Latest news

14:28"Челси" 22 ёшли футболчисини "Вильярреал"га сотади  0 13:59Аргентина ва Мессини норозилик намойишлари туфайли Анголадаги ўйиндан воз кечишга чақиришмоқда  0 13:30Суперлига. 20-тур дисквалификациялари: "Нефтчи", "Хоразм" ва "Сурхон"да йўқотишлар мавжуд  3 13:12Дуглас Луис АПЛга қайтмоқда  0 12:43Рустам Ашурматов қачон сафга қайтиши маълум  1 12:32АПЛ 1-турининг энг яхши футболчиси аниқланди  1 12:04"Замонавий дарвозабон фақат сейв эмас, жамоа ўйини қуриш ва оёқда ўйнашни ҳам билиши керак" - Денис Иванков билан интервью   3 11:41Паулу Бенту Ўзбекистон терма жамоасида, "Қайрат" тарихий натижага жуда яқин, Кападзе олдидаги катта муаммолар - 20 август кунги энг муҳим хабарлар битта саҳифада   7 11:25Рафинья "Олтин тўп"ни топшириш маросимида иштирок этадими?  5 11:22"Тушунишимча, ҳакам пенальтини ўзи белгиламаган, уни мониторга чақиришган" — "Сўғдиёна" - "Динамо" учрашуви ҳакамлик муҳокамаси  13 10:49"Челси" футболчиси фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин  1 10:27Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи Чехия клубида амалиёт ўтайди  0 10:17Гарначо келажаги борасида бир қарорга келди  4 09:45"Рома"нинг янги футболчиси илк машғулотда жароҳат олди  4 09:17"Манчестер Сити"нинг яна бир футболчиси ёзда жамоани тарк этади  1

ОФК сўровномаси тугади. Нестеров учинчи бўлди News

ОФК сўровномаси тугади. Нестеров учинчи бўлди

ОФК сайти 2016 йилги мавсум Осиё чемпионлар лигасига бағишлаб энг яхши дарвозабонни аниқлаш мақсадида сўров ўтказди.

Сўровномада беш нафар дарвозабон иштирок этди. Булар - Халед Эйса ("Ал Айн"), Муҳаммад Рашид Мазаҳери ("Зобаҳан"), Игнатий Нестеров ("Локомотив"), Шусаку Нишикава ("Урава Редс") ҳамда Ведран Янйетович ("Сидней" ФК). 

Мазкур сўровномада тажрибали посбон Игнатий Нестеров учинчи ўринни эгаллади. Сўровда иштирок этган 42,446 мухлисдан 64 фоизи эронлик дарвозабонга овоз берган. Натижада Муҳаммад Рашид Мазаҳери ҳеч қандай рақобатсиз биринчи бўлди. 

БАА терма жамоаси дарвозабони Халед Эйса 27 фоиз овоз йиғиб иккинчи ўринни эгаллади. Игнатий Нестеров эса 5 фоиз овоз билан учинчи бўлди. Шусаку Нишикава 3 фоиз тўплаб тўртинчи ўринни эгаллаган бўлса, австралиялик дарвозабьон Ведран Янйетович 1 фоиз овоз билан охирги ўринда қолди.


Энди дарвозабонларнинг 2016 йилги ОЧЛ кўрсаткичларини келтириб ўтсак:

Халид Эйса ("Ал Айн") - 14 учрашув, -13 гол, 5та қуруқ серия

Муҳаммад Рашид Мазаҳери ("Зобаҳан") - 8 ўйин, -5 гол, 5та қуруқ серия.

Игнатий Нестеров ("Локомотив") - 10 ўйин, -5 гол, 5та қуруқ серия. 

Шусаку Нишикава ("Урава Редс") - 8 ўйин, -7 гол, 4та қуруқ серия. 

Ведран Янйетович ("Сидней" ФК) - 8 ўйин, -7гол, 3та қуруқ серия.

Маълумки, 2016 йил "Локо" учун Осиё чемпионлар лигасидаги энг омадли мавсум ҳисобланади. "Темирйўлчилар" шу йили чорак финалга қадар бориб, Игнатий Нестеров энг яхши ўйинчилардан бири бўлганди. 

Айтиш мумкинки, ўша йил "Локомотив" Эрон клуби "Зобаҳан"га нисбатан бирмунча яхши иштирок этган. Лекин эронлик дарвозабоннинг биринчи ўринни олиши кутилмаган ҳолат эмас.

Гап шундаки, ОФК ўтказадиган сўровномаларда эронлик мухлислар жуда фаол иштирок этишади. Агар сўровда "Зобаҳан" дарвозабони эмас, балки "Локо" билан бир гуруҳда курашиб гуруҳдан чиқа олмаган "Сепахон" дарвозабони бўлганида ҳам барибир бирни оларди.

Чунки ОФК сўровномаларида овоз бериш бўйича Вьетнам ва Эрон олдига тушадигани йўқ. Ўзбекистонлик мухлислар учун эса барибир Игнатий Нестеров биринчи рақамли бўлиб қолаверади.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика