Latest news

19:19"Байер" "Ал Қодисия" ярим ҳимоячисини 25 млн еврога сотиб олди  0 19:11CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Туркманистон (матнли трансляция)  3 18:48CAFA Nations Cup. Кейруш бошчилигидаги Ўмон охирги дақиқаларда гол уриб, Қирғизистонни ютиб кетди  29 18:33Ўзбекистон - Туркманистон. Асосий таркибимиз маълум  23 18:33"Қайрат" – "Реал" учрашувига 4-5 минг сайёҳ келиши кутилмоқда  0 18:05"Қайрат"нинг Чемпионлар Лигасидаги ўйинлари Остонада ўтказилиши режалаштирилмаган  1 17:38"Астон Вилла" "Ливерпуль" хавбеки билан шартнома имзолади  3 17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  6 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  0 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  4 15:23"Ал Насср" Ал Нассирни сотиб олди  4 14:56"Ноттингем Форест" "Арсенал" футболчисини ижарага олди  0 14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  8 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0

Олий Лига, 14-тур. «Локомотив» – «Бунёдкор» учрашувини Коваленко бошқаради News

Олий Лига, 14-тур. «Локомотив» – «Бунёдкор» учрашувини Коваленко бошқаради

4 август куни Олий Лига иккинчи давра ўйинлари старт олади.
Шу куни Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси Самарқанднинг «Динамо» ва Зарафшоннинг «Қизилқум» жамоалари ўртасидаги ўйинни бошқариб борса, «Пахтакор» ва «Бухоро» ўртасидаги баҳсни Олим Толибжонов бошқариб боради.

«Насаф» ва «Гулистон» ўртасидаги ўйин тошкентлик Бахтиёр Намозовга ишониб топширилган бўлса, Ҳасан Рўзиев «Сўғдиёна» – «Олмалиқ» учрашувига бош ҳакам этиб тайинланган. Владислав Цейтлин бошчилигидаги бригада Бекободда «Металлург» – «Навбаҳор» ўйини назорат қилиб борса, турнинг қизиқарли ўйинларидан бири бўлиши кутилаётган «Нефтчи» ва «Шўртан» ўртасидаги ўйинни бошқариб бориш Марат Исмоиловга топширилган.

14- турнинг марказий учрашуви 5 август куни Тошкентдаги «Локомотив» стадионида бўлиб ўтади. Шу куни мавсум фаворитларидан бири ҳисобланган Тошкентнинг «Локомотив» жамоаси ўз уйида ҳамшаҳари ва, айни вақтда, Олий Лига-2013 пешқадами – «Бунёдкор»ни қабул қилади. Чемпионлик пойгасидаги муҳим баҳслардан бири бўлган ушбу «Тошкент дербиси» Валентин Коваленко бошчилигидаги ҳакамлар бригадасига ишониб топширилди.

Қайд этиш жоиз, «Бунёдкор» ва «Локомотив» жамоалари 31 июль куни Ўзбекистон Кубоги ярим финал дастлабки ўйинлари доирасида тўқнашади. Ушбу ўйинни Владислав Цейтлин бошқариб боради.

Олий Лига, 14-тур учрашувлари
4 август, якшанба
«Динамо» (Самарқанд) – «Қизилқум» (Зарафшон)
Ҳакамлар:
Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Р. Тошмуҳамедов (Нукус).
Назоратчи: Б. Галеев (Урганч).

«Насаф» (Қарши) – «Гулистон» (Гулистон)
Ҳакамлар:
Б. Намозов (Тошкент), Р. Фозилов (Наманган), Б. Баҳромов (Тошкент), И. Иброҳимов (Нукус).
Назоратчи: Д. Роман (Тошкент).

«Сўғдиёна» (Жиззах) – «Олмалиқ» (Олмалиқ)
Ҳакамлар:
Ҳ. Рўзиев (Тошкент), Р. Серазитдинов (Тошкент), А. Усмонов (Тошкент), И. Гормашов (Тошкент).
Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).

«Пахтакор» (Тошкент) – «Бухоро» (Бухоро)
Ҳакамлар:
О. Толибжонов (Тошкент), М. Мажидов (Наманган), Р. Ғопуров (Наманган), Ш. Ҳакимов (Андижон).
Назоратчи: И. Нехочин (Наманган).

«Металлург» (Бекобод) – «Навбаҳор» (Наманган)
Ҳакамлар:
В. Цейтлин (Тошкент), Ҳ. Шодмонов (Бухоро), А. Цапенко (Тошкент вилояти), А. Рубаков (Тошкент).
Назоратчи: Р. Мўминов (Тошкент).

«Нефтчи» (Фарғона) – «Шўртан» (Ғузор)
Ҳакамлар:
М. Исмоилов (Тошкент), О. Абдувасилов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), А. Раҳимов (Андижон).
Назоратчи: И. Мустафин (Тошкент).

5 август, душанба
«Локомотив» (Тошкент) – «Бунёдкор» (Тошкент)
Ҳакамлар:
В. Коваленко (Тошкент), Р. Илёсов (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), Д. Пислегин (Тошкент).
Назоратчи: В. Валицкий (Тошкент).
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика