Latest news

01:00АПЛ. "Эвертон" — "Манчестер Юнайтед" 0:0 (матнли трансляция)  0 00:17"Бу — шармандалик!" — Паулу Фонсека Трампга Тинчлик мукофоти берилгани ва ЖЧ-2026 АҚШда ўтишига қарши чиқди  1 00:00"Эвертон" — "Манчестер Юнайтед": Таркиблар маълум!  6 23:25"Милан" футболчиси жағ қисмидаги синиш сабаб узоқ муддатга сафдан чиқди  2 22:52Можаро авжида: Престианни Мбаппе ва Винисиусни судга бермоқчи!  12 22:19"72 йил давомида ҳакамлар бошлиғи "Реал" одамлари бўлган!" — Лапорта "Негрейра иши" бўйича баёнот берди  11 21:52"У 10 нафар футболчини алмаштирмоқчи эди" — Лапорта Хавининг истеъфоси ҳақидаги ҳақиқатларни очиқлади  9 21:20"Роналду ЖЧни ютмаса ҳам тарихдаги энг буюги бўлиб қолаверади" — Роберто Мартинес  7 20:47Моуринью яна "бойкот" эълон қилди: "Special One" Мадриддаги матбуот анжуманига кирмайди  8 20:32ФИФАдан янгилик: Энди жароҳат олган футболчилар майдон ташқарисида 1 дақиқа қолишга мажбур бўлади!  7 20:02Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Ривожланиш Кубогида бронза медалига эга чиқди  5 19:49"Бунёдкор" "Шўртан" билан дуранг ўйнади  2 19:34Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди  29 19:12"Ювентус" мартда Влахович билан учрашув ўтказади  1 18:43Мбаппе ПСЖга қарши судда ғалаба қозонди  7

ОК-2015. ФИНАЛ. Жанубий Корея - Австралия. Превью News

ОК-2015. ФИНАЛ. Жанубий Корея - Австралия. Превью

Осиё Кубоги финалида мусобақа мезбони Австралия ва икки карра қитъа чемпиони Жанубий Корея тўқнаш келишади.
Австралия гуруҳда Қувайт (4:1) ва Уммонни (4:0) мағлуб этди, Жанубий Кореяга (0:1) ютқазиб қўйиб иккинчи ўринни эгаллади. Чорак финалда мезбонлар Хитой дарвозасига жавобсиз иккита гол урди. Ярим финалда "соккерузлар" БААни 2:0 ҳисобида таслим қилишди.

Жанубий Корея эса гуруҳда Уммон (1:0), Қувайт (1:0) ва Австралияни (1:0) таслим қилиб биринчи бўлганди. Чорак финалда корейслар Ўзбекистон термасини қўшимча вақтларда 2:0 ҳисобида мағлуб этишганини барча билади. Ярим финалда Ули Штилике шогирдлари Ироқни ҳам 2:0 ҳисобида таслим қилишди.

Австралия ўз тарихида учинчи бор қитъа чемпионати финал босқичида қатнашмоқда. Жамоанинг мусобақадаги энг яхши натижаси 2011 йил қайд этилган. Қатарда "соккерузлар" финалда иштирок этишганди.

Жанубий Корея учун бу йилги мусобақа 9-Осиё Кубоги ҳисобланади. Ушбу жамоа 1996 йил ўз уйида ташкил этган қитъа чемпионатида финалга қадар етиб борган.

Бу икки жамоа ўзаро 26 марта тўқнаш келган. 7 бор корейслар, 9 бор Австралия 9 бор ғалабага эришган. 10 марта дуранг қайд этилган.

Ушбу жамоалар Осиё Кубоги доирасида икки бор тўқнаш келишган. 2011 йил гуруҳ босқичи доирасидаги баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилган. 2015 йил мусобақанинг гуруҳ босқичида ҳам бу жамоалар яна тўқнаш келишган. Бу сафар корейслар зафар қучишган - 1:0.

Финал
Жанубий Корея - Австралия
31 январь 2015. Сидней. 14:00 (Тошкент вақти)
Бош ҳакам
: Алиризо Фағони (Эрон)
Қанот ҳакамлари: Ризо Суҳандон (Эрон), Муҳаммад Ризо Абдулфазли (Эрон)
Захира ҳаками: Фаҳад Ал Мирдаси (Саудия Арабистони)
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика