Latest news

13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  0 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  2 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  1 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  35 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  4 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  5 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  3 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  60 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  23 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  44 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  3

Олий лига. 16-турнинг рамзий терма жамоаси News

Олий лига. 16-турнинг рамзий терма жамоаси

Куни кеча олий лигада 16-тур баҳслари бўлиб ўтди.

Сайтимиз вакиллари одатга кўра тур рамзий терма жамоасини тузиб чиқишди.


Дарвозага "Шўртан" посбони Алибек Туробовни қўйдик. Сабаби у Фарғонада "Нефтчи" билан ўйин қаҳрамонларидан бирига айланди. Рақибнинг бир қатор ҳужумларини қайтарган Туробов учрашувга қўшиб берилган олтинчи дақиқада Музаффар Музаффаров томонидан тепилган пенальтини қайтариб жамоасини муқаррар мағлубиятдан қутқариб қолди.



"Қизилқум"нинг "Пахтакор" билан дуранг ўйнашида ҳимоячи Шукурали Пўлатовнинг хиссаси катта бўлди. "Насаф"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Акмал Шораҳмедов "Қўқон-1912" билан ўйинда ажойиб ўйнади. Тур сенсациясини қайд этган "Машъал" ҳимоячиси Сардор Раҳмонов чемпионларга биттадан ортиқ гол уришларига имкон бермади. "Сўғдиёна" Жиззахда "Бунёдкор" билан нурсиз дуранг қайд этди, бунда мезбонлар вакили Сардор Қулматовнинг хиссаси катта бўлди.



"Навбаҳор"нинг ғалабасиз серияси Тошкентда "Обод" билан учрашувда якунига етди. Аъзам Алиев шу куни гол уриб ҳисобни очди ва қолган вазиятларда ҳам фаол бўлди. "Металлург" Самарқандда "Динамо"ни йирик ҳисобда таслим қилган баҳса Муроджон Тошматов ҳисобни очди. "Бунёдкор" сафида Жиззахда энг яхши ўйнаган футболчи бу Отабек Шукуров бўлди, аммо гол уриш насиб қилмади. Нафақат турнинг балки чемпионатнинг энг чиройли голини урган Абдуллоҳ Олимов "Локомотив" билан баҳс давомида ҳам рақибга ҳақиқий бош оғриқ бўлди.



"Металлург" тўпурари Зоҳид Абдуллаев "қайтмоқда". У Самарқанддаги баҳсда ўз ҳисобига иккита гол ёзиб қўйишга эришди. "Бухоро"нинг сафарда "Олмалиқ" билан дуранг ўйнашига Иван Нагаевнинг голи сабабчи бўлди. Айтганча "Олмалиқ" бу мавсум ўз уйидаги ўйинларда биринчи бор тўп ўтказди, ўша голни Нагаев урди.

championat.asia талқинига кўра 16-турнинг рамзий терма жамоаси

Дарвозабон:

Алибек Туробов "Шўртан"

Ҳимоячилар:
Шукурали Пўлатов "Қизилқум"
Акмал Шораҳмедов "Насаф"
Сардор Раҳмонов "Машъал"
Сардор Қулматов "Сўғдиёна"

Ярим ҳимоячилар:

Аъзам Алиев "Навбаҳор"
Мурод Тошматов "Металлург"
Отабек Шукуров "Бунёдкор"
Абдуллоҳ Олимов "Машъал"

Ҳужумчилар:

Зоҳид Абдуллаев "Металлург"
Иван Нагаев "Бухоро"

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика