Latest news

14:00Эндрик 18 ёшида уйланди, Холанд Римда дам олмоқда. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 13:53Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди  2 13:36Эшитдик-да! "Сўғдиёна" Люпчо Дориевга йирик миқдорда товон пули белгилаган  3 13:10Эшитдик-да! Рустам Турдимуродов "Сурхон"га ўтади  7 12:56"Ньюкасл" ҳимоячисини "Манчестер Сити"га қўйиб юбормоқчи эмас  1 12:31Расман: "Пахтакор" ироқлик ҳимоячи трансферини эълон қилди  3 12:19Манба: Тожикистон собиқ устози Сегрт Ўзбекистон терма жамоаси бошқарувига келиши кутилаётган Лёвга ёрдам бериши мумкин  14 11:54Асрор Алиқулов жамоадан кетгани йўқ — "Машъал"  1 11:34Қирғизистон клуби "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  2 11:21"Машъал" андижонлик футболчи билан шартнома имзолади  4 10:50"Нефтчи"ни яна бир тажрибали футболчи тарк этиши мумкин  4 10:16"Ливерпуль" футболчиси Италияга қайтишга яқин  4 09:47"Хоразм" легионери билан хайрлашди  2 09:14Одил Абдумажидов фаолиятини юртимизда давом эттиради  2 08:40"Нефтчи" яна бир легионер футболчи билан хайрлашишга яқин  11

ОФК Президенти Шавкат Мирзиёевни табриклади News

ОФК Президенти Шавкат Мирзиёевни табриклади

ОФК Президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси U-23 Осиё чемпионатида ғалаба қозониб, чемпионликка эришгани муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни табриклади.

“Муҳтарам Шавкат Миромонович! Сизга ва Ўзбекистон халқига Хитойда ўтказилган U-23 Осиё чемпионатида Олимпия терма жамоасининг ғолиб бўлиши муносабати билан ўзимнинг самимий табрикларим ва энг яхши тилакларимни изҳор этиш мен учун катта шараф.  

Марказий Осиё минтақасидан биринчи бўлиб U-23 Осиё чемпионатида ғолибликка эришган мамлакат сифатида бутун жамоа аъзоларининг мусобақа чоғида матонат ва фидоийлик кўрсатганликлари мақтовга лойиқдир.

Аминманки, ушбу футболчилар келгусида Ўзбекистон футболи муваффақияти йўлида асосий ролни бажарадилар ва мамлакатингиз ҳамда Осиёни фахрга тўлдирадилар.

Аниқ айтишим мумкинки, Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг саъй-ҳаракатлари билан ўзбек футболининг келажаги порлоқ бўлади.

Сизни ишонтириб айтаманки, ажойиб мамлакатингизда футболни янада ривожлантириш ва тарғиб қилиш учун доимо ёрдамга тайёрман.

Энг самимий тилаклар билан,

Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа”.


Rating: +73   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика