Оливер Гласнер мавсум охирида "Айнтрахт"ни тарк этади
10 may 2023 13:20
News
Оливер Гласнер мавсум охирида "Айнтрахт"ни тарк этади
Франкфурнинг "Айнтрахт" клуби бош мураббийи Оливер Гласнер мавсум охирида жамоани тарк этиши аниқ.
Бу ҳақида клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
Гласнер 48 ёшда ва Бундеслигада 2019 йилдан буён фаолият олиб бормоқда. Дастлабки икки мавсумни мутахассис "Вольфсбург"да ўтказган, кейинроқ эса "Айнтрахт"га кўчиб ўтган.
Франкфуртликлар билан Оливер Европа Лигасидаги ғалабаси билан ёдда қолди. Ўтган йил май ойида мусобақа финалида "Глазго Рейнджерс" таслим этилганди. Бу соврин ҳозирча Гласнер учун фаолиятидаги ягона кубок бўлиб қолмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Германия Кубоги финалида Гласнер "Айнтрахти" яқинда "РБ Лейпциг" билан рўбаро келади. Шундай экан, мураббий мавсумни иккинчи совринни ютиб, якунлаши ҳам мумкин.
Link :
Source : eintracht.de
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
03:10
Бундеслига. “Байер” меҳмонда “Айнтрахт”ни мағлуб этди, “Бавария” эса “Гамбург”ни мағлуб эта олмади 0
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Comments