Latest news

11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  2 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  0 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  0 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  5 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  3 08:43"Ал Иттиҳод" 20 ёшли сербиялик футболчига 21 миллион евро тўлади  2 08:16Суперлига. Бугун Қашқадарё дербиси бўлиб ўтади  0 07:44Криштиану Роналду яна бир совринга эга чиқди  8 01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  6 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  6 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  8 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0

Олег Корниенко: "Адҳамовни тўлиқ айбдор, деб бўлмайди. Эртага қийин вазиятларда бизни қутқарса, уни қарсаклар билан табриклаймиз" News

Олег Корниенко: "Адҳамовни тўлиқ айбдор, деб бўлмайди. Эртага қийин вазиятларда бизни қутқарса, уни қарсаклар билан табриклаймиз"

"Андижон" – "Турон" (1:1) ўртасидаги учрашувдан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида жамоамиз мураббийи Олег Корниенко журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

- Ўйин ҳақида

- Авваламбор, барча мухлисларимизга ўзимизнинг чуқур миннатдорчилигимизни билдираман. Мана шундай ноқулай об-ҳавода стадионга келиб бизни тиним билмасдан қўллаб-қувватлагани учун "Андижон" мухлисларига ташаккуримни айтмоқчиман. Албатта, бугун ғалаба қозонишни жуда хоҳлагандик, лекин ўйлаганларимиз ўхшамади. Бунинг учун барча ишқибозларимиздан узр сўрайман. 

Биз ғалаба учун охиригача курашдик. Ёмғирли об-ҳаводан кейин майдоннинг ҳолати ҳам кўнгилдагидек эмасди. Лекин шунга қарамай, кўплаб имкониятларни яратган бўлсак-да, афсуски, ғалабага эриша олмадик. Вазиятларимиздан фойдаланишда охирги паллага келганда хатога йўл қўйдик. Дарвозабонимиз ҳам хатога йўл қўйди. Нима ҳам дердим, ҳаётда ҳар қандай инсон хато қилиши мумкин. Футболни хатосиз тасаввур қилиб бўлмайди. Бу футболнинг ажралмас қисми ҳисобланади. Бу – ҳаёт ва бу – футбол. Ҳаёт давом этади. Ўйлайманки, ҳаммаси олдинда. Олдимизга қўйилган вазифани 100 фоиз ошиғи билан бажарамиз, деб умид қиламан. 

-  Ғалаба учун нима тўсқинлик қилди?

-  Қанотлардан оширилган тўплар ўз вақтида бўлмагани ва қийин об-ҳаво шароитидаги ҳолат ғалаба қозонишимизга тўсқинлик қилди. Шунда ҳам ёмғирли ҳавода яхши ўйнашга ҳаракат қилдик. Стандарт вазиятлар ҳам етарлича бўлди. Лекин охирги лаҳзаларда жамоага нимадир етишмади. Стандартларни яратдик, аммо ғалаба голини уриш қийин бўлди. Рақиб ҳам бунга яхши тайёргарлик кўргани билиниб турди. Аммо рақиб жарима майдони ичида янада тажовузкор ҳаракат қилишимиз керак эди. Биз барчасини ўйлагандик ва тайёргарлигимиз ҳам белгиланган даражада бўлганди. Бироқ жарима майдони ичида ўйлаган режаларимиз амалга ошмай қолди. Қанотдан ажойиб узатмадан сўнг жарима майдони ичида яхши вазият яратдик ва шундан фойдаландик. Барибир барча режаларимиз ўхшамади-да. 

-  Натижадан қониқмадингиз, аммо ўйиндан-чи?

-  Нима дейишим мумкин? Агар ғалаба қозонганимизда тўлиқ қониқиш ҳосил қилдим, дейишим мумкин эди. Албатта, у қадар ёмон ўйнаганимиз йўқ. Гарчи биринчи бўлиб гол ўтказган бўлсак-да, режамиз бўйича ҳаракат қилишда давом этдик ва ҳисобни тенглаштирдик. Рақиб ҳам ҳужумлар қилди. 

-  Дарвозабоннинг йўл қўйган хатосига муносабатингиз қандай?

-  Менимча, ўша вазиятда тўпни уриб юбориш керак эди. Ҳозир ҳаммасини тушуниб турибди. Хато ҳаммада бўлади. Бу мавзуга алоҳида тўхталмоқчи эмасман. Лекин шуни ҳам қўшимча қилмоқчиманки, ҳамма адашади. Бу ерда фақатгина Адҳамовни тўлиқ айбдор, деб бўлмайди. Эртага қийин вазиятларда бизни қутқарса, уни қарсаклар билан табриклаймиз. Бугун хато қилди ва буни ҳам тўғри қабул қилишимиз керак, атайин қилгани йўқ. Менимча, ўшанда майдонда қийин ҳолат эди ва унда тўпни сақлаб қолиш имкони бўлмади. 

-  Кийиниш хонасида у билан ўша вазият ҳақида гаплашдингизми? Ҳозир руҳий ҳолати қандай?

-  Ундан ўша пайтда нима қилмоқчи эканлиги ҳақида сўрадим. Тўпни ушламоқчи бўлгани хусусида айтди. Унинг ҳолатини тушунаман ва бундан фожиа ясаб бўлмайди. Бундай ўйинлар ҳар бир футболчининг ҳаётида бўлиб туради. Ҳали барчаси яхши бўлади. Бизда ажойиб жамоа бор, яхши коллектив шаклланган. Барчасини кўриб, билиб турибмиз. Бугун хато қиласиз, аммо эртага яна барчаси ўз ўрнига тушиб кетади. Бугунги мухлислик учун ҳамма-ҳаммага миннатдорчилигимни билдириб қоламан. Ушбу баҳсда ҳам йигитларимизда жанговар характер бор эди. Улар қўлдан келганича ҳаракат қилишди. Ҳамма курашди. Энг асосийси, барча ўз вазифасини аъло даражада бажаришга ҳаракат қилди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика