Latest news

19:05ЖЧ-2026 саралаши. Япония Индонезия дарвозасига жавобсиз 4 та тўп йўллади  1 18:50Муҳаммадали Ўринбоев: "Ироқ билан очиқ ва интенсив ўйин бўлди"  0 18:34102 дақиқа, 5та гол ва аламли мағлубият ГАЛЕРЕЯ  2 18:17Лукас Мендес: "Майдонда бор кучимизни сарфладик"  1 17:56Ўзбекистон терма жамоасининг Қатарга мағлуб бўлганига ким айбдор?  31 17:31Ўзбекистонлик ҳакам Россия – Бруней учрашувида ишлайди  3 17:20Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси: "Катанецда ҳеч қандай тактик чизмани кўрганим йўқ, яхши ижрочилар ҳисобига натижа қўлга киритилмоқда"  32 17:08Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Ироқ билан биринчи ўйинда бир тўп фарқи билан ғалаба қозонди  6 16:46ФИФА КЖЧнинг янги кубогини тақдим этди  0 16:20Акрам Афиф: "Омад бизга кулиб боқди ва уч очкони қўлга кирита олдик"  24 15:50Ибрагимович: "Милан" – фаолиятимда менга энг кўп нарса берган клуб"  0 15:18Деку: "Нико Уильямс режаларимизда бор эди, лекин у ўз танловини амалга оширди"  4 14:49Дубайда "Реал" истироҳат боғи очилди  0 14:18Ўзбекистон Лаос пойтахтига етиб борди  27 13:50Шукуров ва Шомуродовнинг жароҳати бўйича тўлиқ маълумот  27

Олий лиганинг энг кучли 33 футболчиси News

Олий лиганинг энг кучли 33 футболчиси

Олий лигамизда навбатдаги мавсум ҳам якунига етди ва ҳозир клублар қишки таътилни ўтказишмоқда.

Бундан кейин то янги мавсумга тайёргарлик бошлангунча сарҳисоб даври бўлади: чемпионат якунлари таҳлил қилинади, статистик маълумотлар мухлислар эътиборига ҳавола қилинади ва албатта энг яхшилар аниқланади. Сайтимиз мавсум давомида миллий чемпионат баҳсларини имкон қадар ёритиб борди. Энди эса бемалол йил давомида яхши ўйин кўрсатган футболчиларни келтириб ўтсак бўлади.

Сайт ходимлари билан ўзаро маслаҳатлашган ҳолда олий лиганинг энг кучли 33 футболчисини аниқлаб олдик. Қуйида шу ҳақда фикр юритамиз. 33 нафар энг яхши футболчини аниқлаб олиш учун ҳар бир турдан кейин сайтимизда бериб борилган “Турнинг рамзий терма жамоаси”га алоҳида урғу бердик. Яна шуни айтиш лозим, 4-4-2 схемаси бўйича танлаб олинган футболчиларни ҳар бир чизиққа учтадан қўйиб чиқдик.  



ДАРВОЗАБОНЛАР
Александр Лобанов (“Пахтакор”)
Элдор Суюнов (“Насаф”)
Игнатий Нестеров (“Локомотив”)

Дарвозабонлар борасида энг яхши учлик сифатида Лобанов, Суюнов ва Нестеров вариантида тўхталдик. Чунки ҳар учала посбон ҳам жорий мавсум ўзларини яхши кўрсата олишди.

ҲИМОЯЧИЛАР



(Ўнг қанот):  
Шуҳрат Муҳаммадиев (“Насаф”)
Акмал Шораҳмедов (“Бунёдкор”)
Иброҳим Раҳимов (“Локомотив”)

Ўйлашимизча, ўнг қанот ҳимоячиларига ҳеч кимда эътироз бўлмаса керак. Негаки “Насаф” вакили Шуҳрат Муҳаммадиев бу йил ўзини тўлиқ намоён этиб, натижада терма жамоадан жой олди. Шунингдек, Акмал Шораҳмедов билан Иброҳим Раҳимов ҳам ўзларини кўрсата олишди.

(Чап қанот):
Александр Мерзляков (“Пахтакор”)
Мирзоҳид Ғофуров (“Машъал”)
Акмал Рустамов (“Қизилқум”)

Александр Мерзляков ҳеч шубҳасиз мавсум кашфиёти бўлди. Шунингдек, “Машъал” вакили Мирзоҳид Ғофуров ҳам бу йил ўзини кўрсата олди. Акмал Рустамовга келсак, тажрибали ҳимоячи бир неча йилдирки яхши ўйин намойиш этмоқда.   
 



(Марказ-1):
Егор Кримец (“Пахтакор”)
Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив”)
Ҳамза Каримов (“Насаф”)



(Марказ-2):
Жаҳонгир Меҳмонов (“Нефтчи”)
Юрий Рижко (“Навбаҳор”)
Сирож Ҳамроев (“Машъал”)



Марказий ҳимоячиларни танлаб олиш кўп ҳам қийин бўлмади. Чунки бу мавсум бир нечта марказий ҳимоячилар ўзларидан илиқ таассурот қолдиришди. Егор Кримецдан тортиб Сирож Ҳамроевгача. Қолаверса, Ислом Тўхтахўжаев, Ҳамза Каримов, Жаҳонгир Меҳмонов, шунингдек белорусиялик легионер Юрий Рижко чемпионатнинг энг кучли 33 футболчиси қаторидан жой олишди.  



ЯРИМ ҲИМОЯЧИЛАР

(Ўнг қанот):
Артур Геворкян (“Насаф”)
Жамшид Искандеров (“Пахтакор”)
Руслан Вагапов (“Қизилқум”)

Ўнг қанотда яхши ҳаракат қилган футболчиси сифатида аввало Артур Геворкянни айтиб ўтмасак бўлмайди. Туркманистонлик ярим ҳимоячи худди ўтган йилги каби бу йил ҳам яхши ҳаракат қилди. Шунингдек, асосан ўнг қанотда ҳаракат қилган Жамшид Искандеров ҳам мавсумни бир текис ўтказди. “Қизилқум” вакили Руслан Вагапов бир нечта ўйинларда етакчилик қобилиятини намойиш этди.  



(Чап қанот):
Сардор Рашидов (“Бунёдкор”)
Фаррух Сайфиев (“Насаф”)
Жасур Ҳасанов (“Локомотив”)

Чап қанот ярим ҳимоячиларидан биринчи навбатда Сардор Рашидовни айтиб ўтиш жоиз. Жиззахлик фтуболчи рақибларни алдаб ўтиш ҳамда жарима тўпларини моҳирона амалга ошириши билан ажралиб турди. Бундан ташқари, Фаррух Сайфиев билан Жасур Ҳасанов ҳам кўп ўйинларда ўз жамоаларига ёрдам беришди.



(Марказ-1):
Кахи Махарадзе (“Пахтакор”)
Зафар Тўраев (“Машъал”)
Шакер Зуаги (“Олмалиқ”)



(Марказ-2):
Эркин Бойдуллаев (“Насаф”)
Суҳроб Неъматов (“Бухоро”)
Суҳроб Бердиев (“Сўғдиёна”)

Худди марказий ҳимоячилар каби энг кучли марказий ярим ҳимоячиларни аниқлаб олиш ҳам унчалик қийинчилик туғдирмади. Легионерлардан Кахи Махарадзе билан Шакир Зуаги алоҳида ажралиб турган бўлса, “Машъал”даги Зафар Тўраев чин маънода кашфиёт бўлди. Эркин Бойдуллаев эса ўз тажрибасига таянган ҳолда ҳаракат қилди. Шунингдек, Суҳроб Неъматов билан Суҳроб Бердиев ҳам яхши ўйин намойиш этишди.  

ҲУЖУМЧИЛАР



(1-гуруҳ):
Зоҳир Қўзибоев (“Машъал”)
Игорь Сергеев (“Пахтакор”)
Александр Гейнрих (“Локомотив”)



(2-гуруҳ):
Баҳодир Пардаев (“Пахтакор”)
Шаҳбоз Эркинов (“Навбаҳор”)
Фарҳод Тожиев (“Локомотив”)



Ҳужум чизиғидан Қўзибоев, Сергеев, Гейнрих, Пардаев, Эркинов, Тожиев сингари футболчилар ўрин олишди. Шу пайтгача биринчи лигада ўйнаб келган Зоҳир Қўзибоев олий лигада ўзининг биринчи мавсумидаёқ тўпурарлик маҳоратини намойиш этди. Натижада кўпчилик у ҳақда гапира бошлади. Игорь Сергеев эса жамоасининг муҳим голларини урди.



Иккинчи давра арафасида “Локо” таркибига келиб қўшилган Александр Гейнрих етакчиликни ўз қўлига олди. “Бунёдкор” захирасида қолиб кетган Пардаев “Пахтакор”га ўтгач, тезда тўпурарлик маҳоратини намойиш этишга тушди. Шунингдек, Фарҳод Тожиев билан Шаҳбоз Эркинов ҳам ўзларини кўрсата олишди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика