Latest news

18:45Ўртоқлик ўйини. "Арсенал" ва "Ньюкасл" ўртасида Сингапурдаги ўйинда 5 та гол урилди  0 17:50"Реал" ўйинчисини 13,5 млн евро эвазига қайта харид қилиш ҳуқуқи билан сотди  0 17:21"Барселона" "Виссел Кобе"ни мағлуб этди, Рэшфорд дебют ўйинини ўтказди  0 16:57Феликс 30+20 млн евро эвазига "Челси"дан "Ал Насср"га ўтади - Фабрицио Романо  2 16:30"Бавария" Диас учун "Ливерпул"га тахминан 80 млн евро таклиф қилди. Клублар битимнинг якуний тафсилотларини муҳокама қилмоқда  5 15:55"Ньюкасл" Александр Исак ўрнига 4 нафар номзодни маъқуллади  1 15:23"Реал" уч нафар футболчисини сотишга тайёр  4 14:58ПСЖ ва "Тоттенхэм" собиқ футболчиси "Персеполис"га ўтиши мумкин  2 14:16ПСЖ ўзига янги дарвозабон топди  0 13:38Феликс 44 млн фунт эвазига "Челси"дан Саудия Арабистони клубига ўтишга яқин  2 13:04Салиба "Реал"нинг қизиқиши фонида келажаги борасида қарор қабул қилди  4 12:23Брунунинг дубли МЮга АҚШдаги ўртоқлик ўйинида "Вест Хэм" устидан ғалаба келтирди  1 11:50"Атлетико" Бундеслигадан футболчи харид қилишга яқин турибди  3 11:20"Бавария" Диасни "Ливерпул"дан катта маблағ эвазига сотиб олишга яқин турибди  7 11:15"Бухоро"нинг тайёргарлиги, янги футболчилар, ёшлар ёхуд Улуғбек Бакаев иккинчи даврада юқорилашга умид қилмоқда   5

Олий лига. 8-тур рамзий терма жамоаси News

Олий лига. 8-тур рамзий терма жамоаси

Кеча ўтказилган “Насаф” - “Бунёдкор” баҳсидан сўнг олий лиганинг 8-турига ҳам якун ясалди.
Бугун эса “Пахтакор” - “Навбаҳор” ўйини билан олий лиганинг 9-турига старт берилади. Биз сайтимиз одатига кўра ўтган турнинг рамзий терма жамоасини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

8-тур рамзий термасига ўйинчилар “Локомотив”, “Насаф”, “Машъал”, “Навбаҳор”, “Бухоро” “Пахтакор” ва “Металлург”дан киритилди. Шуни айтиш лозим, “Насаф”нинг уч, “Локомотив” ва “Навбаҳор”дан эса икки нафардан ўйинчи тур термасига лойиқ деб топилди. Қолган клублардан биттадан ўйинчини киритдик.

Ўтган тур рамзий терма жамоасига “Бунёдкор”, “Олмалиқ”, “Динамо”, “Қизилқум”, “Нефтчи”, “Андижон” ва “Сўғдиёна” клубларидан ҳеч ким лойиқ кўрилмади.  



ДАРВОЗАБОН
Игнатий Нестеров (“Локомотив”)

Тошкентда “Қизилқум” билан кечган баҳсда Игнатий Нестеров яхши ҳаракат қилди. У биринчи бўлиб гол ўтказиб юборган бўлса-да, кейинги дақиқаларда анча ҳушёр турди. Қолаверса, икки вазиятда жамоасини голдан сақлаб қолди.

ҲИМОЯЧИЛАР
Мирзоҳид Ғофуров (“Машъал”)
Шукурали Пўлатов (“Навбаҳор”)
Георгий Квесиешвили (“Бухоро”)
Шуҳрат Муҳамммадиев (“Насаф”)


Сафарда “Динамо”га қарши учрашувда “Машъал” вакили Мирзоҳид Ғофуров шерикларига нисбатан бирмунча ажралиб турди. У чап қанотдан рақиб дарвозаси томон бир неча бор хавф солди. “Машъал”нинг етти йилдан сўнг Самарқандда ғалаба қозонишига Мирзоҳид ўзининг муносиб ҳиссасини қўшди.

“Навбаҳор” - “Андижон” беллашувида майдон эгалари йирик ҳисобда ғалаба қозонишди. Бу ўйинда “Навбаҳор” марказий ҳимоячиси Шукурали Пўлатов меҳмонлар ҳужумчисига деярли имкон бермади.

“Бухоро” эса ўp майдонида “Пахтакор” билан дуранг қайд этди. Ўйинда ҳисоб очилмади. Бу учрашувда мезбонлардан Георгий Квесиешвили ажралиб турди.

Ва ниҳоят, турнинг марказий баҳсида “Насаф”нинг ўнг қанот ҳимоячиси Шуҳрат Муҳаммадиев жуда яхши ҳаракат қилди. У бежизга миллий терма жамоага чақирилмаганини ўз ўйини билан исботлай олди.



ЯРИМ ҲИМОЯЧИЛАР
Шерзод Каримов (“Пахтакор”)
Садриддин Абдуллаев (“Локомотив”)
Эркин Бойдуллаев (“Насаф”)
Илҳом Юнусов (“Насаф”)


Гарчи “Пахтакор” ғалаба қозона олмаган бўлса-да, “шерлар” таркибида Шерзод Каримов яхши ўйин кўрсатди. У бир неча бор ўзининг алдамчи ҳаракатлари билан рақиб жарима майдончасига кириб борди ва жамоадошларини қулай вазиятга чиқарди.

“Локомотив”нинг “Қизилқум”га қарши баҳси бошида унчалик ўхшамаётганди, бироқ Садриддин Абдуллаев захирадан тушгач, жамоа ўйини бирданига ўзгарди. Айнан Садриддин майдонга тушганидан сўнг “Локо” учта тўп киритди, бундан ташқари голлардан бири Абдуллаев ҳисобига ёзилди.

“Насаф” ўз майдонида амалдаги чемпион “Бунёдкор”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Қаршиликлар сафида деряли барча ўзидан илиқ таассурот қолдирди. Аммо ярим ҳимоячилардан Эркин Бойдуллаев билан Илҳом Юнусов жуда катта ҳажмдаги ишни бажаришди. Қолаверса, Илҳомнинг 10-дақиқада киритган голи “Насаф” ўйинининг янада кучли кўриниш олишига сабаб бўлди.

ҲУЖУМЧИЛАР
Сардор Расулов (“Металлург”)
Шаҳбоз Эркинов (“Навбаҳор”)


Бекободда “Сўғдиёна” билан кечган учрашувда Сардор Расулов иккита гол уришнинг уддасидан чиқди. Умуман олганда, косонлик ҳужумчи деярли ҳар турда яхши ўйин кўрсатиб келмоқда.

“Навбаҳор” ҳужумчиси Шаҳбоз Эркинов “Сўғдиёна”дан сўнг “Андижон” дарвозасига ҳам тўп киритди. Шунингдек, у ўйин давомида шерикларига қараганда анча фаол ҳаракат қилди.



БОШ МУРАББИЙ
Рўзиқул Бердиев (“Насаф”)


Албатта, “Бунёдкор”дек кучли жамоани мағлуб этиш ҳаммага ҳам насиб этавермайди. Аммо кеча “Насаф” бу ишнинг уддасидан чиқди ва ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаган ҳолда рақибни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Натижада қаршиликлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев 9-турнинг рамзий терма жамоасига бош мураббий деб топилди. Умуман олганда, Рўзиқул Саъдуллаевичнинг “Насаф” учун астойдил меҳнат қилаётгани кўриниб турибди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика