Latest news

17:48Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"  0 17:20"Бенфика" вингери Престианни Винисиуснинг айбловига жавоб берди  3 16:52"Ўзбекистон" стадиони янги мавсумга тайёрланмоқда  0 16:25Расман: "Машъал" африкалик футболчилар билан битим тузди  1 16:05Расман: "Динамо" "Ривер Плейт" тарбияланувчисини сафига қўшиб олди  7 15:40Абрамов vs Кападзе. Жадвалда ким юқорироқда бўлади?  6 15:13АПЛ клублари қўшимча 750 млн фунтдан воз кечди. Сабаби нимада?  0 14:45"Манчестер Сити" "Ньюкасл" ҳимоячиси билан битим тузмоқчи  1 14:22"Бухоро" ва "Андижон" стадионларига VAR техникаси ўрнатилди  1 13:59"Арал" назорат учрашувида "Машъал"га жавобсиз 3 та гол урди  4 13:39Суперлига ҳакамлари учун FIFA VAR семинари бўлиб ўтади  1 13:07"Ливерпуль" ва "Барселона" собиқ юлдузи ўзига янги жамоа қидирмоқда  3 12:51"Марсель" янги мураббий тайинланганини эълон қилди  0 12:24МЮ англиялик юлдуз учун катта пул тўлашга тайёр  4 11:56А Серия. "Милан" "Комо"ни ютолмади  0

Олимпиячилар “Камолот кубоги” бош совринини қўлга киритишди News

Олимпиячилар “Камолот кубоги” бош совринини қўлга киритишди

Қарши шаҳрида коллеж ўқувчилари ўртасида футбол бўйича “Камолот кубоги” мусобақаси вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақага туман босқичларидан ғолиб чиққан 12та коллеж терма жамоалари икки гуруҳга бўлинган ҳолда баҳс олиб боришди.

Қарши тиббиёт коллежи ҳамда Қарши иқтисодиёт коллежи футбол майдонларида кечган кескин ва қизиқарли курашларга бой бўлган  мусобақада Косон педагогика иқсодиёт коллежи  Қарши Олимпия заҳиралари коллежи терма жамоалари  гуруҳдаги барча рақибларни енгиб, финал баҳсига етиб келишди.

Мусобақа ғолиблиги учун кечган финал учрашувида ҳар иккила жамоа оптимал таркибда саф тортди. Боиси, таркибга эътибор қаратсак, косонликларда “Насаф” футбол академияси тарбияланувчиси, 1-лига вакили Бухоронинг “Ғиждувон” жамоаси футболчиси Амиржон Темиров ва таркибдан ўрин олган бошқа футболчилар  вилоят иккинчи лигасида иштирок  этадиган “Аланга” жамоасида тўп тепишади.

Мусобақа мезбонлари сифатида ҳаракат қилаётган Қарши олимпия заҳиралари коллежи терма жамоаси сафидаги футболчилар  вилоят иккинчи лигаси вакили “Олимпия” жамоаси аъзолари  ҳисобланишади.

Эслатиб ўтамиз,  тажрибали мураббийлар Ўткир Холиқов ва Сардор Рахимқуловлар бошчилигидаги ушбу жамоа ўтган мавсум вилоят иккинчи лигасида вице чемпионликни қўлга киритган.  

Финал баҳсининг биринчи бўлим бошларида қаршиликлар ўйинни кескин ҳужумлар билан бошлаб, 5-дақиқадаёқ ҳисобни очди. Жамоа етакчиси  Рустам Чориев бурчак зарбасини амалга ошириб, тўпни жарима майдони чизиғида турган тезкор Феруз Хўжақуловга етказди. Ҳимоячилар эътиборидан четида қолган қаршиликлар ҳужумчиси кучли ва аниқ  зарбаси билан тўпни дарвозанинг пастки бурчагига жойлаб қуйди. Футболчилар билан тўсилган дарвозабон тўп йўналишини кўрмай қолди. 1:0.


Воқеаларнинг бундай ривожини кутмаган косонлик футболчиларнинг ўйини қовушмай қолди. Жамоа майдон марказини рақибига топшириб қўйиб, катта куч билан ҳимояланишга мажбур бўлди. Олимпия заҳиралар коллежи жамоаси қаноатлардан фойдаланиб, хавфли ҳужумларни уюштириб турди, лекин голга тортадиган вазиятлар содир эта олмади. Узоқ масофалардан йўлланган зарбаларга эса аниқлик етишмади. Шу тарзда жамоалар танаффусга чиқишди.

Иккинчи бўлимда мураббий Сардор Рахимқулов майдонга янги кучларни туширди. Бу ўзгариш мезбонлар ўйинини янада жонлантирди. Жамоа ҳимоячи Шаҳзод Абдувоитов ўз жарима майдончасидан тўпни  узоқ масофада турган жамоадоши тиниб-тинчимас Феруз Хўжақуловга заргарона тарзда етказиб берди. Хўжақулов жарима майдони ичида марказий ҳимоячини алдаб ўтиб, қулай вазиятга чиқди ва яқин масофадан тўпни  дарвозага аниқ йўллади ва дублга эришди. 2:0.  

Косон педагогика иқсодиёт коллежи жамоаси ўтказиб юборилган голга тушкунликка тушмасдан фаолликни янада ошириб, хавфли ҳужумларни уюштира бошлашди. Аммо рақиб ҳимоячиларни бехато ҳаракати қилиши эвазига хавфли вазиятлар бартараф этилди.  Учрашувда якунига қадар, футбол мухлислари бошқа голга тортадиган вазиятлар гувоҳи бўлишмади.

Мусобақа якунидан сўнг, ғолибларни вилоят “Камолот” ёшлар ижтимоийи ҳаракати вакиллари кубок, диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирлашди.
1-ўрин Қарши олимпия заҳиралари коллежи
2-ўрин Косон педагогика иқсодиёт коллежи
3-ўрин Яккабоғ Агро-саноат касб-ҳунар коллежи

Кубокни қўлга киритган Қарши олимпия заҳиралари коллежи жамоаси май ойида бўлиб ўтадиган  республика ҳудудий босқичида иштирок этишади, улар Сурхондарё вилоятида ғолиб бўлган коллеж жамоаси билан баҳс олиб боришади.  

-   Мусобақа кўтаринки руҳда ўтди, - дейди мусобақа ғолиби ва чиройли гол муаллифи Шаҳзод Абдувоитов. - Жамоалар катта тайёргарлик кўрганлиги турнир давомида ўз аксини кўрсатди. Турнир кубогини бошимиз узра юқорига кўтариш орқали ғолиблик нақадар ёқимли эканлигини яна бир бор хис қилдик.   


Фахриддин ЧОРИЕВ. 



Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика