Latest news

13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  1 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  1 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  1 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  3 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  1 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  27 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  9 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  24 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0

ОФКдан хабар келди: ЖЧ саралаш иккинчи босқичи 15 июнгача тугайди News

ОФКдан хабар келди: ЖЧ саралаш иккинчи босқичи 15 июнгача тугайди

Бугун ОФК штаб-квартирасида онлайн йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда энг аввало тўхтаб қолган ЖЧ-2022 саралаш ўйинларини қачон давом эттириш масаласи кўриб чиқилди. Маълумки, ҳозирги вазиятга кўра бу йил ҳисобидан расмий ўйинларни давом эттиришнинг имкони йўқ, шу боис ОФК 2020 йил ҳисобидан саралаш учрашувларини ўтказмаслик ҳақида қарор чиқарган. 

Бугунги йиғилишда жаҳон чемпионати саралашининг навбатдаги турларини 2021 йил март ва июнь ойларида ўтказиш масаласи кўриб чиқилди ва бир овоздан маъқулланди. Шундай қилиб 7 ва 8-тур ўйинлари 2021 йилнинг март ойида ташкил этилади ҳамда 9 ва 10-турлар июнда бўлиб ўтади. Бу ўринда барча учрашувлар 15 июнга қадар тугаган бўлиши шарт. (ОФК аниқ саналар бўйича кейинроқ маълумот беради).  

Саралашнинг ҳал қилувчи учинчи босқичи эса кутилганидек келаси йил сентябрда старт олади ва 2022 йил март ойида охирги саралаш босқичи тугайди. Ўз гуруҳларида биринчи-иккинчи ўринни олган жамоалар тўғридан-тўғри жаҳон чемпионатига йўлланма олади. Учинчи ўринни эгаллаган жамоалар ўртасида плей-офф ўтказилади. Аввалги йиллардан фарқли ўлароқ, бу сафар плей-офф учрашуви битта ўйиндан иборат бўлади.

Rating: -11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика