Latest news

16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  0 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  1 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  46 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  1 14:25Исак "Ливерпуль" сафидаги биринчи голи ҳақида: "Бу лаҳзани узоқ вақт кутишга тўғри келганини тушунаман"  0 13:58Артета: "Руҳий ва жисмоний жиҳатдан мураккаб ҳафтани ўтказдик"  1 13:32Мареска: "Биз тўғри йўналишда ҳаракат қилаётганимизни кўрсатдик"  2 13:03Винисиус "Реал"дан кетадими? АПЛ клубининг қизиқиши ортиб бормоқда  6 12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  46 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  1 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  5 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  14 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  19 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2

ОКМК спорт мажмуаси майдони келаси мавсум тўлиқ янгиланади News

ОКМК спорт мажмуаси майдони келаси мавсум тўлиқ янгиланади

АГМК клуби раҳбарияти ОКМК спорт мажмуасининг майдонини янгилаш бўйича тегишли мутахассислар билан иш олиб бормоқда.

АГМК — «Насаф» учрашувини телеэкран орқали томоша қилган кўплаб томошабинларда ОКМК спорт мажмуаси майдони ҳолати ёқмагани, хусусан чим сарғайиб қолгани кўплаб эътирозларни уйғотди.

Клуб раҳбарияти футболга ихтисослашган сайтлардаги мухлислар фикрини ўқиб, майдон ҳолати ҳақидаги турли муносабатларни тўғри қабул қилди. Раҳбарият асл ҳолатни эса мухлисларга тушунтиришни лозим топди.

Биринчидан, бугуноқ келаси мавсум учун ОКМК спорт мажмуаси майдонини тўлиқ янгилаш борасида тегишли мутахассисларни Олмалиққа жалб қилиб, музокаралар ўтказилди.

ОКМК спорт мажмуасининг ҳозирги майдони 2013 йилда ётқизилган ва ҳозиргача Ўзбекистондаги ягона гибрид майдон ҳисобланади. Бугунга кунга қадар ушбу майдон Ўзбекистондаги энг яхши майдонлардан бири бўлган ва жамоага 9 мавсум оптимал ҳолатда хизмат қилди. АГМК жамоаси майдони мавсум стартидан токи кузги мавсумга қадар доим оптимал ҳолатда бўлган. Яъни мартдан сентябрга қадар оптимал шароитдаги майдон чими ям-яшил ҳолатда бўлган. Бироқ охирги мавсумда кузги фаслга келиб Олмалиқдаги иқлим таъсирида майдон чими ажриқ аралаш сарғайиб қолган. Бу жиҳат эса албатта янги мавсумда тўлиқ тўғриланиши кўзда тутилган. Лекин шуни айтиш керакки, гарчи майдон чими рангги сарғайиб қолган бўлсада, бу жиҳат майдон сифатига путур етказмаган. Шу пайтга қадар ҳеч бир жамоа вакиллари ёки мураббийлар Олмалиқдаги майдон бўйича эътироз ёки шикоят қилмагани ҳам бунга тасдиқ бўлиб турибди.

Келаси мавсумдан эътиборан майдон чими буткул янгиланиб, ОКМК спорт мажмуасида юртимиздаги ягона бўлган яна янги гибрид майдон ётқизилади.


ОКМК спорт мажмуаси майдонининг май ойидаги ҳолати



ОКМК спорт мажмуаси майдонининг август ойидаги ҳолати


ОКМК спорт мажмуаси майдонининг сентябрь ойидаги ҳолати

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика