Latest news

23:10"Хоразм" ўтган мавсум Суперлигада тўлиқ ўйнаган ягона ўйинчини ўз сафига қўшиб олди  1 22:47"Атлетико" — "Реал". Таркиблар маълум  8 22:28ПСЖ — "Марсель". Франция Суперкубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 22:09БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Хорфаккан"дан устун келди, Абдуллаев баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:39"Ювентус" октябрь ойида ишдан бўшатилган Тудор билан шартномани бекор қилди. Мураббий бошқа клубни бошқариши мумкин, аммо А Сериянинг эмас  0 20:54"Тоттенхэм" "Вулверхэмптон" ҳужумчисига даъвогарлик қилмоқда  0 20:24“Бунёдкор” мураббийлар штабига италиялик мутахассис қўшилди  1 20:07ОКМК машғулотлари Championat.asia объективида  2 19:31"Барселона" тарихий рекорд ўрнатди  9 19:07ОКМК Олимпия шаҳарчасида мавсумга ҳозирлик кўрмоқда  2 18:50Расман: Отабек Боймуродов — "Сурхон" футболчиси  7 18:30Нигерия термаси футболчилари мукофот пулларини олмаса, Жазоирга қарши ўйинга бормаслик билан таҳдид қилмоқда  6 18:01ФИФА ЖЧ иштирокчиси бўлган ҳар бир футболчи учун 3D-профиль яратади  0 17:34"Барселона" Рэшфордни тўлиқ сотиб олишдан воз кечди  7 17:06"Челси" Леау учун жиддий қадам ташламоқда  6

ОК-2015 гуруҳ босқичидаги рақиблар бир қатор ўртоқлик ўйинларини ўтказишди News

ОК-2015 гуруҳ босқичидаги рақиблар бир қатор ўртоқлик ўйинларини ўтказишди

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ОК-2015 гуруҳ босқичидаги рақиблари - Хитой ва Саудия Арабистони терма жамоалари октябрь ойида ўртоқлик учрашувларида майдонга тушишди.
Ален Перрен бош мураббийлигидаги Хитой терма жамоаси 10 ва 14 октябрь кунлари иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Дастлаб, 10 октябрь куни Хитой терма жамоаси Пекин шаҳрида Таиланд терма жамоасини қабул қилиб 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 14 октябрь куни эса, Хитой ўз майдонида Парагвай терма жамоасини қабул қилди ва қизиқарли кечган учрашув бу сафар ҳам Хитой терма жамоасининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Саудия Арабистони терма жамоаси ҳам 10 ва 14 октябрь кунлари ўз майдонида иккита ўртоқлик учрашувини ўтказди. Дастлаб, Хуан Рамон Лопес бош мураббийлигидаги Саудия Арабистони термаси 10 октябрь куни Ар Риёдда Уругвай терма жамоасига қарши майдонга тушди ва 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Кеча эса, саудияликлар ўз майдонида Ливан терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказишди ва ушбу учрашув ҳам 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланди.

ОК-2015 гуруҳ босқичидаги яна бир рақиб, КХДР терма жамоаси эса, аввалроқ хабар берганимиздек ноябрь ойида халқаро турнирда иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам октябрь ойида 3та ўртоқлик учрашувини ўтказди. 6 октябрь куни Дохада Қатарга қарши майдонга тушган миллий терма жамоа 0:3 ҳисобида мағлубиятга учраган бўлса, 10 октябрь куни Дубайда Баҳрайнга қарши учрашувда 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. БАА йиғини доирасидаги сўнгги ўртоқлик ўйинида эса, 14 октябрь куни Абу Дабида БАА 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратилди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика