Latest news

21:59Суперлига. "Насаф" тур марказий баҳсида ОКМКни ютиб, жадвалдаги етакчиликни тортиб олди  43 21:23Аморим жамоага тезкор футболчиларни олиб келмоқчи  0 20:54Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Сурхон"ни енгиб ғалабасиз сериясига барҳам берди  43 20:19"Реал" Модричга ўринбосар топди  1 19:55Диалло МЮ мухлисларига ваъда берди  2 19:33Анчелотти: "Футбол ҳаёти шундай – вақти келиб ҳар қандай авлод кетади"  1 19:11"Насаф" мухлисларга 3 та соврин билан суратга тушиш имконини яратди  1 18:35Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финал босқичига қуръа ташланди: "Қўқон-1912" ўз уйида "Бунёдкор"ни қабул қилади, "Навбаҳор" меҳмонда "Хоразм" билан ўйнайди  11 18:21"Реал" президенти: "Карло Анчелотти энди буюк Мадрид оиласининг абадий аъзосига айланди"  5 17:52Суперлига. 11-тур дисквалификациялари: "Насаф", "Нефтчи" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  4 17:33УЕФА Европа Лигаси финалидан сўнг "Тоттенхэм"га медаллар етмай қолгани учун узр сўради  11 17:04Томас Тухель Андорра ва Сенегалга қарши ўйинлар учун Англия терма жамоасига чақирилган 26 нафар футболчи номини айтди. Улар орасида Тоуни ҳам бор  5 16:37Роналду Модричга мурожаат қилди: "Реал"да кўп лаҳзаларни сен билан баҳам кўриш мен учун шараф бўлган"  10 16:16Ўзбекистон кубоги. Бугун 1/8 финалга қуръа ташланади  1 16:05Перес: "Модрич "Реал" мухлислари қалбида мангу сақланиб қолади"  5

ОФК U23. Қатар кундалиги News

ОФК U23. Қатар кундалиги

Ҳамкасблар билан Қатарда бўлиб ўтаётган U23 Осиё чемпионатини ёритиб бориш мақсадида Доҳага етиб келганимизга 4 кун бўлди.

Ҳамкасблар билан Қатарда бўлиб ўтаётган U23 Осиё чемпионатини ёритиб бориш мақсадида Доҳага етиб келганимизга 4 кун бўлди. Сайтимиз раҳбари Нодирхўжа Юлдашев кундаликни видео тарзида тайёрлаётганликлари учун мана шу тўрт кунлик ҳақида қисқача маълумот беришни мақсад қилдим.

1-КУН
Ўзбекистондан олти нафар журналист ва 40га яқин мухлислар 13 январь куни эрталаб Тошкент – Дубай – Доҳа йўналиши бўйлаб Қатар пойтахтига йўл олдик. Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Жанубий Кореяга қарши ўйини бошланадиган вақтга 4 соат қолганда Доҳага етиб келдик. Аэропорт ва меҳмонхонадаги расмиятчиликлар сабабли стадионга ўзимиз кутганчалик эрта бора олмадик. ОФК мусобақалар ўтказиш бўлимида фаолият олиб борувчи Аваз Бердиқулов ҳамда ЎФФ матбуот хизмати раҳбари Санжар Ризаевларнинг ёрдами билан аккредитациядан ўтганимизни тасдиқловчи махсус бейжикларимизни стадионга борган заҳотимиз олдик, акс ҳолда ўйинга кеч қолишимиз мумкин эди. Бунинг учун уларга миннатдорчилигимизни билдириб ўтамиз. Хуллас, барча расмиятчиликлар ортда қолгач стадионга кириб ўйинни суратларда тарихга мухрлашга киришдик. Ўйин ёмон ўтди дея олмайман, лекин ўша куни ғалаба қозониш пешонамизга ёзилмаган экан. Ўйин, ўйин атрофидаги жараёнлар кўтаринки руҳда эди.



2-КУН
14 январь куни терма жамоанинг эрталабки машғулотида бир кун олдин майдонга тушмаган футболчилар майдонда шуғулланишган бўлса, Жанубий Кореяга қарши ўйнаганлар тренажер залида шуғулланди. Кечқурун машғулот эса мураббийлар штабининг қарори билан бекор қилинди ва теория қилинди. Унда бир кун олдинги ўйин синчиклаб таҳлил қилинганини тахмин қилиш мумкин. Биз эса кунни Доҳадаги асосий медиа марказда ўтказдик. Дарвоқе, асосий медиа марказ “Ал-Садд” жамоаси стадионида жойлашган. У ерда журналистлар учун барча шароитлар яратиб берилган, сиздан фақат ишлиш талаб этилади. Асосий медиа марказ ҳақида алоҳида мақола ёзишга қарор қилдим, фақат бугун эмас.

Хорижда ўтказилаётган бундай катта мусобақада илк бор ишлаётганим учун бу ердаги шароитлар мени ҳайрон қолдирди. Очиғи, бундай қулайликни кутмаган эдим.



3-КУН
Бир кун аввал ЎФФ матбуот хизмати раҳбари Санжар Ризаев билан терма жамоа жойлашган меҳмонхонага бориб футболчилардан интервью олишга келишиб олган эдик. 15 январь куни Ўзбекистон олимпия терма жамоаси жойлашган “Radisson Blu” меҳмонхонасига бордик. У ерда ҳамкасбларимиз билан Самвел Бабаяндан тортиб футболчиларгача интервьюлар уюштирдик. Кунимиз жуда ҳам самарали ўтди, устозларимиз айтганидек журналист қанчалик кўп мақола ёзса, материал тайёрласа шунчалик ўсиб бораверади. Журналистнинг ҳар бир ижоди унга адреналин бўлади. Учинчи кун биз учун адреналин бўлди.



Қатар мусобақани ажойиб тарзда ўтказмоқда, барча шароитлар бор, кўчаларда Осиё чемпионати шукуҳи кезмоқда. U23 Осиё чемпионатини CA да кузатиб боринг, сизлар учун тайёрлаётган мақолаларимиз анчагина. Ҳозирча, Ўзбекистон U23 – Ироқ U23 ўйинига тайёргарлик кўришни бошлаймиз.

Бугун олимпия терма жамоамизни дуо қилинг, зеро улар 30 миллиондан ортиқ инсонларнинг орзуларини рўёбга чиқариш учун майдонга тушишади. Уларга сизнинг мададингиз жуда ва жуда зарур.


Толибжон Қосимов
Доҳа, Қатар

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика