Latest news

20:24“Бунёдкор” мураббийлар штабига италиялик мутахассис қўшилди  0 20:07ОКМК машғулотлари Championat.asia объективида  0 19:31"Барселона" тарихий рекорд ўрнатди  4 19:07ОКМК Олимпия шаҳарчасида мавсумга ҳозирлик кўрмоқда  0 18:50Расман: Отабек Боймуродов — "Сурхон" футболчиси  3 18:30Нигерия термаси футболчилари мукофот пулларини олмаса, Жазоирга қарши ўйинга бормаслик билан таҳдид қилмоқда  4 18:01ФИФА ЖЧ иштирокчиси бўлган ҳар бир футболчи учун 3D-профиль яратади  0 17:34"Барселона" Рэшфордни тўлиқ сотиб олишдан воз кечди  6 17:06"Челси" Леау учун жиддий қадам ташламоқда  5 16:43"Олтин тўп"нинг 2 карра соҳиби оғир касалликка чалинди  9 16:18"Андижон"да сербиялик мураббий иш бошлади  2 15:57Эдди Хау МЮда ишлаши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди  0 15:30Расман: "Навбаҳор" Абдураҳмонов трансферини эълон қилди  1 15:02"Металлург" катта футболга қайтиш арафасида  16 14:41Бугунги ўйинлар: "Арсенал" — "Ливерпуль", Франция Суперкубоги ва бошқалар  1

Олег Тюлькин: «Энг катта муаммоимиз – гол ура олмаяпмиз» News

Олег Тюлькин: «Энг катта муаммоимиз – гол ура олмаяпмиз»

«Динамо» - «Бунёдкор» (0:2) учрашувидан кейин «Динамо» бош мураббийи Олег Тюлькин журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Олег Павлович, навбатдаги муваффақиятсизликни қандай изоҳлайсиз?

- Бугун фақат ғалабани кўзлаган эдик, аммо «Бунёдкор» биздан устун эканлигини бугун кўрсатди. Бизда курашувчанлик етишмади деб ўйлайман. Оддий вазиятларда тажрибасизлик ҳам панд берди. Қолаверса, ҳар икки бўлим бошидаги тезкор голлар жамоамизни руҳий оғир аҳволда қолдирди. Энг катта муаммоимиз – гол ура олмаяпмиз. Вазиятлар яратаяпмиз, аммо якуний нуқтани қўя олмаяпмиз. Гол ура олмасак ғалаба қозониш, очко йиғиш қийин.

- Жамоа сўнгги бор 13-турда гол урганди. Ҳеч бўлмаса мураббийлар туннел якунидаги ёруғликни кўра олишаяптими, яъни бу вазиятдан чиқиб кетиш йўллари борми?


- Албатта, ҳаракат қилаяпмиз, машғулотларда тушунтираяпмиз. Аксарият футболчиларда оддийгина маҳорат етишмаяпти ўйин давомида. Ўйлайманки, йигитлар ҳам вазиятни тушуниб туришибди.


- Вазиятдан чиқиб кетиш учун қандай чоралар кўрмоқчисиз?

- Қўл остимиздаги футболчиларимиз билан вазиятни тўғирлашимизга ишонаман.

- Жамоа гол ура олмаяпти. Давралар оралиғида ҳужум чизиғини кучайтириш учун голурар ҳужумчиларни таклиф этиш варианти йўқмиди?


- Биласиз, давралар оралиғида ўйинимиз учун муҳим бўлган ижара асосидаги футболчиларни ўз клубларига қайтариб беришга мажбур бўлдик. Улар ўйинимизга мослашган эдилар. Шундан кейин ўйинимизни бир маромда барқарорлаштира олмаяпмиз. Янги келган тўрт футболчимизга эса тўлиқ киришиб кетиш учун вақт керак бўлаяпти.

- Бугунги ўйин таркибда ротация қилиш лозимлигини кўрсатмоқда. Жароҳат олган футболчилар, захирадан фойдаланиш, қолаверса Темур Жўраев, Ориф Мамажоновлар қачон сафга қайтишади?


- Кейинги ўйиндаёқ таркибимиздан тўлиқ фойдалана оламиз. Темур Жўраев, Ориф Мамажоновлар оиласида мусибат бўлгани учун уларни қисқа вақтга жавоб берган эдик. Кейинги «Сўғдиёна» билан ўйинга жиддий тайёргарлик кўрамиз. Бугун ҳам мағлубиятга қарамай, стадионда бизни қўллаб турган, бизга ишонган мухлисларга миннатдорчилик билдирамиз.

Усмон ИБОДОВ ёзиб олди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика