Latest news

17:20Эрон клуби Сергеевга қизиқмоқда, жамоанинг қанча маош тўламоқчи эканлиги маълум  3 15:40Бора Милутинович: "Ўзбекистон ҳар доим ўзгача жамоа бўлган. Ким рақиб бўлишининг аҳамияти йўқ"  5 15:08ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди  4 14:44Кеча "Атлетико"га гол урган "Барселона" футболчиси бу йил бошқа майдонга тушмайди  3 14:33Озарбайжон Кубоги. Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:00Орлов: "Шомуродовнинг футбол интеллекти бошқаларникидан устун эканини айтгандим ва мен ҳақ бўлиб чиқдим"  1 13:38TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Реал", АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 13:17Симеоне "Камп Ноу" антирекордчиси  8 12:55Флик трибуна остига кириб кетган Симеонега етиб олди ва уни қучоқлади  2 12:43Пеп Гвардиола: "Футболилар мени ҳурмат қилмай қўйишди"  10 11:53ЎФА ва ЎзПФЛ раҳбарияти иштирокида 2026 йил режалари бўйича учрашув бўлиб ўтди  3 11:36Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда  23 10:40Суперлига-2025. Мавсумнинг ҳақиқий 10 кашфиёти  6 10:10Суперлига плей-офф учрашувларининг расмийлари маълум  4 09:55Суперлига-2025. Ўтган мавсумнинг энг ёш ва энг ёши катта футболчиси кимлар бўлди?  1

ОКМКнинг янги посбони Ҳумоюншоҳ Сайётов: "Ёш йигитчанинг болаликдаги орзуси амалга ошди" News

ОКМКнинг янги посбони Ҳумоюншоҳ Сайётов: "Ёш йигитчанинг болаликдаги орзуси амалга ошди"

Хабарингиз бор, ОКМК жамоасини трансферлар ойнасида дарвозабон Валижон Раҳимов тарк этди.

Клуб эса унинг ўрнини муносиб тўлдириш мақсадида ёш посбон Ҳумоюншоҳ Сайётов билан шартнома имзолади. Олмалиқликларнинг янги киперининг ўтган мавсум ва ОКМК ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик. 


- "Қизилқум" билан ўтган 2024 йил нималар билан ёдда қолди?

- Мазкур жамоа билан кўплаб тарихий натижаларга эришдик. 20 йил деганда гранд жамоа "Пахтакор"ни мағлубиятга учратдик. Тошкентда "Бунёдкор"дан устун келдик. Аммо мавсум ўртасига келганда руҳан чарчаб қолдик дея оламан. Биз ҳар бир ўйин учун тахминан 1000 километр масофа сарфладик. Бу клуб ва мухлислар учун катта машаққат ҳисобланади. Шунга қарамай Суперлигада ўрнимизни сақлаб қолдик. 

- Аввалги жамоаларга нисбатан бу мавсум кўпроқ аниқроғи 10 та ўйинда майдонга тушдингиз. Бу ўзингизга бўлган ишончни оширдими?

- Албатта. Бунинг учун бош мураббий Жамшид Саидов ва клуб раҳбариятига миннатдорчилик билдираман. Афсуски, бугунги кунда жуда кам мураббийлар ёш дарвозабонларга ишонч билдиришади. Ўйлайманки, уялтириб қўймадим. 

- "Қизилқумни тарк этдингиз. Бу қарор мураббий ва қолган футболчиларнинг кетишидан сўнг юзага келдими?

- Сиз айтган факторлар тўғри. Лекин асосий сабаб оилавий шароитимдан келиб чиқиб иш тутдим. 7 йил деганда энди Тошкентга қайтдим (кулади). ОКМК Ўзбекистоннинг амалдаги вице-чемпиони. Ўзим учун тўғри қарорни қабул қилдим.

-  ОКМКда афсонавий Миржалол Қосимов қўл остида ўйнайсиз. Олмалиқ клуби таркибни секин ёшартирмоқда. Янги жамоангиз билан келишув қандай амалга ошди? Нималар кутяпсиз?

- Клуб раҳбари Баҳодир Мирзаев билан учрашиб якунда икки йиллик шартнома имзоладик. Хабарингиз бор, "Бунёдкор" академияси тарбияланувчисиман. Болалигимизда асосий жамоанинг ҳар бир ўйинида майдондаги футболчиларга тўп олиб бериб турардик. Ўшанда Миржалол Қосимов бош мураббий, Мурод Зуҳуров дарвозани қўриқларди. Тенгдошларим билан уларнинг жамоаларида ўйнашни орзу қилардик. Аллоҳнинг қудрати билан уларнинг жамоаларига келдим. Бир сўз билан айтганда ёш йигитчанинг болаликдаги орзуси амалга ошди.

- 2025 йилги мақсадларингиз қандай?

- Ҳозир қишки йиғинларда максимал даражада ишлаб янги мавсумга жисмонан ва руҳан тайёр бўлишим керак. Қолгани худодан. Меҳнатимизга яраша мевасини оламиз.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика