Мирзаев жуда фаол ҳаракат қилганини барча кўрди. Биз Мирзаевни рамзий термага лойиқ деб топдик.



"Қизилқум" ўз мухлислари қаршисида мавсумдаги илк ғалабани қўлга киритди. Ушбу ғалабада жамоа ярим ҳимоячиси Илҳом Юнусовнинг хиссаси жуда катта бўлди. Биринчи таймда тиниб-тинчимаган Юнусов иккинчи бўлимда боши билан гол уриб жамоасига 3 очко келтирди. 



Сенсацион тарзда мусобақа пешқадами бўлиб турган "Динамо"нинг ғалабаларида Акмал Бозоровнинг хиссаси жуда ҳам катта. Бозоров биринчи турда ҳам, иккинчи турда ҳам ўз ҳисобига биттадан гол ёзиб қўйишга эришди. "Шўртан" билан ўйинда Бозоров таянч ярим ҳимояда рақибларга умуман имконият бермади.

"Насаф" мавсумдаги иккинчи ғалабасини Ғузорда "Бухоро" устидан қўлга киритди. Мазкур ўйинда Драган Черанга голли пас узатган Шаҳбоз Эркиновни рамзий терма жамоага қўшдик. Эркинов кетма-кет иккинчи тур Черанга гол уриш учун пас бергани диққатга сазовор.



"Қўқон-1912" бу мавсумдаги илк очкосини Тошкентда "Обод"га қарши баҳсда қўлга киритди. Жамоанинг легионер ҳужумчиси Филип Райевац илк бор асосий таркибда майдонга тушиб ўз ҳисобига гол ёзиб қўйишга эришди.



"Машъал" ҳужумчиси Зоҳир Қўзибоев ниҳоят гол урди. Бекободнинг "Металлург" клуби билан баҳсда бугун ўз туғилган кунини нишонлаётган Зоҳир Қўзибоев кеча тўп киритиб "Машъал"га мавсумдаги дастлабки ғалабани тақдим этди.



Championat.asia талқинига кўра олий лиганинг 2-тур рамзий терма жамоаси:

Дарвозабон

Жавоҳир Илёсов "Машъал"

Ҳимоячилар
Сергей Концевой "Нефтчи"
Даврон Ҳошимов "Пахтакор"
Шавкат Муллажонов "Олмалиқ"
Сардор Қаҳҳоров "Обод"

Ярим ҳимоячилар
Сардор Мирзаев "Локомотив"
Илҳом Юнусов "Қизилқум"
Акмал Бозоров "Динамо"

Ҳужумчилар
Филип Райевац "Қўқон-1912"
Шаҳбоз Эркинов  "Насаф"
Зоҳир Қўзибоев "Машъал"

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика