Latest news

22:53Ла Лига. "Реал Мадрид" – "Осасуна". Таркиблар маълум, "Реал" юришини бошламоқда!  5 22:25"Наполи" "Жирона"дан 20 млнлик трансферни амалга оширди  0 21:45"Марсель" жанжалкашларни расман бадарға қилмоқда. Рабьога таклифлар бор  0 21:01ПФЛ Бергер тизимини бекор қилса, янги тақвимда тарихий омиллар ҳисобга олинадими?  4 20:51Моуринью мураббий сифатида ўсишига ёрдам берган футболчи ҳақида гапирди  7 20:25Мбаппе Доннарумманинг ПСЖдаги ҳолати ҳақида: "Бу оғир ва адолатсиз давр"  1 19:58Про лига. "Арал" "Олимпик-MobiUz" билан ўйинда ирода кўрсатди  3 19:36​"Челси" Стерлинг бўйича таклифларни кўриб чиқади  3 19:08"Ал Насср" бир киши кам бўлиб, "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди ва Саудия Арабистони Суперкубоги финалига чиқди  13 18:44Breaking! "Истанбул Башакшеҳир" Аббос Файзуллаев трансфери учун пул тўлади  15 18:33Легионер мураббий ва ҳужумчи, "Динамо" посбони, чиройли гол урган ҳимоячи — Суперлигада 19-турнинг энг яхшилари   5 18:19Суперлига 19-тур рамзий терма жамоаси  1 17:58Каррагернинг фикрича, АПЛ янги мавсумида "Ливерпуль" чемпион бўлади. Невилл талқинида эса "Арсенал"...  4 17:22"Футбол олами". "Нефтчи" Наманганда ғолиб, Абрамов Қосимовдан устун келди, "Андижон"да яна мағлубият  0 16:29"Барселона" янги мавсум учун учинчи либосини тақдим этди  9

Олег Тюлькин: "Мухлислар қўллаб-қувватлаши худди эртакдагидек" News

Олег Тюлькин: "Мухлислар қўллаб-қувватлаши худди эртакдагидек"

«Динамо» - «Бухоро» (3:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида «Динамо» клуби бош мураббийи Олег Тюлькин журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Аввало табрик учун раҳмат. «Бухоро»га қарши бизни жуда оғир ўйин кутиб турганлигини билардик. Чунки «Бухоро» анча кучли жамоа саналади. Ўйин биз учун омадли бўлди дейишим мумкин. Вазиятлардан унумли фойдаланиб, иккита гол уриб олгандик. Шундан кейин натижани сақлаб қолиш учун тўп сурмоқчи бўлганимиз бизга панд бериб, рақиб ҳисобни 2:1 га қисқартирди. Айнан шу боис, ўйин якунигача жамоалар анча асабий ўйин намойиш этишди. Айнан мана шундай ўйинчилар «Динамо»дек ёш жамоаларга катта тажриба бўлади. Муҳим ғалабага эришганимиздан, пешқадамлар сафига қайтганимиздан жуда хурсандмиз.

- Ўйиндан олдин нималарни кутган эдингиз?

- Сўнгги иккита ўйиндаги тенгкурашларда «Навбаҳор» ва «Қўқон-1912» жамоаларига мағлуб бўлгандик. Омад биз томонда эмасди. Бугун эса омадимиз келди ва ғалабага эришдик.

- Ўтган турда «Навбаҳор» бош мураббийи, бугун эса «Бухоро» бош мураббийи Улуғбек Бақоев «Динамо» қанотлар бўйлаб яхши ҳужумлар ташкил этаётганлигини айтишди. «Навбаҳор» мураббийи ўтган сафар жамоа ғалабасини қанотларни ёпа олгани билан изоҳлади. Айтинтингчи, «Динамо» марказдан кўпроқ ҳужумлар ташкил этилиши борасида ишлар олиб борилаяптими?


- Албатта, бу борада ишлар олиб бораяпмиз. Нега кўпроқ қанотлар орқали ўйнаймиз? Сабаби қанотларда футболчилар камроқ, марказда эса рақиблар анча кўп бўлади. Кўпроқ қанотдан ўйнашимизга яна бир сабаб, бизда тезкор яримҳимоячилар борлигидан. Жамоамиз анча ёш шу боис барқарорлик доим ҳам кузатилмаслиги мумкин. Эътибор беринг, бизда энг «оқсақол» ҳимоячи 23 ёшда! (залда кулгу)

Жамоамиз иқтидорли ёш футболчилардан иборат. Биз уларга ишонишда, қўллаб-қувватлашда давом этамиз.


- Ўтган сўнгги 6 та тур ўйинларидан сўнг, «Бухоро»га қарши ўйин энг оғир баҳс бўлди деса бўладими?

- Фикримча, биз учун ҳаммаси жуда оғир ва қийин ўтди. Бугунги баҳс ҳам шиддат ва асабийлик борасида анча баланд бўлди. Тўғри, «Динамо»да тажриба етишмаётган бўлиши мумкин, ҳар қандай ҳолатда ҳам барча футболчилар майдонга чиқиб бор кучларини сарфлашмоқда. Ҳар бир очкони майдондаги «жанг»лар орқали ишлаяпмиз.

- Жамоа муваффақиятларида мухлисларнинг ўрни қандай бўлмоқда?

- Бу шунчаки эртакдагидек! Бундан ортиғи бўлиши мумкин эмас. Самарқанддаги учта ўйинимизда ўйингоҳ тўлиб, мухлислар тинмай қўллаб-қувватлашмоқда. Бекободда, Тошкентда, Қўқондаги ўйинларда ҳам юзлаб мухлисларимизнинг жамоамизнинг 12-ўйинчиси эканлигини ҳис этиб турдик. Ғалабаларда уларнинг ҳиссаси катта, биз ниҳоятда миннатдормиз.

- Футболчиларнинг сариқ карточкалар кўп олаётгани, кейинги ўйинларда таъсирини ўтказмайдими?


- Бу борада иш олиб борамиз. Баъзи ҳолатларда ёш футболчиларимизда тажриба етишмаяпти. Йигитлар ўйинга жуда қаттиқ берилаётганликларидан бундай ҳолатлар содир бўлмоқда. Чунки йигитларда иштиёқ жуда катта. Умид қиламанки, мана шундай руҳда давом этиб, мухлисларни хурсанд қувонтирамиз.

Усмон ИБОДОВ ёзиб олди.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика