Latest news

23:44"Қўқон-1912" Шоҳруҳ Маҳмудхожиевнинг трансферини эълон қилди  0 23:33Игор Тудор: "Ишонч билан айтаман, "Тоттенхэм" лигадан тушиб кетмайди"  0 23:15Туркияда ўз жамоалари учун ставка қўйган 32 клуб раҳбарлари ҳибсга олинди  4 22:51ОКМК "Навбаҳор" футболчиси билан "2+1" кўринишида шартнома имзолади  1 22:37Эрон. "Персеполис" ўз майдонида ютқазди, Сергеевдан гол  3 22:15Сака АПЛда энг кўп маош оладиган футболчилар рейтингига қўшилди  2 21:51Ансу Фати фаолиятини Премьер-лигада давом эттириши мумкин  1 21:41"Металлург" Бранимир Йочич билан шартнома имзолади  2 21:21Назорат ўйини. "Ғазалкент" Анталияда Грузия чемпиони ёшларини мағлуб этди  0 21:06"Ривожланиш Кубоги". Ўзбекистон U-17 Озарбайжонни мағлуб этди  2 20:40Пролига. 2026 йилги мавсумда иштирок этадиган барча 14 жамоа номи маълум бўлди  5 20:22"Қўқон-1912" Адҳамжонов ва Ўздемирни таркибига қўшиб олди  7 20:09ОКМК сербиялик футболчи билан "2+1" кўринишида шартнома имзолади  1 19:58Эшитдик-да! "Пахтакор" футболчисини "Каттақўрғон"га ижарага берди  2 19:30"Ливерпуль" "Палмейрас" вингерини сотиб олишга яқин  1

ОК-2015, саралаши: Вьетнам - Ўзбекистон (превью) News

ОК-2015, саралаши: Вьетнам - Ўзбекистон (превью)

15 ноябрь, жума куни Ханойдаги «Май Дин» стадионида ОК-2015 саралаши, 4-тури доирасида Вьетнам ҳамда Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўтказилади.

Вьетнам терма жамоаси айни дамда, саралашнинг «Е» гуруҳида сўнгги поғонани эгаллаб турибди. Ўзбекистон терма жамоаси эса, ўтказилган 3 тур баҳсларидан сўнг ўз ҳисобидаги очоклари сонини 4тага етказиб гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Бундан бир ой аввал Тошкентда мазкур икки терма жамоа ўртасида ўтказилган саралашнинг 3-тур баҳсида Миржалол Қосимов шогирдлари 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган эдилар. Бугун, 15 ноябрь куни Ханойда икки терма жамоа ОК-2015 саралаши 4-тур баҳсида ўзаро майдонга тушишади. Мазкур учрашувдан олдин, рақиб - Вьетнам терма жамоасининг мазкур саралаш кампаниясидаги ўйинлари статистикасига тўхталиб ўтамиз.

Вьетнам терма жамоаси.
2015 йили Австралияда бўлиб ўтадиган ОК саралашини Вьтенам терма жамоаси 6 февраль куни БААга қарши ўйин билан бошлади. Вьетнам пойтахти Ханои шаҳрида бўлиб ўтган ўйинда БАА терма жамоаси 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Саралашнинг «Е» гуруҳи 2-турида эса Вьетнам сафарда Гонконг терма жамоасига кичик ҳисобда имкониятни бой берди - 0:1.

Бош мураббий - Хоан Ван Фук. Ёрдамчи мураббий - Нгуен Ван Си
Терма жамоа сафида энг кўп ўйин ўтказган футболчи - Нгуен Мин Фонк (73)
Терма жамоа тўпурари - Ле Конг Вин (31та гол)

Вьетнам терма жамоаси иштирок этадиган ОК-2015 саралаш «Е» гуруҳи ўйинлари:

1-тур
6 февраль

Вьетнам - БАА 1:2
Ўзбекистон - Гонконг 0:0

2-тур.
22 март

Гонконг - Вьетнам 1:0
БАА - Ўзбекистон 2:1

3-тур
15 октябрь

Ўзбекистон - Вьетнам 3:1
Гонконг - БАА 0:4

4-тур.
15 ноябрь

Вьетнам - Ўзбекистон
БАА - Гонконг

5-тур.
19 ноябрь

Гонконг - Ўзбекистон
БАА - Вьетнам

6-тур.
5 март

Вьетнам - Гонконг
Ўзбекистон - БАА

Маълумот ўрнида, 15 ноябрь куни бўлиб ўтадиган учрашувда мезбон - Вьетнам терма жамоаси қизил рангли либосларда ҳаракат қилса, Ўзбекистон оқ либосда ҳаракат қилади.

ОК-2015 саралаши «Е» гуруҳида 9 очко билан пешқадамлик қилаётган БАА миллий терма жамоаси эса, 4-тур баҳсида ўз майдонида Гонгконг терма жамоасини қабул қилади.

ОК-2015. Саралаши, «Е» гуруҳи. 4-тур
15 ноябрь. Ханой. «Май Дин» стадиони
Бош ҳакам:
Ким Жонг Хёк (Жанубий Корея).
Қанот ҳакамлари: Юн Кванг-Йол (Жанубий Корея), Жи Сёнг Мин (Жанубий Корея).
Заҳира ҳаками: Ю Минг-Сун (Хитой Тайпейи)
Комиссар: Гутам Кар (Ҳиндистон)

ОК-2015, САРАЛАШ, «Е» гуруҳидаги вазият

Жамоа

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

1

БАА

3

3

0

0

8-2

9

2

Ўзбекистон

3

1

1

1

4-3

4

3

Гонконг

3

1

1

1

1-4

4

4

Вьетнам

3

0

0

3

2-6

0

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика