Latest news

19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  0 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  10 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  0 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  37 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  62 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1

ОФК маслаҳатчи Навоийга ташриф буюрди News

ОФК маслаҳатчи Навоийга ташриф буюрди

Хабарингиз бор, бир неча кунлардан буён қитъамизнинг бош футбол ташкилоти ОФК ва ЎФФ мутахасислари Олий лигада иштирок этаётган жамоаларнинг стадионларида бўлиб, у ерда яратилган инфратузилма ва шароитлар билан яқиндан танишиб чиқишмоқда.

Кеча  Осиё Футбол Конфедерациясининг стратегик режалаштириш, маркетинг ва инфратузилма масалалари бўйича йўриқчиси Эльнур Мамедов ва  ЎФФ маркетинг бошқармаси бошлиғи Бахтиёр Маметов ҳамроҳлигида Навоий шаҳрига ташриф буюрди.

Меҳмонлар “Қизилқум” жамоасининг уй учрашувлари ўтказиладиган Ёшлар спорт мажмуасида бўлишди. Ташриф давомида меҳмонлар стадионда футболчилар, мухлислар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишишди. Эльнур Мамедов футбол майдони чимини кузата туриб, уннинг ҳолатига юқори баҳо берди. Ўзининг бу борадаги тажрибалари билан ўртоқлашди.

Шундан сўнг  клубнинг маркетинг, матбуот хизмати ва бошқа бўлим ходимлари иштирокида  давра суҳбати ўтказилди. Самимий ва дўстона руҳда ўтган суҳбат чоғида, ОФК ва ЎФФ вакиллари келгусида клубнинг маркетинг ишларини янада ривожлантириш борасида керакли маслаҳат ва тавсияларини беришди.









Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика