Latest news

23:13Норчаев дубль қайд этган баҳсда Ўзбекистон ОТЖ Янги Зеландияни мағлубиятга учратди  3 22:51"Реал Мадрид" "Ал Насср" футболчиси билан шартнома имзоламоқчи  4 22:38"Манчестер Сити" "Жирона" футболчисини таркибга қўшиб олди  3 22:14Расман: Микаутадзе — "Лион" футболчиси!  2 21:57Мбаппе "Реал"даги рақамини ўзгартирмоқчи  5 21:30Эшитдик-да! "Бунёдкор" хорватиялик футболчини ўз сафига қўшиб олди  3 21:03"Барселона"нинг 20 ёшли дарвозабони ҳаммомда вафот этди  7 20:46ОКМК Беларусь клуби билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  5 20:29Ҳамдаллаҳ Саудиянинг бошқа клубига ўтиш арафасида турибди  3 20:12Назорат учрашуви. "Олимпик" "Металлург"ни мағлубиятга учратди  4 19:26"Бавария" ПСЖ футболчисини 90 млн. еврога сотиб олмоқчи, аммо бир йилдан сўнг  5 19:15"Локомотив" "Навбаҳор" футболчилари билан шартнома имзолади  3 19:08Кроос Кукурельянинг қўли ҳақида: "Ҳакам пенальти қўйишни хоҳламади"  18 18:45⚡️Шерзод Эсанов тез орада Россия клубига трансфер қилинади  18 18:23Эшитдик-да! Асадбек Собиржонов "Металлург" билан шартнома тузди. Бугун футболчи Бекобод клуби сафида майдонга тушди  1

ОКМК ўзидан деярли 3 баробар қиммат "Ал Араби"ни таслим этди (Бу қандай содир бўлди) News

ОКМК ўзидан деярли 3 баробар қиммат "Ал Араби"ни таслим этди (Бу қандай содир бўлди)

Кеча ўзбек клублари халқаро майдонда ажойиб натижаларни қайд этишди.

Дастлаб "Навбаҳор" "Ал Вакра"ни қўшимча бўлимларда мағлуб этиб гуруҳ босқичига йўл олди. Наманганликлар кетидан ОКМК "Ал Араби" меҳмони бўлди ва ягона гол эвазига сафарда ғалабани ўзиники қилди. Шу тариқа, ҳар икки клубимиз ОЧЛнинг янги мавсум гуруҳ босқичида иштирок этадиган бўлишди. Улардан ташқари, амалдаги чемпион "Пахтакор" ва кубок соҳиби "Насаф" ҳам Чемпионлар лигасида қатнашади.

Al-Arabi

AFC Champions League Qualification . Round Final

22/08/2023, 22:30

1
:
0
Finished

AGMK

Ruben Sanchez - 69'

45'
90'
69'  Ruben Sanchez

Шу ўринда олмалиқликларнинг иштироки ва рақибига қисқача тўхталиб ўтмоқчиман. "Ал Араби" 71 йиллик тарихга эга клуб. 1952 йилда ташкил этилган жамоа ўтган мавсум Қатар Юлдузлар лигасида "Ал Дуҳайл"дан кейин иккинчи ўринни банд этган эди. Улар хатто "Ал Садд"дек кучли жамоадан ҳам юқорида тугатишган мавсумни. ОФК тасарруфидаги халқаро ўйинларда илк бор 1987 йилда иштирок этган. Осиё Чемпионлар лигасида эса 2012 йил бир марта қатнашган. Ўшанда улар "Пахтакор" билан бир гуруҳдан жой олишган ва барча 6 беллашувда мағлубиятга учрашган.

"Ал Араби" 16 август куни ПСЖ клубидан ярим ҳимоячи Абду Диаллони 10 млн евро эвазига сотиб олди. "Transfermarkt" портали маълумотларига кўра ОКМК жамоаси бутун таркиби нархи 7.26 млн евро туради. Рақиб эса олмалиқликларнинг бутун таркибидан қимматроқ футболчини мана шу ўйин учун олиб келишди. "Ал Араби"нинг бутун таркиби эса 21.05 млн еврога баҳоланган юқоридаги порталда. Яъни, Миржалол Қосимов шогирдлари ўзларидан деярли 3 баробар қиммат жамоани сафарда таслим этишди.


Учрашув бўлиб ўтган "Ал Тумама" стадионида ўтган йили Жаҳон чемпионати-2022нинг 8та учрашуви бўлиб ўтган. Айнан шу стадионда Роналду ва Португалия Марокашга ютқазиб қўйганди. 44400 мухлисга мўлжалланган стадионнинг қурилиш қиймати 342 млн долларга тенг. Шунча пул сарфланганига қарамай қатарликлар ўз майдонларида ОЧЛ йўлланмасини ўзбек клубига бой беришди.

ЖЧ-2022 доирасидаги Эрон - АҚШ (0:1) ўйини пайтидаги "Ал Тумама" стадиони.


ОКМК жамоаси ушбу ғалабаси билан ўзбек футболи мухлислари ва олмалиқликлар учун кичик байрамни туҳфа этишди. Энди жамоа камида 6та халқаро ўйин ўтказади, бу беллашувларнинг ҳар бири алоҳида катта воқелик. Яқиндагина "Олимпик"ка қарши Суперлиганинг 16-тур учрашувида Олмалиқдаги ОКМК спорт мажмуасининг қайта тамирланишдан кейинги очилиш маросими бўлиб ўтганди. Ўшанда ОКМК футбол клуби президенти ҳамда "ОКМК АЖ" бошқарув раиси Абдулла Холмурадович Хурсанов ҳам иштирок этган эди. Клубга яратиб берилаётган шароит ва имкониятларда бу инсоннинг ҳам ҳиссаси катта. Жуда оддий, содда раҳбар.


Кечаги учрашувда ОКМК футболчилари идеал ўйин ўтказиб беришди. Ҳимояда Анзур Исмоилов ва Ислом Тўхтахўжаев ўтиб бўлмас қоя бўлиб беришди. Урилган голда эса Абдулла Абдуллаев ва Рубен Санчес ҳаммасини маромига етказишди. Миржалол Қосимов шогирдлари ўз меҳнатлари эвазига ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритишди. Гуруҳ босқичида барча 4 жамоамизга омад ва зафарлар тилаб қоламиз!

P.S. Жамоаларимиз Қатардан оддий рейсли учоқларда ортга қайтишди. ОЧЛнинг гуруҳ беллашувлари сентябрь ойида бошланади ва унда жамоаларимиз сафар ўйинларига чартер рейсларда боришлари керак. Сабаби, ОЧЛ билан бир пайтда жамоаларимиз Суперлига ва Ўзбекистон кубогида ҳам иштирок этишади. Бундай ҳолатда футболчиларни ортиқча толиқишдан асраш учун халқаро сафар ўйинларга чартер рейс ташкиллаштириш энг тўғри қарор бўлади.

Author : Tolibjon Qosimov
Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика