Latest news

19:50Расман: "Барселона" ҳимоячиси "Эльче"га ўтди  0 19:19"Байер" "Ал Қодисия" ярим ҳимоячисини 25 млн еврога сотиб олди  0 19:11CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Туркманистон (матнли трансляция)  47 18:48CAFA Nations Cup. Кейруш бошчилигидаги Ўмон охирги дақиқаларда гол уриб, Қирғизистонни ютиб кетди  32 18:33Ўзбекистон - Туркманистон. Асосий таркибимиз маълум  25 18:33"Қайрат" – "Реал" учрашувига 4-5 минг сайёҳ келиши кутилмоқда  0 18:05"Қайрат"нинг Чемпионлар Лигасидаги ўйинлари Остонада ўтказилиши режалаштирилмаган  1 17:38"Астон Вилла" "Ливерпуль" хавбеки билан шартнома имзолади  7 17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  6 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  0 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  4 15:23"Ал Насср" Ал Нассирни сотиб олди  4 14:56"Ноттингем Форест" "Арсенал" футболчисини ижарага олди  0 14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  8

Олий лига. 16-турда энг кўп мухлис Навоийда йиғилди! News

Олий лига. 16-турда энг кўп мухлис Навоийда йиғилди!

Миллионлар ўйини бўлмиш футболни мухлисларсиз тасаввур этиб бўлмайди.

Афсуски йилдан йилга савияси пасайиб бораётган олий лигамизнинг ўйинлари ишқибозлар учун аввалгидек қизиқарли туюлмаётгандек назаримизда.

Ортда қолган 16-турнинг барча ўйинларига умумий айтганда 42384 нафар томошабин ташриф буюрган. Ҳар бир баҳсга ўртача 6000 ишқибоз кирган демакдир. 

Энг кўп мухлис Навоийда кечган “Қизилқум” – “Пахтакор” учрашувига кирган. Мезбонлар гарчи иккинчи давранинг дастлабки икки ўйинида мағлубиятга учраган бўлса-да, шунга қарамай 16-турда энг кўп мухлис йиға олди. Бизнингча бунга сабаб рақиб “Пахтакор” жамоаси бўлгани учун кўп томошабин ташриф буюрган.

Турнинг марказий ўйинларидан бири сифатида қаралган “Нефтчи” – “Навбаҳор” баҳси Фарғонадаги “Киргули СК” стадионида эмас балки Қўқонда ўтказилди. Билишимизча бунга сабаб сифатида айнан мухлисларнинг ташрифи кўрсатилган. Чунки водий жамоаларининг тўқнашуви азалдан ишқибозлар билан гавжум бўлган. Жамоаларнинг турнир жадвалида қайси ўринни эгаллаб туришидан қатъий назар, томошабинлар сиғими катта бўлган. Бу сафарги тўқанушвда ҳам шундай холат бўлиши кутилганди. Бироқ учрашув қайдномасида марказий ўйинга 9201та томошабин ташриф буюргани ёзиб кўрсатилган. Албатта буни кам дея оламиз. Яхши биламизки илгари водий жамоалари тўқнаш келганида камида 20000 мухлис кирарди. Жума куни бўлиб ўтган ўйинга маҳаллий қўқонлик мухлислардан ташқари Фарғона ва Намангандан ҳам ишқибозлар ташриф буюрган бўлсада, стадион тўлиб тошмаган.    

“Динамо”нинг қатор мағлубиятлари самарқандлик футбол ишқибозларини ранжитмасдан қолмаяпти. Илгари мухлислар ташрифи борасида етакчилар қаторидан ўрин эгаллаб келган “Динамо” ҳозирда бу борада мақтана олмайди. 

Тошкентнинг “Локомотив” клуби гарчи турнир жадвалида пешқадамлик қилаётган бўлсада, бу жамоа ҳали ўз мухлисларини топиб олмади. Чемпионатимизда энг кучли таркибга эга бўлган “темирйўлчилар” уйдан кўра, кўпроқ сафарда мухлислар борасида яхши натижа қайд этади десак муболаға бўлмайди.  

Олий лига, 16-тур. Кимда қанча мухлис? 

«Қизилқум» – «Пахтакор» – 1:4. 9560 томошабин.

«Нефтчи» – «Навбаҳор» – 1:0. 9201 томошабин.

«Олмалиқ» – «Бунёдкор» – 1:2. 6021 томошабин.

«Бухоро» – «Насаф» – 0:2. 5731 томошабин.

«Динамо» – «Сўғдиёна» – 0:1. 5300 томошабин.

«Машъал» – «Андижон» – 6:1. 4751 томошабин.

«Локомотив» – «Металлург» – 5:1. 1820 томошабин.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика