Latest news

18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  0 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  2 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  0 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  4 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  8 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  1 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  5 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  3 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  1 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  2 12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  5

ОЛИМПИАДАГАЧА. Акром Комилов: "Испания индивидуал кучли, лекин ўзбекистонлик йигитлар ҳеч кимдан қолишмайди" News

ОЛИМПИАДАГАЧА. Акром Комилов: "Испания индивидуал кучли, лекин ўзбекистонлик йигитлар ҳеч кимдан қолишмайди"

Бир неча соатдан сўнг Парижда Олимпиаданинг футбол учрашувлари старт олади.

Вакилларимиз Испанияга қарши баҳс билан мусобақани бошлайди. Мазкур ўйин олдидан ўз вақтида Ўзбекистон ОТЖ сафида қитъа чемпиони бўлган Акром Комиловнинг фикрлари билан қизиқдик. 

"Биринчи навбатда йигитларни Олимпиадага чиққани билан табриклайман. Улар бунга муносиб эди. Мен ҳам бир неча йиллар олдин ОТЖ таркибида мусобақа саралашида иштирок этганман. Таркибимиз кучли бўлганига қарамай омадимиз келмаган. Бу авлод эса йиллар давомида яхши ривожланишга эриша олди. Уларга максимал даражада қулайликлар яратиб берилди. Катта футболда 3-4 йилдан буён ўйнашмоқда. Бу футболчиларимизнинг устун томони ҳисобланади. 

Испания билан имкониятларимиз 50/50 деган бўлардим. Бу ёшдаги терма жамоалар билан Ўзбекистон тенгма-тенг ҳаракат қила олади. Тўғри, уларда индивидуал кучли футболчилари бор. Лекин бизда ҳам улардан қолишмайдиган кучли ижрочилар жамланган. Ўйлайманки, олимпиячиларимиз бугун мухлисларни хурсанд қилишади. 

Бундай турнирларда характер кўрсата олган жамоалар узоқроққа бора олишади. Қайсидир терма жамоани ажратиб кўрсата олмайман. 

Парижда Элдор Шомуродов, Остон Ўрунов, Абдуқодир Ҳусанов, Жасур Жалолиддиновдан кўп нарса кутяпман. Улар терма жамоани олдинга етаклай олади. Барчага омад тилайман",- дейди Акром Комилов. 

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика