Latest news

01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  2 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  5 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  3 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  32 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  20 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  1 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  11 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  63 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  305 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  6

ОКМК Ўзбекистон олимпия терма жамоаси футболчисини трансфер қилди News

ОКМК Ўзбекистон олимпия терма жамоаси футболчисини трансфер қилди

Яйпаннинг «Турон» жамоасига тегишли бўлган, Тошкентнинг «Олимпик» жамоасида тўп тепган Асадбек Раҳимжоновнинг трансфер хуқуқини ОКМК футбол клуби тўлиқ сотиб олди.

ОКМК ва футболчи ўртасида 3 йиллик шартнома имзоланди.

Таъкидлаш лозимки, Асадбек Раҳимжонов Ўзбекистон Олимпия терма жамоасига номзод. Шунингдек, футболчи Хитойда 19-бор ўтказилган Осиё ўйинлари мусобақасининг бронза медали совриндори ҳисобланади.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Париж олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритиш учун Осиё чемпионатида қатнашади. Айнан мана шу мусобақаларга пухта тайёргарлик кўриш учун Асадбек Раҳимжонов бўлажак мавсумни ҳам «Олимпик» жамоасида ижара асосида бошлайди. Кейинчалик эса футболчи ОКМК футбол клубига қайтади.

Асадбек Раҳимжонов 2004 йил 17 февраль санасида таваллуд топган. Майдондаги жойлашуви - марказий ҳимоячи. Футболчи Суперлиганинг 2023-йилги мавсумида «Олимпик» сафида умумий 20 ўйинда майдонга тушиб, 1456 дақиқа ҳаракат қилган.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика