Latest news

03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  117 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  4 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  14 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  17 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0

Оливер Шаркич: "Ўзбекистоннинг энг катта клубида ўзимнинг нималарга қодирлигимни кўрсатишни истайман" News

Оливер Шаркич: "Ўзбекистоннинг энг катта клубида ўзимнинг нималарга қодирлигимни кўрсатишни истайман"

"Пахтакор" сафига янги келиб қўшилган Оливер Шаркич таклиф, клуб ва шаҳар ҳақида дастлабки таассуротлари билан ўртоқлашди.

"Пахтакор"нинг таклифини қандай қабул қилдингиз?

- Мураббий Войнески клуб билан шартнома имзолагандан сўнг менга алоқага чиқди ва "Пахтакор"га олиб келмоқчи эканини айтди. Буни муҳокама қилдик ва Ўзбекистоннинг энг катта клубига келишга тайёр эканимни ҳис қилдим.

Қарорга келишда кимлар билан маслаҳатлашдингиз?

- Оилам билан муҳокама қилдик. Уларнинг ҳам фикрини олишим керак эди. Кейин биргаликда бу ўзимни Чемпионлар Лигаси ва Суперлигада кўрсатишим учун ажойиб имконият деган қарорга келдик.

"Пахтакор"нинг таклифидан кейин клуб ҳақида нималарни ўргандингиз? Англиядан Ўзбекистонга кўчиб ўтишга қарор қилиш қийин бўлмадими?

- Клуб ҳақида кўп бўлмаса ҳам билардим. Таклифдан кейин клуб ҳақида кўп нарсаларни ўргандим ва топ жамоада ўйнаш ажойиб ғоя экани билинди. Мен учун мамлакатларни алмаштириш ҳаяжонли. Англия, Бельгия, Португалия ва Испанияда яшаганман. Энди Ўзбекистондаман. Бу дунёнинг янги қирраларини кашф қилиш ва тил ўрганиш бўйича ҳам ажойиб имконият.

Клуб ва шаҳар ҳақида дастлабки таассуротларингиз қандай?

- Илк таассуротлар жуда ижобий ва ёқимли. Клубда ишлар жуда яхши йўлга қўйилган, ходимлар ва футболчилар профессионал. Тошкент Европа шаҳарларидан фарқли. Бу ерда жуда дўстона муносабатни ҳис қиляпман. Шаҳар жуда чиройли. Таомлар мазали эканини билишга улгурдим.

Шахсий ва жамоавий мақсадларингиз қандай?

- Шахсий мақсадим ғалаба қозониш, голлар уриш ва яхши ўйин намойиш этган ҳолда Черногория миллий терма жамоасидан таклиф олиш. Ҳозир "Пахтакор"нинг собиқ бош мураббийи Миодраг Радулович Черногория терма жамоасида ишламоқда. Жамоавий мақсад эса биринчи навбатда мавсумга тайёр бўлиш, кейин Суперкубокда зафар қучишни истаймиз. Чемпионатда ғолиб сифатида қолишни хоҳлаймиз ва Чемпионлар Лигасида узоқроқ босқичгача етиб бориш ниятидамиз.

Мухлисларга қандай тилаклар билдирган бўлардингиз?

- Бизни қўллаб-қувватлаб туришлари ва жамоа жиддий ҳозирлик кўраётган янги мавсумдан завқ олишларини тилайман. Биз мавсумни муваффақиятли қилишга уринамиз. Улар билан стадионда учрашиш ва ўзимнинг нималарга қодирлигимни кўрсатишни сабрсизлик билан кутмоқдаман. Ўзбекистонда ўзимни кўрсатишга тайёрман.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика