Latest news

20:23"Арсенал" Родриго билан музокараларни бошлади  4 20:10Ўзбекистон Кубоги. “Бунёдкор” — “Локомотив”, “Бухоро” — “Наманган ФА”, “Қўқон-1912” — Қизилқум”, “Замин” — “Андижон ФА”  6 19:48Ўзбекистон Кубоги. "Локомотив" 6 очко тўплаган бўлсада гуруҳда қолиб кетди, "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" кейинги босқичда  7 18:45Франция терма жамоасига чақирилганлар рўйхати эълон қилинди  9 18:27"Футбол олами". Олмалиқда триллер, "Навбаҳор", "Пахтакор" ва "Насаф"нинг сафардаги ғалабалари — 10-тур ҳақида батафсил   2 17:13Жаҳон чемпионати бошланди. Бугун Ўзбекистон ўйнайди  2 16:57АПЛнинг жорий мавсумдаги энг ёмон трансферлари эълон қилинди (ТОП 10)  2 15:48Роналдунинг фитнес-браслети унинг биологик ёши 29да эканини кўрсатди: "Демак, яна 10 йил ўйнайман"  11 15:14Европа лигаси финали учун превью: "Тоттенхэм" - "Манчестер Юнайтед"  7 14:22МЮ ва "Тоттенхэм" мухлислари Бильбаодаги Европа лигаси финали олдидан Сан-Себастьянда муштлашишди  5 13:40Марказий Осиё. Қозоғистон ва Қирғиз Республикасида пешқадам ўзгарди, "Истиқлол" мағлубиятга учради, "Аркадағ" эса...  5 13:23Дель Пьеро мураббийлик лицензиясини олди: "Бугундан бошлаб мени "мистер" деб аташингиз мумкин"  7 12:21Агар МЮ Европа лигасида ғалаба қозонса Делап "қизил иблислар"га ўтади  9 11:49"Манчестер Сити" стадион ёнида де Брюйне ҳайкали ўрнатилади  1 10:51Беллингем фаолиятини Германиянинг ТОП жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  1

ОФК сайтида Осиё Кубогида урилган энг чиройли гол аниқланди News

ОФК сайтида Осиё Кубогида урилган энг чиройли гол аниқланди

ОФК расмий сайти мухлислар ўртасида Осиё Кубогида киритилган энг чиройли голни аниқлаш борасида сўров ўтказди.

Сўров натижаларига кўра, Вьетнам терма жамоаси футболчиси Нгуен Куанг Хаи томонидан Яман дарвозасига урилган гол энг чиройли деб топилди. Ушбу ярим ҳимоячи ўз голини жарима тўпидан сўнг киритганди. 

Қизиғи шундаки, финалда Алмуаз Али томонидан чалқанча усулда йўлланган ажойиб зарба ҳам энг чиройли гол бўла олмади. Шунингдек, Элдор Шомуродовнинг Япония дарвозасига киритган тўпи ҳам унчалик кўп овоз йиғмади. 

Энди нима учун вьетнамлик футболчининг голи энг чиройли деб топилганига келсак, бу голни ОФК энг яхши деб топмади, балки мухлислар сайтга кириб фақат вьетнамлик ўйинчига овоз беришган. Бу эса биринчи бор рўй бергани йўқ. Эсингизда бўлса, ўтган йил Хитойда бўлиб ўтган U-23 Осиё чемпионатида энг ҳам янг чиройли гол вьетнамлик шу футболчига насиб этганди. Ўшанда ҳам унинг финалда жарима тўпидан бизга урган голи энг яхши деб топилганди.

Ваҳоланки, Азиз Ғаниев ёки Жасур Яхшибоев томонидан киритилган голлар олдида бу гол у қадар этни жимирлатиб юбормайди. Аммо уларнинг ютуғи шундаки, вьетнамлик мухлислар интернетда жуда фаол. Масалан, ОФК сайти Осиё Кубогининг энг чиройли голини аниқлаш учун сўровни қўйганидан бери ўтган 9 кун ичида жами 215,854 овоз келиб тушган бўлса, биргина вьетнамлик футболчининг ўзига 105,139 та овоз берилган. Натижада у 49 фоиз билан биринчи ўринни эгаллади.

Бу борада иккинчи ўрин хитойлик Ву Лейга насиб этди. Унинг Филиппин дарвозасига киритган голи 78,647 овоз тўплади. Бу эса 36 фоиз деганидир. Таққослаш учун Алмуаз Алининг финалда Японияга урган чиройли голи атиги 2 фоиз овоз йиғган. Бу эса юқорида айтиб ўтганимиздек, вьетнамлик ва хитойлик мухлисларнинг интернетда ниҳоятда фаол эканини кўрсатади. Чунки бошқа сабаб ҳам кўринмаяпти.


Rating: -16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика