Latest news

15:53Эмилиано Мартинеснинг акаси дарвозабон нима учун "Манчестер Юнайтед"га ўта олмаганини тушунтириб берди  0 15:25Breaking! Зидан Туркия клуби таклифини тинглашга қарор қилди  5 15:07U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистоннинг Канадага қарши таркиби маълум!  0 14:43Флик "Райо Вальекано" билан ўйиндан кейин "Барселона" футболчиларини кийиниш хонасига қамаб қўйди  2 14:15"Барселона" Рэшфордни МЮга қайтариш ҳақида ўйлаб қолди  6 13:46Суарес "Сиэтл" ходимига тупургани учун 6 ўйинга дисквалификация қилинди  10 13:19"Ал Иттиҳод" португалиялик ёш футболчини 30 млн евродан ошиққа харид қилди  2 12:51"Челси" собиқ футболчиси "Гремио"га ўтди  1 12:22Бразилияда ғавғо: "Фламенго" юлдузи пул тикканликда айбланиб дисквалификация қилинди  1 11:54Дональд Трамп Ўзбекистон МТЖга ЖЧда омад ёр бўлишини тилади  7 11:27Кечаги учрашувдан сўнг Жоэль Кожо ўз фикрларини билдириб ўтди  27 10:59ПСЖ бош мураббийи жиддий жароҳат олди  3 10:32Бугун U-23 ва U-17 терма жамоаларимиз ўйнайди  9 10:02"Реал"нинг икки нафар футболчисига Туркиядан таклиф бор  1 09:31Европанинг ТОП клублари қизиққан футболчи фаолиятини Саудия жамоасида давом эттиради  1

ОКМКда тарихий ғалаба, водий дербисидаги мухлислар рекорди - Суперлиганинг 7-туридан 20 та факт News

ОКМКда тарихий ғалаба, водий дербисидаги мухлислар рекорди - Суперлиганинг 7-туридан 20 та факт

Кеча бўлиб ўтган "Локомотив" - ОКМК (0:2) учрашуви билан Суперлиганинг 7-турига якун ясалди.

Тур давомида айрим натижалар, сериялар, анъаналар янгиланди. Қуйида шу ҳақида батафсил. 

- "Қизилқум" сўнгги маротаба 2021 йил "Металлург"ни меҳмонда ютган, кейинги 3 та ўйиннинг 2тасида дуранг 1тасида бекободликлар ғалаба қозонган

- "Навбаҳор" Суперлига доирасида сўнгги маротаба 2006 йилда меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келган экан.

- Самвел Бабаян ўз фаолияти давомида биринчи маротаба Иван Бошкович жамоаларини мағлуб этди.

- "Бунёдкор" тарихдаги энг ёмон мавсумни ўтказмоқда. Жамоанинг ғалабасиз серияси 7та ўйинга етди. Унгача энг ёмон серия иккита ўйин бўлган

- "Қизилқум" - "Металлург" жамоалари 2014 йилдан сўнг яна бир маротаба голларсиз дуранг қайд этишди.

- "Нефтчи" - "Андижон" жамоалари ўзаро 50-юбилей учрашувида иштирок этишди.

- "Нефтчи" - "Андижон" жамоларининг ўзаро учрашуви қаторасига иккинчи маротаба дуранг билан якунланди.

- "Нефтчи" - "Андижон" жамоаларининг ўзаро тўқнашувида дастлабки маротаба 2:2 ҳисоби қайд этилди.

- Азиз Асимов 385 кунлик танаффусдан сўнг яна "Нефтчи" учрашувини бошқарди

- "Сўғдиёна" футболчиси Люпче Дориев қаторасига иккинчи учрашувда "Навбаҳор" дарвозасига гол урмоқда.

- "Навбаҳор" "Сўғдиёна"ни 2011 йилдан буён 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

- "Сурхон" ва "Динамо" жамоалари ўзаро 25-учрашувини ўтказди.

- "Сурхон" ва "Динамо" жамоалари баҳси 1999 йилдан сўнг яна бир маротаба 1:1 натижаси билан якунланди.

- "Бунёдкор" - "Насаф" жамоалари 2015 йилдан буён учрашувни голларсиз дуранг билан якунлашди.

- Ҳакам Равшан Абдувоҳидов 4 йилдан сўнг "Локомотив" ўйинида ишлади.

ОКМК ўз тарихида илк бор "Локомотив"ни сафарда таслим қилди.

- "Динамо" кетма-кет бешинчи ўйинда дуранг ўйнади.

- Водий дербисида мухлислар сони бўйича рекорд ўрнатилди. 19867 нафар мухлис учрашувни бевосита стадиондан кузатиб борди.

- "Металлург"нинг жорий мавсумдаги ғалабасиз серияси давом этмоқда.

- "Бунёдкор" футболчилари "Насаф"га қарши учрашувда жорий мавсумдаги тўртинчи қизил карточкани ишлаб олди. Бу лигадаги антирекорд.



Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика