Latest news

16:18Игорь Шквирин Европа клубига ўтиши нега барбод бўлганини айтиб берди  1 16:11"Бунёдкор" "Сўғдиёна"ни ранжитган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:38"Рома" "Борнмут" аъзосини харид қилмоқчи  0 15:12GiveMeSport дунёнинг энг яхши футболчилари рейтингини эълон қилди  3 14:45Бундеслиганинг бир қанча клублари "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олмоқчи  0 14:18Англия терма жамоаси собиқ сардори маст ҳолда машина ҳайдаганликда айбланиб ҳибсга олинди  0 13:50Абрахам "Рома"дан "Бешиктош"га ўтади  1 13:25Факт: "Бунёдкор" 4 йилдан сўнг Тошкентда "Сўғдиёна"ни ютди   2 12:34Зоран Марушич "Динамо" билан ўйинда майдонга тушадими?  1 12:04Носир Абдусаломов: "0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан чиқиб кетиш катта куч талаб қилар эди, голимни бобомга бағишладим"  3 11:44Марио Балотелли Париж мода ҳафталигида модел сифатида подиумга чиқди  7 11:18"Насаф" U-14 Португалиядаги мусобақада қатнашади  10 10:53Криштиану Роналду фаолиятини якунлаганидан кейин мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  5 10:25Котрина Кулбите: "Мақсадимиз - Осиё Кубоги"  1 09:55Нилуфар Қудратова: "Ўйин биз истагандек бўлди"  0

Олий лигада дастлабки беш тур хулосаси: Голлар кам! News

Олий лигада дастлабки беш тур хулосаси: Голлар кам!

Бу йилги олий лигамизда бешта тур ортда қолди. 26 апрелдан бошлаб 6-тур ўйинлари старт олади.
Дастлабки беш тур хулосалари бўйича кўп нарсани гапириш, бир нечта статистик маълумот ва қизиқарли рақамларни келтириш мумкин. Аммо энг аввало шуни айтишимиз керакки, ўтган йил билан таққослаганда бу йилги миллий биринчилигимизда голлар камайиб кетди.   

2013 йил: 35 ўйинда 88та гол
Олдинги чемпионатнинг илк беш турида дарвозаларга жами 88та гол урилганди. Ҳар бир турда еттитадан ўйин бўладиган бўлса, беш турда баҳслар сони 35тани ташкил этади ва 88та голни ўртача бир ўйинга бўлсак, 2,5 қолади. Демак, ўтган йил ҳисобидан ҳар бир ўйинда ўртача 2,5тадан тўп киритилган экан. Буни турлар мисолида кўриб чиқамиз.
1-тур: 21та гол
2-тур: 17та гол
3-тур: 13та гол
4-тур: 18та гол
5-тур: 19та гол

Демак, ўтган йилги дастлабки бешта тур ҳисоб-китобларига кўра энг кўп гол 1-турда киритилган - 21та. Энг ками эса 3-турда рўй берган - 13та.

2014 йил: 35 ўйинда 71та гол
Бу йилги чемпионатимизда эса дастлабки беш турда жами 71та тўп киритилди. Бу эса ўтган йилги кўрсаткичга нисбатан 17та кам деганидир. Қолаверса, ҳар бир ўйинга ўртача 2тадан гол тўғри келяпти. Энди турлар бўйича ҳисоблаб кўрамиз.
1-тур: 14та гол
2-тур: 18та гол
3-тур: 14та гол
4-тур: 11та гол
5-тур: 14та гол

Ҳозирча дарвозаларга энг кўп гол 2-турда киртилди - 18та. Энг кам гол эса 4-турда рўй берди - 11та. Айтиб ўтганимиздек, бу йил ҳисобидан ҳозирча олий лигамизда голлар бирмунча камайиб кетди. Кўпчилик савия бирмунча ортганини эътироф этмоқда, балки жамоалар кучи тенглашиб бораётгани учун ҳам голлар кам кузатилаётгандир. Лекин бошқа томондан футболни севувчи мухлислар кўпроқ голлар кўришни хоҳлашади. Шундай экан, кейинги турларда сермаҳсуллик ортса ажаб эмас.

Хайрулла Холиқов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика