Latest news

07:09Неъматилло Қуттибоев: "Арислан Юсупбаев ва Аъзамжон Алиевларда жароҳат бор"  0 02:47Португалия — УЕФА Миллатлар лигаси соҳиби! Португаллар финалда испанларни пенальтилар серияси орқали мағлуб этишди  148 00:51Забарний "Борнмут"га ПСЖга ўтмоқчи эканини айтди, ҳимоячи учун 70 млн евро талаб қилишмоқда  1 00:25"Манчестер Сити"нинг 70 млн евролик бўлажак трансфери тиббий кўрикдан ўтди  2 23:50Жоб Беллингемнинг янги клуби маълум  0 23:22"Байер" Вирцни 140 млн евро эвазига "Ливерпуль"га сотадими?  2 22:35Қатар терма жамоаси Тошкентга етиб келди  6 22:15Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон ва Россиянинг 21 ёшгача бўлган жамоалари ўртасидаги ўйинда 9 та гол урилди  44 22:10Ўзбекистон кубоги. "Динамо" 1/8 финалнинг илк ўйинида "Лочин"ни тор-мор этди  13 21:43Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:34Аарон Ремзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  1 21:10Абдулла Абдуллаев: "Энди янада юқори мақсадлар қўйиб, мундиалда яхши натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз"  11 20:44Ўзбекистон U-16 назорат ўйинида Россия U-16га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  18 20:24Одил Ҳамробеков: "Нималар қилиб қўйганимизни тўлиқ ҳис қила олмаяпман"  14 20:00УЕФА Миллатлар лигаси. Франция учинчи ўрин учун баҳсда Германияни мағлубиятга учратди  29

Олий лига. 26-тур рамзий терма жамоаси News

Олий лига. 26-тур рамзий терма жамоаси

Олий лигамизда навбатдаги чемпионат ҳам якунига етди.
Регламентда кўрсатилгани каби охирги тур баҳслари ҳамма ерда бир хил вақтда бошланди. Турнинг марказий баҳси Тошкентда ўтказилиб, унда “Пахтакор” сафарда “Бунёдкор” устидан 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратди. Олий лигада иккинчи ўринни қўлга киритган “Локомотив” Бухорода бир очкони қўлга киритган бўлса, учинчи ўрин эгаси “Насаф” ўз майдонида “Олмалиқ” билан дуранг қайд этди. Қуйида 26-тур рамзий терма жамоасини келтириб ўтамиз. Мазкур терма жамоа 4-5-1 схемаси бўйича кўриниш олди.



ДАРВОЗАБОН
Александр Меленчук (“Сўғдиёна”)

Элита билан хайрлашган “Сўғдиёна” ўз майдонида “Қизилқум”ни қабул қилиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу беллашувда мезбонлар дарвозабони Александр Меленчук ўзини кўрсата олди. Шу боис бу посбонни рамзий жамоамизга киритдик.  

ҲИМОЯЧИЛАР
Тоҳир Шамситдинов (“Навбаҳор”)
Жаҳонгир Меҳмонов (“Нефтчи”)
Ойбек Нурбоев (“Бухоро”)
Аваз Агалиев (“Динамо”)



“Навбаҳор”нинг ўз майдонида “Динамо”га қарши баҳсида ҳимоячи Тоҳир Шамситдинов ўзидан илиқ таассурот қолдирди. Шунингдек, “Нефтчи” ҳимоячиси Жаҳонгир Меҳмонов ҳам яхши ҳаракат қилди. Олий лигада бир амаллаб жон сақлаб қолган “Бухоро” вакили Ойбек Нурбоев эса “Локо” дарвозасига тўп киритган бўлса, “Динамо”нинг қанот ҳимоячиси Аваз Агалиев ҳам сўнгги турда ўзини кўрсата олди.

ЯРИМ ҲИМОЯЧИЛАР
Сардор Рашидов (“Бунёдкор”)
Жамшид Искандеров (“Пахтакор”)
Фаррух Сайфиев (“Насаф”)
Жамшид Ҳасанов (“Машъал”)
Шакер Зуаги (“Олмалиқ”)



26-турда эътибор кўпроқ Тошкент дербисига қаратилгани боис учрашувни диққат билан томоша қилдик. Майдон эгалари таркибида Сардор Рашидов, меҳмонлар сафида Жамшид Искандеров ўзларини намоён эта олишди. Рашидов иккита чиройли гол урган бўлса, Искандеров битта гол уришдан ташқари ўйин давомида рақибни саросимага солиб тура олди.



Охирги пайтларда тез-тез тилга олинаётган “Насаф” ярим ҳимоячиси Фаррух Сайфиев ҳам охирги турда тўп киритишга муваффақ бўлди. Бу турда шунингдек “Машъал” вакили Жамшид Ҳасанов ҳам ўзини кўрсата олди. “Олмалиқ”нинг тунислик легионери Шакер Зуаги эса “Насаф” дарвозасига чиройли тўп киритди.

ҲУЖУМЧИ
Игорь Сергеев (“Пахтакор”)

Биринчи даврада ўзини унчалик кўрсата олмаган Игорь Сергеевнинг ўйини иккинчи даврада роса “очилди”. Ҳужумчи охирги турда “Бунёдкор” дарвозасига икки бор гол уриб жамоасининг ғалабасини таъминлади. Натижада “Пахтакор” чемпионатни мағлубиятсиз ўтказган клуб бўлди.



БОШ МУРАББИЙ: Самвел Бабаян (“Пахтакор”)
Бу сафар тур рамзий терма жамоасига бош мураббий сифатида “Пахтакор” бош менежери Самвел Бабаянни танладик. Негаки Бабаян бошчилигида жамоа “Бунёдкор”га 0:2 ҳисобида имкониятни бой бераётиб, кейинчалик вазиятни ўз томонига оғдира олди ва якунда 3:2 ҳисобида зафар қучди. Умуман олганда, Бабаян бош мураббийлигида “Пахтакор” мавсумни юқори нотада ўтказди. Жамоа нафақат чемпионликни қўлга киритди, балки олий лигада бирор марта мағлуб бўлмади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика