Олий лига назоратчиси: “Эрматов пенальти белгилаши керак эди”
24 jun 2014 17:56
News
Олий лига назоратчиси: “Эрматов пенальти белгилаши керак эди”
Хабарингиз бор, кеча тунда бўлиб ўтган Хорватия - Мексика учрашувини ҳамюртимиз Равшан Эрматов ва унинг бригадаси бошқариб борди.
Бу Эрматовнинг мундиалдаги иккинчи ўйини бўлди. Яхши биласиз, Эрматов дастлаб “Е” гуруҳидан ўрин олган Швейцария - Эквадор баҳсини бошқариб борганди.
Кечаги ўйиннинг 63-дақиқаси ўтиб бораётган бир пайтда ғалати воқеа содир бўлди. Мексикаликлар футболчиси тўпни ўнг қанотдан жарима майдончаси сари етказиб берди. Андрес Гуардадо тепган тўп хорватиялик ўйинчилардан бирининг қўлига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди. Шунда мексикаликлар ҳужумчиси Хавьер Эрнандес Равшан Эрматов ёнига югуриб келиб тўп қўлга текканини ва пенальти белгилаш лозимлигини уқтира бошлади. Эрматов эса бурчак тўпи тепиш кераклигини кўрсатди. Хўш, аслида қоида бузилганмиди?
Олий лигада назоратчилик қилаётган мутахассислардан бирининг сайтимизга маълум қилишича, ўша вазиятда ҳакам пенальти бериши керак эди. Фақат назоратчи ўз исм-шарифини ёзмасликни биздан сўради. Назоратчининг фикрлари қуйидагича бўлди:
“Мен Равшан Эрматов бугун бўлиб ўтадиган Уругвай - Италия учрашувини бошқарса керак деб тахмин қилгандим. Лекин ФИФА уни Хорватия - Мексика баҳсига тайинлади. Бу ўйинда ким мағлуб бўлса, мусобақа билан хайрлашиши турган гап эди, шу боис ўйин жуда шиддатли кечди. Умуман олганда, Равшан Эрматов учрашувни ўз савиясида бошқарди. Лекин 63-дақиқада Хорватия дарвозаси томон пенальти бермасдан хатога йўл қўйди. Чунки мексикалик футболчи тўпни зарб билан тепгандан кейин хорватлар ҳимоячиси тўпни қўли билан ўйнаб майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бундай ҳолатда қоида бузилган деб топилади ва бош ҳакам 11 метрлик жарима тўпини белгилаши талаб этилади. Аммо Эрматов бурчак тўпини кўрсатиб, хатога йўл қўйди. Ҳарқалай ҳакамларимизнинг бахтига мексикаликлар ғалаба қозонишди. Мабодо Хорватия зафар қучганида борми, кейинчалик ўша вазият кенг жамоатчилик томонидан жиддий муҳокама қилинаётган бўларди”.
Х.Холиқов.

Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments