Latest news

08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  0 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  0 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1 01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  36 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  1 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  3 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  3 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  2 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  3 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  6 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4

Олий лига. 14-тур рамзий терма жамоаси News

Олий лига. 14-тур рамзий терма жамоаси

Олий лигада 14-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Сайтимиз вакиллари одатга кўра тур рамзий терма жамоасини тузиб чиқишди.

Дарвозани "Локомотив" посбони Игнатий Нестеровга ишониб топширдик. "Динамо" билан ўйинда Нестеров бир қатор вазиятларда жамоасини муқаррар голлардан сақлаб қолишга эришди.

Ўша ўйинда "темирйўлчилар" ўнг қанот ҳимоячиси Шуҳрат Муҳаммадиев ҳам фаол ўйнади. Ҳужумларга ўтишда ҳам ҳимояланишда ҳам Муҳаммадиев яхши ҳаракат қилди.



"Бухоро" ўз тарихида илк бор "Бунёдкор"ни мағлуб этди. Мазкур учрашувда мезбонлар сафида ҳимоячи Артём Филипосян биринчи гол урилишида катта хисса қўшди, бундан ташқари рақиб ҳужумчиларига деярли имконият бергани йўқ. Ҳужумчи Иван Нагаев эса яхши формада эканлигини чиройли гол уриб исботлаб қўйди.



"Пахтакор" марказий ўйинда "Насаф"дан устун келди. Бу ўйинда мезбонлар ҳимоячиси Хожиакбар Алижонов ўзини яхши томонлама кўрсатди. Ярим ҳимоячи Шерзод Каримов эса Сергеевга голли пас оширди ҳамда ўзи гол уришга эришди.



"Навбаҳор" Наманганда "Олмалиқ" билан дуранг қайд этди. Шу куни ярим ҳимоячи Азизбек Турғунбоев майдондаги энг фаоллардан бири бўлди.

"Қўқон-1912" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни таслим қилди. Ярим ҳимоячи Суҳроб Бердиев доимгидек чаққон ҳаракатлари билан рақибларни шошириб қўйди. Бунга қўшимча равишда ўз ҳисобига гол ҳам ёзиб қўйди.



"Металлург" Бекободда "Қизилқум"дан устун келди. Учрашувда майдон эгалари сафида Алишер Зиёвутдинов ўзини яхши сифатларини кўрсатиб рамзий терма жамоадан ўрин олди.

"Шўртан" бу турда "Обод"ни қабул қилиб 2:0 ҳисобида зафар қучди. Жамоа сардори Игорь Таран гол урди ва майдонда жуда фаол ҳаракат қилди.



Фарғонанинг "Нефтчи" клуби "Машъал" меҳмони бўлиб 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаб қайтди. Учрашувда водий клуби сафида Мўйдин Мамазулумов кетма-кет иккинчи тур гол уришга эришди.



championat.asia сайти талқинига кўра 14-турнинг рамзий терма жамоаси:

Дарвозабон

Игнатий Нестеров "Локомотив"

Ҳимоячилар
Шуҳрат Муҳаммадиев "Локомотив"
Артём Филипосян "Бухоро"
Хожиакбар Алижонов "Пахтакор"

Ярим ҳимоячилар

Азизбек Турғунбоев "Навбаҳор" (2-марта рамзий терма жамоада)
Суҳроб Бердиев "Қўқон-1912" (2)
Алишер Зиёвутдинов "Металлург" (2)
Шерзод Каримов "Пахтакор" (3)

Ҳужумчилар
Иван Нагаев "Бухоро" (3)
Игорь Таран "Шўртан" (2)
Мўйдин Мамазулумов "Нефтчи" (2)

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика