Latest news

21:00ПСЖ — "Бавария". Таркиблар маълум  20 21:00Суперлига. "Машъал" – ОКМК (матнли трансляция)  1 20:55"Андижон" — "Бунёдкор" 0:1 (Матнли трансляция)  12 20:29"Челси" 48,5 млн фунтлик трансферни эълон қилди  1 19:46Ўзбекистон ва Непал дуранг ўйнаса нима бўлади?  5 18:06Деку ва Флик ҳозирда Рэшфорд трансферини кўриб чиқмаяпти. "Барса" Диасга эътибор қаратмоқда  2 17:30"Сен буни ўқийсан". Жотанинг энг яқин дўсти ҳалок бўлган футболчига мактуб ёзди  4 16:40"Интер" ва "Галатасарой" Чалханоглу трансфери бўйича музокараларни бошлади  0 16:10Ўзини тополмаган ўнлик: Биринчи давранинг омадсиз трансферлари   11 15:51Расман: Кайл Уокер янги клубга ўтди  0 15:16Дюмфрис Англия топ клубига ўтиши мумкин  0 14:41Жота ва гуллар  8 13:46"Арсенал" баскетболчи учун 80 миллион евро тайёрламоқда   3 13:08Нико Уильямснинг товон пули миқдори маълум бўлди  10 12:27"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради  11

"Олимпик"даги ўзгаришлар. 5 нафар футболчи кетди News

"Олимпик"даги ўзгаришлар. 5 нафар футболчи кетди

Тимур Кападзе шогирдлари 14 июлдан эътиборан 2-даврага тайёргарликни бошлаб юборишди.

Олимпиячиларимизнинг дастлабки машғулотига ташриф буюриб, жамоа таркибида бир қатор янгиликлар бўлганига гувоҳ бўлдик.

1. Дарвозабонлар мураббийи алмашди

Шу кунгача "Олимпик" голкиперларини шуғуллантириб келган Тимур Ганиев Америка Қўшма Штатларига кўчиб кетди. Энди унинг вазифасини узоқ йиллар Тошкентнинг "Пахтакор" клубида фаолият юритган Анвар Турсунович Рашидов давом эттиради. 61 ёшли мутахассис айни пайтда олимпия терма жамоамиз киперлари учун ҳам жавоб беради.

Таъкидлаш керакки, ўтган йил охирида бутсаларини михга илган Шавкат Муллажонов олдинроқ Тимур Кападзенинг штабига қўшилган эди.

2. "Нефтчи"га 2 киши

"Жар" стадионининг захира майдонида ўтган машғулотларда Сардорбек Маҳмудов ва Хумоюн Шербўтаев кўриниш бермади. Мазкур футболчилар аввалроқ Тошкентда йиғин ўтказаётган "Нефтчи" таркибига қўшилишган эди.

3. АГМК Элдорни қайтарди

Олмалиқ жамоаси мавсумнинг дастлабки қисмида 14 та (чемпионлик курашидаги рақиблар эса 2 марта камроқ) тўп ўтказиб юборди. Ўз-ўзидан Миржалол Қосимов мудофаа чизиғини мустаҳкамлаш ҳақида ўйлаяпти. АГМК раҳбарияти биринчи навбатда бу мавсум ажойиб ўйин кўрсатаётган, Осиё кубогида нималарга қодирлигини яна бир марта исботлаган Элдор Бегимовни Олмалиққа қайтарди

Маълумот учун, ҳимоянинг исталган нуқтасида ўйнай оладиган Бегимовнинг трансфер ҳуқуқи айнан АГМКга тегишли. У "Олимпик"да ижара шартномаси асосида ўйнаётган эди.

4. Ярим ҳимоячилар Бекободга

Кападзе жамоасини яна 2 нафар футболчи тарк этган. "Олимпик" асосий таркибидан муқим ўрин ололмаган Бектемир Абдуманнонов ва Даврон Анваров 2-даврада "Металлург" шарафини ҳимоя қилади.

"Олимпик" таркибида яна бир қанча ўзгаришлар бўлиши кутиляпти. Фақат бу Дукент (Ангрен)да ўтадиган 5 кунлик йиғиндан кейин маълум бўлади. 

обуна бўлинг → "Футбол анализи"

Author :
Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика