Latest news

02:45Вадим Абрамов: "Насаф"ни узоқлаштириб юбормадик, ҳали умид бор"  0 01:43Фламарион нима сабабдан кўп ўйинларда қайдномага киритилмагани ва Габриэль Жезус билан муносабати ҳақида гапирди  0 01:38Азим Аҳмедов: "Навбаҳор"нинг биринчи даврадаги иштирокини 7-8 баллга баҳолаган бўлардим"  0 01:27Камолиддин Тожиев: "Биз ҳали чемпионлик пойгасини тарк этмадик. Абдиҳолиқов 100% ҳал бўлди"  2 01:23Сергей Лушчан: "5-8та гол ўтказиб юбормаганимиз яхши бўлди. Таркибимиз ўзгармаяпти"  3 01:19Сардор Собирхўжаев: "Бу ўйинда қайси жамоа биринчи гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  0 00:58Рўзиқул Бердиев: "Бугунги ўйинда фақатгина ВАР бўлмагани баҳсли вазиятга айланди"  12 00:40Алишер Одилов: "Голим ҳисобланганда, ўйин бошқача бўларди. Буёғи ҳакамнинг виждонига ҳавола"  10 23:32"Барселона" яна Рэшфорд билан музокараларни бошлади  5 22:35Рэшфорднинг келажаги бўйича музокаралар келаси ҳафта бўлиб ўтади. Маркус МЮ ва Аморимнинг режаларига кирмаслигини қабул қилди  7 21:59Суперлига. Пешқадам "Насаф" Самарқандда жанговар дуранг қайд этди  110 21:57Суперлига. "Пахтакор" гол инобатга олинмаган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди  218 21:41"Ал Ҳилол" Тео учун 20+5 млн евро таклиф қилди. "Милан" 25 млн олмоқчи  7 20:58"Бавария" ва "Ливерпуль" француз иқтидори учун баҳслашади  7 20:18Сергей Чигодаев: "Вазиятларимиз жуда ҳам кўп бўлди, лекин уларни голга айлантира олмадик"  6

Олим Шокиров: "Ҳеч қайси жамоадан ҳайиқмаймиз, мақсадимиз – жаҳон чемпионати йўлланмаси" News

Олим Шокиров: "Ҳеч қайси жамоадан ҳайиқмаймиз, мақсадимиз – жаҳон чемпионати йўлланмаси"

Айни кунларда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси U16 Осиё чемпионатига тайёргарлик жараёнини давом эттирмоқда.

25 нафар футболчидан иборат ўсмирлар жамоаси Тошкентдаги “Чиғатой” базасида ўқув-машғулот йиғини ўтказмоқда.

Бош мураббий Олим Шокиров ўсмирлар терма жамоасининг ҳозирги ҳолати, карантин чекловларининг таъсири, айни кунлардаги машғулотлар ва U16 Осиё чемпионатига тайёргарлик жараёни ҳақида ўз фикрларини билдирди.

– Баҳор ойларидаги дастлабки карантин чекловлари сабаб машғулотларимизда танаффус юзага келди. Бироқ карантиндан сўнг янги режага асосан машғулотларни давом эттирмоқдамиз. Ўқув-машғулот йиғинлари, асосан, “Чиғатой” базасида бўлиб ўтмоқда.

Назорат баҳсларида ўсмирларимиз “Бунёдкор U18”, “Пахтакор U18” ва Биринчи лига жамоаларига қарши майдонга тушяпти. Чизиқлар бўйича етакчи футболчиларимиз бор. Машғулот ва назорат ўйинлари орқали жамоавий ўйинни янада яхши ташкил этиш учун ҳаракат қиляпмиз.

Албатта, карантин футболчиларимизнинг жисмоний ҳолатига жиддий таъсир кўрсатди. Чунки бир муддат улар машғулотларсиз қолиб кетди. Шу сабабли барчасини қайтадан бошлашга мажбур бўлдик. Ўзбекистон футбол ассоциацияси ўқув-машғулот йиғинларини режа бўйича ташкиллаштириб бермоқда. Айни пайтда футболчилар аввалги спорт формаларига қайтиб олишди.

Энг камида жаҳон чемпионатига йўлланма олишни хоҳлаймиз. Бир неча йилдирки, ушбу ёш тоифасидаги терма жамоаларимиз “кичик мундиал”га бора олмаяпти. Жаҳон чемпионатида қатнашиш футболчиларнинг ўзига ҳам катта фойда бўлади.

Осиё чемпионатининг кейинги йилга қолдирилиши, бир ҳисобдан, биз учун яхши бўлади. Энди тайёргарлик учун кўпроқ вақтимиз бўлади, режаларни янада мукаммаллаштириб оламиз. Ушбу ёшда бир неча ой муддат футболчининг буткул ўзгаришига сабаб бўлиши мумкин. Юқорида таъкидлаганимдек, биз жамоавий ўйинни шакллантиришимиз лозим ва қитъа биринчилигининг қолдирилиши биз учун қўшимча имконият яратади.

Карантин даврида халқаро ўйинлар бўлмаётган эди. Мамлакатлараро авиақатновларнинг қайта тикланиши ёшларимизга ўз тенгқурлари билан куч синашиб кўришга имкон беради. Бу каби ўйинларсиз асл кучни билиш қийин кечади. Бошқа терма жамоа ёшлари билан баҳс олиб борсак, хато ва камчиликларимизни кўриб олишимиз мумкин бўлади, албатта.

Австралия ва Жанубий Кореянинг барча назорат учрашувларини кўриб, таҳлил қилмоқдамиз. Ҳиндистон эса бизга бегона эмас. Аммо бу шароитда жамоаларнинг кучига баҳо бериш қийин. Айтиб ўтганимдек, бу ёшда футболчилар кун сайин ўзгариб боради. Шу сабабли, биз аввалроқ ўтказилган ўйинларга қараб, уларга баҳо беришга ҳаракат қиляпмиз.

Гуруҳдаги ҳеч қайси жамоадан ҳайиқишга ҳожат йўқ. Мураббийлар штаби билан биргаликда футболчиларга ҳам шуни сингдиришга урунмоқдамиз. Бу ёш тоифасида исталган терма жамоани мағлуб этса бўлади.

Йиғинимизга жалб қилинган барча футболчилар ўзига яраша кучли жиҳатларга эга. Жамоамизда келгусида ўзбек футболининг юзи бўлишга қодир индивидуал маҳорат эгалари ҳам бор. Уларнинг ушбу йўлда оғишмай олға боришига биз ҳам умид билдирамиз", - дейди Олим Шокиров.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика