Latest news

00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  19 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  2 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  5 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  78 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  10 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  19 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  3 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  5

ОФК сўров ўтказди. Кутилганидек Эрон клуби ғолиб чиқди News

ОФК сўров ўтказди. Кутилганидек Эрон клуби ғолиб чиқди

ОФК сайти тез-тез мухлислар ўртасида турли сўровлар ўтказиб келади.

Мана шундай сўровномалардан бири Осиёнинг энг энг машҳур клубини аниқлаш ҳақида бўлди ва бунда кутилганидек Эрон клуби биринчи ўринни эгаллади. Бу тушунарли, чунки эронликлар ОФК ўтказадиган сўровларда жуда фаол эканлигини ҳаммамиз биламиз. Агар Теҳроннинг икки буюк клубидан бири "Истиқлол" ёки "Персеполис" энг машҳур клуб деб топилганида ҳам эътироз унчалик бўлмасди, аммо чемпионликка кўп ҳам даъвогарлик қилмайдиган ўртамиёна "Тракторсози"нинг ғолиб бўлиши жуда ғалати кўринади. 

Сўровда иштирок этган клублар орасида "Тракторсози" 51,14 фоиз овоз билан биринчи бўлди ва бу жамоа учун 1,468,693 мухлис овоз берган. Шарқ минтақасида энг машҳур деб Хитойнинг "Шанхай Шенхуа" клуби топилди. Лекин бу жамоа ҳам на миллий чемпионат, на Осиё чемпионлар лигасида ниманидир қойиллатганини эслаш қийин. 

Бундай олиб қараса, сўровномадаги клубларни кўриб ҳайратдан ёқа ушлайсан. Осиёнинг энг машҳур клуби деганда биз "Ал Ҳилол", "Ал Иттиҳод", "Ал Айн", "Гунгжу Эвергранд", "Урава Редс" каби номларни айтишга ўрганиб қолганмиз. Лекин мухлислар наздида машҳур жамоалар "Ал Виҳдат", "Жоҳор Дарул Таъзим", "Персия Жакарта" кабилар экан.

Rating: -11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика