Latest news

18:55"Хоразм" сафарда "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  3 18:48Кипрда "Кармиотисса" президенти отиб кетилди  0 18:30Суперлига. "Андижон" – "Шўртан" (матнли трансляция)  3 18:25"Вазиятга реал қараш керак, ҳар бир рақибга қарши ўйлаб қўйган режаларимиз бор" — Ислом Исмоилов иштирокидаги матбуот анжумани   6 18:03Нодир Элибоев: "Олдингидек, 1 ёки 2 та ўйинни кутиб яшаётганимиз йўқ. Ҳар бир турда яхши рақобат бор"  0 17:27Манба: Катанец ёрдамчилари ЎФАни судга бермоқчи  25 17:02ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона пастлади  12 16:05Ўзбекистон терма жамоаси афсонаси Қозоғистон жамоасини бошқарадими?  11 15:37"Аҳал" ОЧЛ-2'даги уй учрашувини Эронда ўтказади  5 15:16Қозоғистон футзал термаси устози Кака: "Бизда легионерлардан Игита билан Эдсон қолди"  0 14:54Фабио Каннаваро Қаршидаги футбол академияси билан танишди  16 14:32Ўзбекистон Кубоги финалида жамоалар қандай рангдаги либосларда ўйнашига аниқлик киритилди  2 14:14Футзал бўйича Олий лига 4-тур учрашувларига қайси шаҳар мезбонлик қилиши маълум  0 13:59"Олимпик"нинг 11 ўйинлик мағлубиятли серияси якун топган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:40Испания футбол федерацияси президенти АҚШда бўлиб ўтадиган "Вильярреал" – "Барселона" учрашувига муносабат билдирди  9

ОФК лицензиялаш натижаларини эълон қилди: Ўзбекистон қитъада етакчи News

ОФК лицензиялаш натижаларини эълон қилди: Ўзбекистон қитъада етакчи

Осиё футбол конфедерацияси бугун навбатдаги лицензиялаш мавсуми натижаларини эълон қилди.

Унга кўра, яқиндагина якунига етган лицензиялаш жараёнини муваффақиятли якунлаган клублар рўйхати тақдим этилди. 2023/24 лицензиялаш мавсуми натижаларига кўра, Ўзбекистоннинг 19 та клуби ОФК лицензиясини қўлга киритди ва бу борада Ўзбекистон қитъада энг яхши кўрсатгични эгаллади.


ОФК Элит Чемпионлар лигаси ҳамда ОФК Чемпионлар лигаси икки мусобақалари талаблари асосида ўтказилган лицензиялашдан муваффақиятли ўтган Ўзбекистон клублари:

"Пахтакор", "Навбаҳор Лочинлари", "Насаф", ОКМК, "Қизилқум", "Сўғдиёна", "Бунёдкор", "Нефтчи", "Металлург", "Локомотив", "Динамо Плюс", "Андижон", "Бухоро", "Машъал", "Шўртан", "Олимпик Тошкент", "Сурхон", "Қўқон-1912", "Хоразм".


Суперлига ҳамда Про лиганинг иштирокчи клублари лицензия талабгори сифатида ОФК лицензиялаш регламенти шартлари асосида 5 та мезон бўйича ҳужжатларни тақдим этишди. Спорт, инфратузилма, ишчи-ходимлар, ҳуқуқий ҳамда молиявий мезонлар бўйича ОФКнинг минимал талабларини Ўзбекистоннинг икки юқори дивизиони вакиллари бажара олишмоқда.


Ҳужжат топшириш жараёни ОФКнинг куз-баҳор тизимига ўтганини инобатга олган ҳолда ноябрь ойидан старт олиб, мартга қадар давом этмоқда. Молиявий меъзоннинг асосий талаби – клубнинг мавжуд шикоят ёки аризаларни белгиланган муддатлар ичида ҳал этишидир. Бунда 31-декабргача чиққан шикоятлар 31-мартга қадар ҳал этилиши назорат қилинади. Бу борада клубларнинг мавжуд молиявий муаммоларини дедлайнлар ичида ёпиши масаласи ЎФА ва ЎзПФЛ томонидан жиддий назорат қилинади ва Ўзбекистон футболчилар уюшмаси билан ҳамкорликда иш олиб борилади. Мазкур саналардан кейин чиққан қарздорликлар амалдаги лицензиялаш циклига дахлдор бўлмайди ва улар кейинги лицензиялаш мавсумига қадар ҳал қилинади. Бу қоидани футбол қонунчилиги билан етарли даражада таниш мутахассислар жуда яхши билишади.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика