Latest news

09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   1 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  1 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  1 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  5 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  4 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  9 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  2 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  14 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  52 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   48 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  30 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  102 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3

Олимпиада сари ҳаракат. Олтинчи уриниш. Рио-2016 News

Олимпиада сари ҳаракат. Олтинчи уриниш. Рио-2016

Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Олимпиада сари олтинчи уриниши ҳам муваффақиятсиз чиққан.

2013 йилдан ОФК Олимпия ўйинлари саралашида янгиликка қўл урди. Бунгача Олимпиада йўлланмаси учун кураш босқичма-босқич ўтказиб келинган бўлса, 2014 йилдан бошлаб U-23 Осиё чемпионати ташкил қилинди ва шунга кўра, мусобақани юқори ўринда якунлаган 3та жамоа йўлланмага эга чиқадиган бўлди. 

Фарқи шундаки, U-23 Осиё чемпионати (дастлабки йиллари U-22 Осиё чемпионати дейилган) ҳар икки йилда ўтказиб келинади ва Олимпиада бўладиган йил мусобақа йўлланма учун ўйналади. 

2016 йил ёзги Олимпия ўйинлари Бразилия пойтахти Рио-де-Жанейрода ўтказилган бўлиб, қисқача Рио-2016 деймиз. Бунда ҳам Осиёдан учта жамоа қатнашган: Япония, Жанубий Корея ва Ироқ.


Чемпион - Бразилия!

2016 йил Бразилия ўзида ўтган Олимпия ўйинларида олтин медалларни қўлга киритган. Финалда бразилияликлар Германия U-23 терма жамоасини мағлуб этиб бош совринга эга чиққан. Ўйин 1:1 ҳисобида якун топган, пенальтилар серияси 5:4 ҳисобида мезбонлар фойдасига ҳал бўлган. Шундай қилиб Рио-2016да Маркиньос, Неймар, Габриел Жезус, Рафинья, Фелипе Андерсон каби футболчилар Бразилияга чемпионликни тақдим этишган.


Осиё қандай натижа қайд этган?

Рио-2016да Осиёдан учта жамоа қатнашган бўлса, фақат Жанубий Корея гуруҳдан чиқа олган. Кореяликлар гуруҳ учрашувларини Германия, Мексика ва Фижи оролларига қарши ўтказиб, Фижини 8:0 ҳисобида мағлуб этишган. Германия билан 3:3 ўйнаган Жанубий Корея охирги турда Мексикани 1:0 ҳисобида мағлуб этган. Лекин уларнинг юриши чорак финалда Гондурас билан ўйинда тўхтаган. Бунда Осиё вакили 0:1 ҳисобида имкониятни бой берган. 

Япония олимпия терма жамоаси гуруҳдаги иштирокини Нигерияга қарши бошлаб, 4:5 ҳисобида мағлуб бўлган. Кейинги турда Колумбия билан 2:2 ўйнаган японлар охирги турда Швецияни 1:0 ҳисобида мағлуб этишган, бироқ гуруҳдан чиқиш учун 4 очко етарли бўлмаган. 

Ироқ эса ўз гуруҳида 3 очко тўплаб учинчи ўринни эгаллаган ва бу жамоа ҳам гуруҳ баҳсларидан сўнг мусобақани тарк этган. Ироқликлар дастлаб Дания билан 0:0, кейин Бразилия билан ҳам 0:0 ўйнашган. Учинчи турда ЖАР термаси билан 1:1 қайд этилган. Шундай қилиб Ироқ олимпия термаси 3 марта дуранг ўйнаб Рио-2016 билан хайрлашган. 


U-23 Осиё чемпионатига саралаш

Олимпиадага йўлланма берган U-23 Осиё чемпионати 2016 йил 12-30 январь оралиғида Қатарда ўтказилган. Лекин унгача саралаш босқичи ташкил этилган. Саралашда жамоалар 10та гуруҳга бўлинган ва мусобақа регламентига кўра, ҳар бир гуруҳ ғолиби ва энг яхши 5та иккинчи ўрин эгаси U-23 Осиё чемпионати йўлланмасига эга чиққан. Қатар мезбон сифатида саралашдан озод этилган. 

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси саралаш ўйинларини "E" гуруҳида Сурия, Ҳиндистон ва Бангладешга қарши ўтказган. Якунда вакилларимиз 6 очко билан иккинчи бўлишган ва энг яхши 5 жамоадан бири сифатида мусобақага йўл олган. Шуни айтиш лозим, гуруҳ баҳслари Бангладешда ўтказилган. 

27.03.2015. Ўзбекистон - Ҳиндистон 2:0

Голлар: Игорь Сергеев, 87. Владимир Козак, 90. 


29.03.2015. Бангладеш - Ўзбекистон 0:4

Голлар: Жалолиддин Машарипов, 4. Сардор Раҳмонов, 12, 29. Аббос Махситалиев, 40. 


31.03.2015. Сурия - Ўзбекистон 2:1

Голлар: Омар Хрбин, 29, 45+2 пенальти - Аббос Махситалиев 59.


U-23 Осиё чемпионати

Осиё чемпионатига саралаш жараёнида Ўзбекистон 3-саватчадан жой олган. 2015 йил 12 сентябрь куни Қатар пойтахти Доҳада қуръа ташлаш маросими ўтказилган ва бунда жамоалар 4тадан 4 гуруҳга бўлинган.

"A" гуруҳи: Қатар, Эрон, Сурия, Хитой. 

"B" гуруҳи: Япония, КХДР, Саудия Арабистони, Таиланд.  

"C" гуруҳи: Жанубий Корея, Ироқ, Ўзбекистон, Яман.  

"D" гуруҳи: БАА, Иордания, Австралия, Вьетнам. 

Мусобақадаги иштирокини "C" гуруҳида бошлаган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бир ғалаба ва икки мағлубият билан 3 очко тўплабҳолда гуруҳдан чиқа олмаган. 


13.01.2016. Жанубий Корея - Ўзбекистон 2:1

Гол: Достон Ҳамдамов, 57.  


16.01.2016. Ўзбекистон - Ироқ 2:3 

Голлар: Достон Ҳамдамов, 1. Тимур Ҳакимов, 79.


19.01.2016. Ўзбекистон - Яман 3:1

Голлар: Жавоҳир Соҳибов, 18. Игорь Сергеев, 68, Жалолиддин Машарипов, 90+3.

Шундай қилиб Рио-2016 Олимпиадаси сари ҳаракат Осиё чемпионати гуруҳ босқичидаёқ якунига етган. Ваҳоланки ўша мусобақада яхши таркиб йиғилганди, лекин гуруҳдан чиқишни уддалай олмаганмиз. 

Ўша йил мусобақада ғолиблик Японияга насиб этган. Япония U-23 термаси финалда Жанубий Кореяни 3:2 ҳисобида мағлуб этган. Учинчи ўрин учун кечган баҳсда Ироқ Қатардан 2:1 ҳисобида устун келиб, якунда Япония, Жанубий Корея ва Ироқ Олимпиадага йўлланма олган.


Мусобақада қатнашган Ўзбекистон U-23 таркиби

 


Дарвозабонлар

Асилбек Омонов ("Қўқон-1912")

Абдумавлон Абдужалилов ("Нефтчи")

Жавоҳир Илёсов ("Машъал")

Ҳимоячилар

Акром Комилов ("Бунёдкор")

Сардор Раҳмонов ("Нефтчи")

Достон Турсунов ("Нефтчи")

Максимилиан Фомин ("Бухоро")

Жавлон Мирабдуллаев ("Металлург")

Муҳсин Убайдуллаев ("Пахтакор")

Ярим ҳимоячилар

Жамшид Болтабоев ("Пахтакор")

Владимир Козак ("Пахтакор")

Жавоҳир Соҳибов ("Пахтакор")

Жалолиддин Машарипов ("Пахтакор")

Жамшид Искандеров ("Пахтакор")

Ҳусниддин Ғофуров ("Явор", Сербия)

Икром Алибоев ("Локомотив")

Достон Ҳамдамов ("Бунёдкор")

Абдуллоҳ Олимов ("Пахтакор")

Отабек Шукуров ("Бунёдкор")

Ҳужумчилар

Игорь Сергеев ("Пахтакор")

Жасур Ҳакимов ("Сўғдиёна")

Тимур Ҳакимов ("Оқтепа")

Элдор Шомуродов ("Бунёдкор")

Юқорида кучли таркиб билан Осиё чемпионатида иштирок этганимизни айтиб ўтдик. Афсуски, яхши таркибга эга бўлишимизга қарамай, гуруҳда фақат Яманни мағлуб этганмиз, холос.

Rating: -7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика