Latest news

00:17Амир Ғалинои: "CAFA'да қатнашмаслик ҳақида хат ёздик, лекин шартларимиз қабул қилинмади"  15 23:40Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурарга айланди.  1 23:12ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Нидерландияда қийин ғалаба, Грузия Болгариядан устун келди  0 22:23Ўртоқлик учрашуви. Россия меҳмонда Қатардан устун келди  13 22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  0 21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  1 21:00Файзуллаевнинг кайфияти чоғ, Ғаниевдан ўткир нигоҳлар. Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйиндан олдинги расмий машғулотидан галерея  12 20:40"Пахтакор" ўз уйига қайтган норасмий ўйинда "Олимпик"дан устун келди  5 20:09Азизбек Турғунбоев: "Эрондан алам оладиган вақт келди"  5 19:56Неъматов, Насруллаев, Норчаев ва Эшмуродов терма жамоа лагерини тарк этди  17 19:30Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  20 18:59Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"   12 18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0 17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  3 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  7

ОФК U23. Дастлабки турнинг рамзий терма жамоаси News

ОФК U23. Дастлабки турнинг рамзий терма жамоаси

Қатарда U23 Осиё чемпионати гуруҳ босқичи 1-тур ўйинлари якунига етди.

Биз илк турда ўзини кўрсатган футболчилардан иборат рамзий терма жамоасини тузиб чиқдик.

Дарвозабон:
Сомпорн Йос (Таиланд)  

Саудия Арабистонига қарши ўйинда таиландлик посбон жуда яхши ўйнади. Учрашув давомида рақибларнинг 5та зарбасидан сўнг сейв қилган Сомпорн 13-дақиқада пенальтидан Мустафо Ал Бассас томонидан йўлланган зарбани қайтаришга ҳам эришди.



Ҳимоячилар:
Абдулкарим Ҳассан (Қатар)
Наомичи Уэда (Япония)
Али Фаёз (Ироқ)
Йеон Жеи Мин (Жанубий Корея)

Қатар олимпия терма жамоаси сардори бўлган Абдулкарим Ҳассан Хитойга қарши баҳсда қаҳрамонга айланди. Ҳисоб 0:1 бўлиб турган пайтда ҳисобни тенглаштирган ва чиройли зарба билан жамоасини олдинга олиб чиққан айнан Ҳассан бўлди. Маълумот учун, бу футболчи ОЧЛ-2015да "Ал Садд" сафида "Локомотив"га қарши ўйинда (6:2) майдонга тушган Маъмур Икромов дарвозасига гол урганди.


Япония терма жамоаси мусобақани кичик ҳисобдаги ғалаба билан бошлади. КХДР билан баҳсда ягона голни япониялик ҳимоячи Наомичи Уэда рақиб дарвозасига урди. Бундан ташқари Уэда ҳимояда ҳам ишончли ўйнади.


Ироқлик Али Фаёз Яман билан учрашувда пенальтидан ҳисобни очди. Бу футболчи жамоасининг ҳужумларини бошлашда ва рақиб ҳужумини қайтаришда фаол бўлди.



Кореялик Йеон Жеи Мин Ўзбекистон билан ўйинда асосий ҳужумчимиз бўлган Игорь Сергеевга умуман ўйин бермади. Жеи Мин Сергеевни ўйин давомида "қўриқлаб" юрди ва гол уришга имкон бергани йўқ.



Ярим ҳимоячилар:
Достонбек Ҳамдамов (Ўзбекистон)  
Абдулла Али (БАА)
Мун Чанг Жин (Жанубий Корея)

Рамзий терма жамоага Ўзбекистондан бир футболчини киритдик. Ўйин давомида бошқа шерикларига нисбатан бироз фаолроқ бўлган Ҳамдамов иккинчи бўлимда чиройли гол уришга эришди. 2015 йилда Осиёнинг энг яхши футболчиси бўлган Достонбек кейинги ўйинларда ҳам ўзини кўрсатади деб ўйлаймиз.


Ўзбекистонга қарши баҳсда ўз ҳисобига иккита гол ёзиб қўйган Мун Чанг Жин ҳақли равишда рамзийга киритилди. Бу футболчи яратилган имкониятдан унумли фойдалана олишини барчамизга кўрсатиб қўйди.


БАА сардори Абдулла Али ташқи кўринишидан Умар Абдулраҳмонга ўхшаб кетади. Ўйин услуби ҳам ўхшайди. Австралияга қарши баҳсда Али анчагина фаол ўйнади. Шу боис уни рамзий терма жамоага муносиб кўрдик.



Ҳужумчилар:
Арсалан Мотаххари (Эрон)
Баҳа Файсал (Иордания)
Муҳаммад Ал Саиари (Саудия Арабистони)

Эронлик Араслан Мотаххари "Нафт теҳрон" сафида ОЧЛ-2015да "Пахтакор"га қарши баҳслар орқали мухлисларимизга танилган. У Сурия билан ўйинда чиройли тарзда гол уриб ҳисобни очди. Баҳс охирида айнан унинг пасидан сўнг шериги иккинчи бор тўп киритди.


Биринчи турда дублга эришган учинчи футболчи бу Иордания терма жамоаси аъзоси Баҳа Файсал бўлди. Ҳужумчи Вьетнам билан ўйинда ўз ҳисобига иккита гол ёзиб қўйди.


Саудия Арабистони илк турда Таиланд билан ўйинда дуранг ўйнади - 1:1. Арабларнинг ягона голини Муҳаммад Ал Саираи урди. Бундан ташқари 13-дақиқада Ал Саиари пенальти ишлади. Бироқ шериги 11 метрли жарима тўпидан гол ура олмади.



Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика