Latest news

11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  1 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  20 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  2 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  1 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  1 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  2 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  1 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  140 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0

ОФК юқори савиядаги мезбонлик учун Ўзбекистон футбол ассоциациясига миннатдорчилик билдирди News

ОФК юқори савиядаги мезбонлик учун Ўзбекистон футбол ассоциациясига миннатдорчилик билдирди

Tags :  ОФКЎФА
Бу ҳақда ОФК бош котибининг расмий хатида маълум қилинди.

Кеча Тошкент шаҳри мезбонлик қилган Осиё чемпионлар лигаси "H" ва "I" гуруҳи учрашувлари ўз якунига етди. 

"Бунёдкор" ва "Локомотив" стадионларида ўтказилган беллашувларда Шарқ минтақасидан ташриф буюрган 8 жамоа ўзаро баҳс олиб борди.

ОФК Бош котиби Датў Виндсор Жон Ўзбекистон футбол ассоциациясига расмий хат йўллаб, мазкур ОЧЛ учрашувлар юқори савияда ташкил этилганлиги учун ОФК номидан миннатдорчилик билдирди.

"Ўзбекистон футбол ассоциациясини Осиё чемпионлар лигаси баҳсларини муваффақиятли ташкил этганлиги билан самимий муборакбод этамиз.

Шубҳасиз, ушбу муваффақият замирида ЎФАнинг пандемия шароитига қарамай, юқори даражадаги ташкилотчиликни таъминлашдаги фидойилиги, тиришқоқлиги ва тинимсиз ҳаракатлари турибди.

ОФК делегацияси ва иштирок этувчи клубларга кўрсатган ажойиб меҳмондўстлик ҳамда мусобақа давомида барчанинг соғлиғи ва хавфсизлигини таъминлаш ва ҳимоя қилиш учун қилинган барча тадбирлар учун Ўзбекистон футбол ассоциациясига миннатдорчилик билдирамиз.

Барчангизга ташаккур! 

Осиё футбол конфедерацияси келгусида Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан ўзаро ҳамкорликни давом эттиришдан мамнун", — дейилади ОФК бош котибининг расмий хатида.

Ўз навбатида, Ўзбекистон футбол ассоциацияси Осиё чемпионлар лигаси баҳслари ва бошқа қитъа мусобақалари мезбонлигини Ўзбекистонга ишониб топширганлиги учун Осиё футбол конфедерацияга миннатдорчилик изҳор этиб, ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга тайёр эканлигини билдиради.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон 2022 йилги U23 Осиё кубоги, 2023 йилги U20 Осиё кубоги ҳамда аёллар ўртасидаги U20 Осиё кубоги-2024 беллашувларига мезбонлик қилади. Шунингдек, аёллар футболи бўйича 2022 йилги қитъа биринчилиги учун ўтказиладиган Саралаш босқичи баҳслари ҳам айнан юртимиз майдонларида бўлиб ўтади.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика