Latest news

20:45"Реал" эртага 45 млнга сотиб олган ўйинчисини таништиради  0 20:28"Истанбул Башакшеҳир" - "Викинг". Элдор Шомуродов асосий таркибда  5 20:00Суперлига. "Сурхон" – "Бунёдкор" 2:0 (матнли трансляция)  4 19:20Про лига. "Олимпик" ўз уйида "Локомотив"га ютқазди, Анзур Исмоилов гол урди  1 19:00Суперлига. "Бухоро" - "Хоразм" 0:1 (матнли трансляция)  5 18:58"Қўқон-1912" ҳужумчиси роппа-роса 1 йилдан сўнг гол урди  4 17:30"Андижон" - "Навбаҳор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  3 16:55"Қизилқум" — Акмал Рустамовга сербиялик мураббий натижасини такрорлаш учун 7 та ўйин кифоя қилди  2 16:35Про лига 12-турида ишловчи расмийлар билан танишинг  0 16:25Суперкубок. ПСЖ - "Тоттенхэм" ўйини олдидан превью  1 16:10"Майдон атрофидаги муҳит ўйиндан ҳам қайноқроқ эди. Лушчанга тан бериш керак" — Санжар Асқаралиев водий дербиси ҳақида гапирди  5 15:50АПЛ 1-тур ўйинлари бир дақиқалик сукут билан бошланади  1 15:30"Хоразм" тарихий натижа остонасида  0 15:15"Қалдирғочлар"нинг меҳмондаги парвози давом этадими?  0 14:45⚡️Bild: Йоахим Лёв Ўзбекистон терма жамоаси таклифини рад этди  54

Олександр Пишур: Ҳозирги кўрсаткичларим билан тўхтаб қолмочқи эмасман News

Олександр Пишур: Ҳозирги кўрсаткичларим билан тўхтаб қолмочқи эмасман

Кеча “Бунёдкор”ни финалга чиқишида Олександрнинг Пишурнинг “Локомотив” дарвозасига киритган икки голи муҳим аҳамият касб этди.
Учрашувдан сўнг ўйин қаҳрамонининг фикрлари билан қизиқдик:

- Олександр, ғалаба ва финал муборак! Учрашувдан қандай таассуротлар олдингиз?
- Асосий рақибимиз майдонида ғалаба қозониб, финалга йўлланма олаганимиздан хурсандман. Чемпионат доирасида ўтган ҳар иккала учрашувда ҳам “Локомотив” дарвозасини ишғол қилгандим. Кубокда кечган биринчи ўйинда ҳисобимга гол ёза олмагандим. Шу боисдан ҳам жавоб учрашувига пухта хозирлик кўриб, Бугало дарвозасига йўл топишга интилдим. Омадим чопиб, темирйўлчилар дарвозасига иккита тўп киритдим. Ҳаракатларим “Бунёдкор”га фойда келтираётганидан жуда-жуда хурсандман.

- Айнан қайси жабҳада рақибни доғда қолдирдик, деб ўйлайсиз?
- Учрашув давомида мезбонларни асосий футболчиларини ёпа олдик. Шунингдек, жуда тартибли ўйин намойиш қилиб, бехуда тўп оширишлар ва ортиқча югуришлардан ўзимизни тийдик. 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олганимиздан кейин эса яна камида уч маротаба рақиб дарвозасини ишғол қилишимиз мумкин эди.

- Ҳозирча “Бунёдкор” сафида 20та гол уришга эришдингиз. Бунга қандай эришяпсиз?
“Бунёдкор”да кўп гол ураётганим биргина ўзимга боғлиқ эмас. Жамоамизда моҳир ижрочилар бор. Уларнинг қўллаб-қувватлашлари натижасида ўзимни жуда эркин ҳис қиляпман. Ҳозирги кўрсаткичларим билан тўхтаб қолмоқчи эмасман. Мавсум якунигача яна бир қанча ўйинлар бор. Ана шу учрашувларда ҳам “Бунёдкор”га фойда келтирмоқчиман.

Баҳодир МИРЗАЕВ суҳбатлашди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика