Latest news

02:00"Интер" президенти А Серия даражасини баҳолади  1 01:29Бундеслига. "Бавария" йирик ғалаба қайд этди, Харри Кейн мавсумдаги 10-голини урди  1 01:10Энцо Мареска: "Дарвозабонлар бўйича муаммо йўқ"  2 00:57Саудия Арабистони. "Ал Насср" Мане ва Роналдунинг голлари эвазига "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  15 00:33"Ливерпуль" Кьеза борасидаги қарорини ўзгартирди  1 00:14"Барселона"нинг икки футболчиси қанча муддатга сафдан чиққани аниқ бўлди  3 23:48Руни Экитике ҳақида: "Аҳмоқона ҳаракат. ВАР замонида голни текширувдан кейин нишонлаш керак"  2 23:15"Олтин тўп-2025". Ким қанча овоз тўплади?  3 22:54Максим Шацких: "Нима, ҳар бир ўйинда 5тадан гол уришимиз керакми? Бу "Барселона" эмас, "Андижон"  5 22:43Расман: "Манчестер Сити" Нико О'Райли билан шартномани узайтирди  1 22:19“Андижон” – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият бўйича изоҳ  9 21:58Миржалол Қосимов: "Мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатмадик"  6 21:37Мирко Йеличич: "Натижадан мамнунман, аммо ўйинимизни яхшилашимиз керак"  0 21:20Неъматулла Қуттибоев: "Ҳали ҳеч ким ҳеч нарса йўқотмади. Кураш сўнгги тургача давом этади"  0 20:59Суперлига. "Андижон" ўз майдонида ОКМКдан устун келди  49

Олий лига. 9-тур рамзий терма жамоаси News

Олий лига. 9-тур рамзий терма жамоаси

Олий лигамизда 9-тур баҳслари бўлиб ўтди.
Ушбу турда бир қатор эътиборга молик натижалар қайд этилди. Хусусан "Локомотив" сафарда "Олмалиқ" билан дуранг ўйнаган бўлса, "Насаф" ўз уйида кутилмаганда "Металлург"га ютқазиб қўйди. "Пахтакор" эса бунгача мағлубиятга учрамай келаётган "Нефтчи" устидан ғалаба қозонди.

Биз сайтимиз одатига биноан 9-тур рамзий терма жамоасини келтириб ўтамиз. Бу сафар тур рамзий термасидан "Қизилқум", "Металлург", "Қўқон-1912", "Бунёдкор", "Локомотив", "Олмалиқ", "Андижон", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жой олишди. Қуйида 9-тур рамзий терма жамоасини келтириб ўтамиз.



ДАРВОЗАБОН
Эркин Жабборов ("Қизилқум")


ҲИМОЯЧИЛАР
Егор Кримец ("Пахтакор")
Александр Ковалёв ("Металлург")
Алексей Николаев ("Қўқон-1912")




ЯРИМ ҲИМОЯЧИЛАР
Сардор Рашидов ("Бунёдкор")
Санжар Шоаҳмедов ("Локомотив")
Жаҳонгир Абдумўминов ("Олмалиқ")
Предраг Вуйович ("Андижон")
Азиз Ибрагимов ("Динамо")


ҲУЖУМЧИЛАР
Аюбхон Нўъмонов ("Металлург")
Шаҳбоз Эркинов ("Навбаҳор")


Бош мураббий: Самвел Бабаян ("Пахтакор")

Дарвозага Эркин Жабборовни қўйдик. Негаки "Қизилқум" посбони сафарда "Бухоро" билан кечган ўйинда ўзини кўрсатди. Қолаверса, навоийликлар бу ўйинда ўта керакли уч очкони қўлга киритишди. Ҳимоя чизиғидан Егор Кримец, Александр Ковалёв ва Алексей Николаев ўрин эгаллашди. Кримец "Нефтчи" дарвозасига тўп киритишга муваффақ бўлди. Ковалёв жамоадошлари Қаршида "Насаф"дан гол ўтказиб юборишмади. Алексей Николаев эса "Шўртан" билан кечган баҳсда яхши ҳаракат қилди.



Ярим ҳимоя чизиғидан беш нафар футболчи жой олди ва уларнинг ҳаммаси бу турда гол уришга муваффақ бўлди. Сардор Рашидов "Машъал" билан ўйинда яққол ажралиб турди. Санжар Шоаҳмедов ўзининг собиқ жамоасига қарши анча дадил тўп сурди. У гол уришга ҳам муваффақ бўлди. Шоаҳмедов "Олмалиқ" ҳомийлари томонидан учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди.



"Олмалиқ" таркибига бу йил келиб қўшилган Жаҳонгир Абдумўминов ҳам бу турда яхши ўйин намойиш этди. У "Локо" дарвозасига жуда чиройли тўп киритишнинг уддасидан чиқди. "Андижон" сафида ҳаракат қилаётган легионер футболчи Предраг Вуйович икки бор тўп киритиб дубл муаллифи бўлди. Шунингдек, "Динамо" ярим ҳимоячиси Азиз Ибрагимов ҳам "Сўғдиёна" билан баҳсда икки бор гол уришга муваффақ бўлди.



Ҳужум чизиғидан Аюбхон Нўъмонов билан Шаҳбоз Эркинов жой олишди. "Металлург" ҳужумчиси Аюбхон Нўъмонов "Насаф" дарвозасига тўп киритиб, "Металлург"нинг 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишини таъминлаган бўлса, "Навбаҳор" ҳужумчиси Шаҳбоз Эркинов "Андижон" дарвозасига узоқ масофадан гол урди.



Тур рамзий термасига бош мураббий этиб "Пахтакор" устози Самвел Бабаянни маъқул кўрдик. Чунки айнан Бабаян бошчилигидаги жамоа "Нефтчи"нинг мавсум бошидан бери давом этиб келаётган мағлубиятсиз сериясига чек қўйди. Ушбу ғалабадан сўнг "Пахтакор" ўз ҳисобидаги очколар сонини 19тага етказиб, иккинчи ўринга кўтарилиб олди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика