Latest news

12:22Мбаппе "Реал"ни "Бавария" ярим ҳимоячисини сотиб олишга чақирмоқда  1 11:58Роналду: "Саудия Арабистонида бахтлиман, шу ерда қолишни истайман"  0 11:20"Бавария" Бруну Фернандешнинг трансфери бўйича қарор қабул қилди  0 10:51Жаҳон чемпиони "Ал Насср"га ўтишни истамоқда  1 10:26"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси учун 75 миллион евро тўлашга тайёр  1 10:02Кечаги учрашувда дубл қайд этган Роналду нималар деди?  1 09:37"Каттақўрғон" "Флуминенсе" U20 жамоаси аъзоси билан билан шартнома имзолади  2 09:11"Осасуна"дан мағлуб бўлган Арбелоа баҳс якунидан сўнг нималар деди?  12 08:43Милнер АПЛ рекордини ўрнатди  2 08:17Навбатдаги муҳим ғалабадан сўнг Гвардиола нималар деди?  2 07:52Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида 3 таликга киради"  24 07:30Ла Лига. "Осасуна" — "Реал Мадрид" 2:1  12 07:25Sofascore. 45 дақиқа майдонда ҳаракат қилган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:10АПЛ. "Манчестер Сити" — "Ньюкасл" 2:1  0 03:05Лига 1. ПСЖ "Ланс"нинг мағлубиятидан фойдаланиб қолди ва ғалабага эришган ҳолда биринчи ўринга қайтди  0

Олий лига-2014. Кўзгуда – “Локомотив” News

Олий лига-2014. Кўзгуда – “Локомотив”

15 март куни навбатдаги миллий чемпионатга старт берилади.
Шу муносабат билан бу йилги олий лиганинг ҳар бир иштирокчисига тўхталишни лозим топдик. “Бунёдкор”дан кейин навбатдаги жамоа “Локомотив”.

Ўтган йилги ўрни: 2
Бош мураббий:
Вадим Абрамов
“Локо” катта ниятлар билан жамоа бошқарувига Вадим Абрамовни олиб келди. Кўпчиликнинг айтишича, Абрамовнинг бу жамоада ишлаши олий лигага бўлган қизиқишни орттириб юборади. Чиндан ҳам шундай бўладими-йўқми, буни вақт ўтиб билиб оламиз.

Энг яхши харид: Игнатий Нестеров
“Локомотив” бу йил 9 нафар футболчини ўз сафига қўшиб олди. Албатта, ҳаммаси яхши харидлар, лекин биттасини танлашга тўғри келганда Игнатий Нестеровни кўрсатмасак бўлмайди. Чунки дарвозада Нестеров бор экан, футболчилар майдонда бемалол тўп суришлари мумкин.

Энг катта йўқотиш: Александр Оника
Оника ўтган йилнинг 2-даврасида келган бўлишига қарамай, зўр ўйин намойиш этганди. Лекин нимагадир мураббийлар унинг кетишига йўл қўйиб беришди. Агар Оника жамоада қолганида майдон марказида катта ҳажмдаги ишни бажариши мумкин эди.

Жамоа етакчиси: Виктор Карпенко

“Локо”да жамоа етакчиси сифатида алоҳида бир футболчини кўрсатиш қийин. Шунга қарамай, Виктор Карпенко ҳамон бошқаларга ўрнак бўла оладиган футбол намойиш этмоқда. Бежизга уни Абрамов жамоа сардори этиб тайинламади.

Ўзини кўрсатиши кутилаётган футболчи: Вячеслав Шевченко
Жамоа сафига бу йил келиб қўшилган Вячеслав Шевченко анчагина тиришқоқ экан. Фақат у кўп ҳаракат қилгани билан иш битмайди, мухлислар ва атрофдагилар ундан аввало гол кутишади. Шевченко тез орада ўзини кўрсатса ажаб эмас.

Чемпионатни кимга қарши бошлайди: сафарда “Навбаҳор”
“Локомотив” 1-турни сафарда “Навбаҳор”га қарши ўтказади. Наманганда очилиш ўйини бўлади, демак стадионга кўплаб мухлислар ташриф буюришади. Бизнингча, ўйин ҳам шунга яраша қизиқ кечса керак.

Хайрулла Холиқов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика