Latest news

21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  1 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  3 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  17 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  2 18:30Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойга ютқазди  7 18:13"Андижон" Хомяков билан боғлиқ вазият юзасидан расмий изоҳ берди  4 17:58Эрон чемпионати. "Трактор" меҳмонда мағлубиятга учради, Ҳамробеков 73 дақиқа ҳаракат қилди  0 17:38Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "ФарДУ"да йирик ғалаба, "Қумқўрғон"да жанговар дуранг ва бошқа натижалар  4 17:17САфарда. "Андижон"да нима гаплар? "Ультрас бургут"нинг режалари ва Сардор Азимов билан интервью  1 16:54Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Шорта" баҳсида ишлайдиган ҳакамлар эълон қилинди  8 16:25"Барселона" ва "Атлетико" "Тоттенхэм" футболчиси учун кураш олиб бормоқда  0 15:58"Челси" Хулиан Альварес учун курашга қўшилди  2

ОФК расмий сайти "Олмалиқ"қа баҳо берди News

ОФК расмий сайти "Олмалиқ"қа баҳо берди

Эртага, Вьетнамда футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионати старт олади.

Бу мусобақада жами 14та жамоа иштирок этади. "А" ва "В" гуруҳларида тўрттадан, "С" ва "D" гуруҳларида эса учтадан жамоа ўрин олган. 

Мазкур турнирда Ўзбекистон номидан қатнашадиган "Олмалиқ" футзал клуби "D" гуруҳида кураш олиб боради. Ҳар бир гуруҳдан иккитадан жамоанинг кейинги босқичга чиқишини ҳисобга олсак, "Олмалиқ" жуда яхши имкониятга эга. 

"Олмалиқ" жой олган гуруҳда шунингдек, Таиланднинг "Чонбури Блувейв" ва Ливаннинг "Банк Бейрут" клублари ҳам бор. ОФК расмий сайти ҳар бир гуруҳга алоҳида тўхталиб, имкониятларни баҳолади ва албатта "Олмалиқ" футзал клуби ҳақида ҳам ўз фикрини билдирди. 

Сайт "Олмалиқ" ҳақида шундай ёзади: "Олмалиқ" - Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони. Таркибда миллий терма жамоага номзод ўйинчилар кўп. "Олмалиқ" футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида иккинчи бор қатнашяпти. Жамоа ўтган йил чорак финалгача етиб борганди. Қизиғи шундаки, "Олмалиқ" ўтган йил чорак финалда айнан "Чонбури Блувейв"га мағлуб бўлиб мусобақани тарк этган. Бу сафар эса ҳар иккала клуб бир гуруҳдан жой олган". 

"Олмалиқ"нинг гуруҳдаги рақиблари ҳақида нималарни биламиз? 

Таиланднинг "Чонбури Блувейв" клуби ушбу мусобақада кетма-кет еттинчи бор иштирок этади. Бу жамоа Осиёнинг энг номдор футзал клублари қаторига киради. "Чонбури" 2013 йилги мусобақада биринчи ўринни эгаллаган, 2014 йил эса иккинчи ўрин билан чекланган. Жамоа таркибида Супҳавут Туэнкланг исмли ўйинчи энг кучли футзалчи ҳисобланади. 

"Ливан"нинг "Банк Бейрут" футзал клуби эса бу мусобақада учинчи бор қатнашяпти. Бош мураббий - Деян Дедович. "Банк Бейрут" 2015 йилги Осиё чемпионатида чорак финалга қадар борганди. Бу сафар нима бўлишини вақт кўрсатади.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика