Latest news

23:59"Арсенал" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  1 23:10"Хоразм" ўтган мавсум Суперлигада тўлиқ ўйнаган ягона ўйинчини ўз сафига қўшиб олди  1 22:47"Атлетико" — "Реал". Таркиблар маълум  11 22:28ПСЖ — "Марсель". Франция Суперкубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 22:09БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Хорфаккан"дан устун келди, Абдуллаев баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:39"Ювентус" октябрь ойида ишдан бўшатилган Тудор билан шартномани бекор қилди. Мураббий бошқа клубни бошқариши мумкин, аммо А Сериянинг эмас  0 20:54"Тоттенхэм" "Вулверхэмптон" ҳужумчисига даъвогарлик қилмоқда  0 20:24“Бунёдкор” мураббийлар штабига италиялик мутахассис қўшилди  1 20:07ОКМК машғулотлари Championat.asia объективида  2 19:31"Барселона" тарихий рекорд ўрнатди  9 19:07ОКМК Олимпия шаҳарчасида мавсумга ҳозирлик кўрмоқда  2 18:50Расман: Отабек Боймуродов — "Сурхон" футболчиси  7 18:30Нигерия термаси футболчилари мукофот пулларини олмаса, Жазоирга қарши ўйинга бормаслик билан таҳдид қилмоқда  6 18:01ФИФА ЖЧ иштирокчиси бўлган ҳар бир футболчи учун 3D-профиль яратади  0 17:34"Барселона" Рэшфордни тўлиқ сотиб олишдан воз кечди  7

Олександр Каблаш: “Ҳужумчининг вазифаси доим гол уриш” News

Олександр Каблаш: “Ҳужумчининг вазифаси доим гол уриш”

Мавсумлар оралиғида жамоамиз таркибига келиб қўшилган украиналик футболчи Олександр КАБЛАШ Олий лигада 3 та учрашувда майдонга чиқиб, икки бор рақиб дарвозасини ишғол этди.
ОЧЛ 4-тури доирасида “Ал Аҳли”га қарши ўйин олдида у клуб матбуот хизмати вакиллари саволларига жавоб қайтарди.

- Олександр "Насаф" сафида Олий лигада мунтазам майдонга тушаяпсиз. Жамоага кўникиб кетдингизми?

-Албатта. Жамоа услуби, тактикаси ва қолган барча ижобий жиҳатларни  аста секин ўзлаштириб боришга, жамоага киришиб кетишга ҳаракат қилаяпман.

- Олий лигада учта ўйинда 2 та гол урдингиз. Бу сизнингча ҳужумчи учун яхши кўрсаткичми ёки ёмон?

-“Насаф”нинг ҳар ўйинда ғалабага эришиши  - мен учун асосий вазифа. Ўйинда ким гол уриши ҳам унчалик муҳим эмас. Ҳужумчининг доимий вазифаси эса гол уриш. Шу боис имкон борича ҳар ўйинда гол уриш учун бор кучим билан ҳаракат қилаяпман.

-ОЧЛ ҳақида нима дея оласиз?

-Бу ҳар бир футболчига юқори “мотивация” бера оладиган ўта муҳим турнир. Қитъанинг клублар ўртасидаги энг асосий мусобақаси. Ўз навбатида мен ҳам бу турнирда ўзимни яхши жиҳатларимни намойиш этишни хоҳлайман. Албатта, ҳозирча жамоамиз ОЧЛда ёмон натижа кўрсатмаяпти. Кейинги ўйинларда аввалгилариданда яхшироқ  ва ёрқинроқ ўйин кўрсатиш учун интиламиз.

 -Гарчи Олий лигада иккита гол урган бўлсангизда, сизда бундан ҳам кўпроқ имкониятлар бўлмоқда. Аммо ундан фойдаланишга нима ҳалақит қилаяпти?
-Ҳеч нарса ҳалақит қилаётгани йўқ. Бу футбол. Қайсидир ўйинда омадим келаяпти. Айримларида эса бунинг акси бўлаяпти.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика