Latest news

13:51Рафинья: "Олтин тўп" мақсад эмас, асосийси – жамоавий ғалабалар"  0 13:23U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичига қачон қуръа ташланиши эълон қилинди  1 12:54Криштиану Роналдунинг ўғли Португалия терма жамоасида 7-рақам остида дебют қилди  1 12:30Марказий Осиё. "Қайрат" кубокни тарк этди, "Истиқлол" очко йўқотди, Туркманистонда эса 4 тур кейинги ўйинлар ўтказилди  1 11:59Гвардиола "Барселона" футболчисини Де Брюйнега ўринбосар деб билмоқда  7 11:37Бутун бир давр якуни: "Реал" тажрибали футболчиси жамоадан кетади  10 10:58“Ноттингем“ ҳужумчиси сунъий кома ҳолатидан чиқди  0 10:30“Барселона“ Ямал ва Рафинья учун 7 та футболчидан воз кечишга тайёр  14 10:21Сергей Лебедев: “Маҳоратли футболчилар мезбонлар ғалабасига муносиб ҳисса қўшишди”  3 09:53“Рома“ ҳужумчисига Туркия грандлари қизиқиш билдирмоқда  0 09:19“Реал Мадрид“ 60 миллион евролик трансфер бўйича келишувга эришди (Фабрицио Романо)  17 08:49Сергей Лушан: “Беш баллик тизимда менимча, жамоа ўйинини 3 баллга лойиқ кўрса бўлади”  1 08:20Мавсум якунида Ла Лигадан тушиб кетадиган яна бир жамоа номи маълум  2 07:51Аббосбек Файзуллаев кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди  5 07:24Дахшат. “Аякс“ чемпионликни ПСВга “совға“ қилмоқда  6

ОФК кубогини яхши кўрадиган, аммо ўзбек клубларига "тиши" ўтмаган "Эйр Форс" ҳақида News

ОФК кубогини яхши кўрадиган, аммо ўзбек клубларига "тиши" ўтмаган "Эйр Форс" ҳақида

ОКМК жамоаси бугун ОЧЛ гуруҳ босқичининг иккинчи турида ўз майдонида Ироқнинг "Эйр Форс" клубини қабул қилади.

Одатда Ироқ жамоалари билан ҳар доим ҳам тўқнаш келмаймиз. Лекин улар ўзбек клублари билан ўйинларда доим бор кучини сарф қилишга ва жанг қилишга одатланган. Хўш, "Эйр Форс" қандай жамоа?

AGMK

Siavash Haghnazari - 81'

AFC Champions League Grp. C . Round 2

02/10/2023, 18:00

2
:
1
Finished

Al Quwa Al Jawiya

Ali Jasim - 2', Sanzhar Tursunov - 48'

45'
90'
46'  Mirzhakhon Mirakhmadov (Martin Boakye)
72'  Sanzhar Tursunov (Mirjamol Kasimov)
72'  Ruben Sanchez (Akramjon Komilov)
77'  Mirjamol Kasimov
81'  Siavash Haghnazari
84'  Oybek Rustamov
90'  Sardor Rakhmanov (Bakhtiyorjon Kasymov)
90'  Shohruh Gadoev (Mukhammadanas Khasanov)
2'  Ali Jasim
36'  Ruslan Hanoon
48'  Sanzhar Tursunov
90'  Franco Atchou (Shihab Razzaq)
90'  Ali Jasim (Mohannad Abdul-Raheem)
90'  Frank Cedric Abogo (Mustafa Waleed Hasan Fatla)
90'  Mohammad Qasem (Mustafa Saadoun)

Клуб ҳақида

"Эйр Форс" клубининг икки хил номи бор. Бу жамо "Ал Қува Ал Жавия" деб ҳам номланиб, Ироқдаги энг тарихий клублардан бири ҳисобланади. "Лочинлар" лақабини олган жамоа 1931 йил Ироқ ҳарбий ҳаво кучлари ташкил қилинган санадан 4 кун ўтиб ташкил қилинган. Шу пайтгача клуб 7 маротаба Ироқ чемпионлигини қўлга киритган. 

Жамоани 63 ёшли мураббий Аюб Одишо бошқармоқда. Мазкур мутахассис фаолияти давомида 5 маротаба "Эйр Форс"ни бошқарган. Ўтган мавсум унинг қўл остида шогирдлари Ироқ чемпионатида иккинчи ўринни қўлга киритди ва мамлакат кубогида ғолиб чиқди. 


"ЭЙР ФОРС" (ИРОҚ)

Шаҳри: Боғдод

Лақаби: "Лочинлар"

Ташкил топган сана: 1931 йил 4 июль

Уй стадиони: "Ал Қува Ал Жавия"

Сиғими: 10000 томошабин

Клуб хўжайини: Шиҳаб Жаҳид

Бош мураббий: Аюб Одишо

Совринлари:

Ироқ чемпиони - 7 марта

Ироқ футбол Ассоциацияси кубоги соҳиби - 5 марта

Ироқ Элит кубоги соҳиби - 3 марта

Ироқ Суперкубоги - 2 марта

ОФК кубоги соҳиби - 3 марта


Халақаро майдондаги иштирок

 "Эйр Форс" мусобақа формати ОЧЛга ўзгартирилган палладан буён гуруҳ босқичида 4 маротаба иштирок этган ва гуруҳдан чиқа олмаган. 

Жамоанинг ОЧЛдаги иштироки:

2004 - гуруҳ босқичи

2006 - гуруҳ босқичи

2008 - гуруҳ босқичи

2021 - гуруҳ босқичи

2022 - гуруҳ босқичи 

Клуб ОЧЛда муваффақиятсиз иштирок этаётган бўлсада, 2016-2018 йилларда кетма-кет 3 мавсум ОФК кубогида бош совринни ҳеч кимга бермаган.2016 йил финалда Ҳиндистоннинг "Бенгалуру" клуби 1:0 ҳисобида мағлуб этилган. 2017 йил ҳал қилувчи баҳсда Тожикистоннинг "Истиқлол" клуби таслим этилган - 1:0. Ўтган йил эса финалда Туркманистоннинг "Олтин Аср" клуби мағлуб (2:0) этилди.

Таркибдаги футболчилар ва легионерлар

Кеча Миржалол Қосимов айтиб ўтганидек таркиб аввалги йилларга қараганда анча ёшарган. Бугунги кунда жамоанинг ўртача ёши 25,6 кўрсаткични ташкил қилади.Таркибда жами 8 нафар легионер ҳаракат қилаётган бўлиб, улар жамоанинг 25 фоизини ташкил этади. 8 нафар футболчи турли ёш тоифасидаги терма жамоаларда тўп тепади. Ном жиҳатдан Ироқ терма жамоасининг асосий футболчиси сифатида Ҳумам Тариқ, Моҳаннад Абдулраҳим етакчи ҳисобланади. Ҳумам Тариқ ўз вақтида Ироқ олимпия терма жамоасида Қатардаги Осиё чемпионатида гол урган. 2021 йилда эса у Қосимовнинг нишонига тушган ва ОКМКга ўтишга жуда яқин келганди. 

19 ёшли вундеркинд Али Жасим Ўзбекистон мезбонлик қилган U-20 Осиё чемпионатида Эрон ва Япония посбонларини ҳафа қилишга мажбур қила олган. Аргентина мезбонлик қилган Жаҳон чемпионатида ҳам 3та учрашувда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. Шунингдек, ОЧЛнинг илк турида у "Сепахон"га ҳам 2та гол урганини айтиш жоиз. Умуман Али Жасим Ироқ футболининг келажаги дея қаралмоқда. 

2000 йилда туғилган Ибраҳим Байеш ўнг қанот вингери сифатида 2018 йилдан буён "Эйр Форс" таркибида тўп тепиб келмоқда. Бугунги кунда у жамоасининг энг қиммат футболчиси ҳисобланади (600 минг евро). 

Легионерларнинг барчаси Африка қитъасидан. Клаусех Агбозо (Того), Бакари Ндайе (Мавритания), Вилсон Акакпо (Гана), Гаитх Маруфи (Тунис), Франко Атчоу (Того), Сампсон Эдуку (Гана), Франк Абого (Камерун), Аҳмад Ал Сарори (Яман)


Таркиби:

Дарвозабонлар

20. Муҳаммад Ҳамид

- Сажжад Ниҳад

12. Муҳаммад Шакир

34. Али Ҳалид

Ҳимоячилар

38. Клаусех Агбозо (Того)

40. Вакари Ндайе (Мавритания)

66. Муҳаммад Ал Бақир

- Али Ҳассан 

3. Вилсон Акакпо (Гана)

44. Ҳаммуд Мишан

48. Руслан Ҳаноон

24. Ҳасан Раед 

30. Мустафа Валид 

2. Гаитх Маруфи (Тунис)

6. Самих Саид

17. Мустафа Саадон

Ярим ҳимоячилар

25. Саад Абдул Амир 

16. Шиҳаб Раззак

13. Франко Атчоу (Того)

5. Юсуф Фавзи

19. Муҳаммад Қосим 

28. Муҳаммад Ридҳа Жалил

Ҳужумчилар

11. Ҳумам Тариқ

- Ҳусаин Жаббар 

8. Ибраҳим Байеш 

10. Али Жасим

9. Монтадар Абдул Амир

17. Аҳмад Ал Сарори (Яман)

7. Шариф Абдулҳаким 

14. Сампсон Эдуку (Гана)

18. Франк Абого (Камерун)

88. Моҳаннад Абдулраҳим


Ўзбек клубларига қарши 

"Эйр Форс" ОЧЛ доирасида 3 маротаба ўзбек жамоалари билан тўқнаш келган ва ҳали ғалаба қозонмаган. Осиё кубок эгалари кубогида ҳам омад бизнинг шоввозларга кулиб боққан. 

ОСИЁ КУБОК ЭГАЛАРИ КУБОГИ МУСОБАҚАСИДА

1996/1997 йил

Биринчи босқич

"Навбаҳор" 4:1 "Ал-Қува Ал-Жавия" (Ироқ)

"Ал-Қува Ал-Жавия" 5:2 "Навбаҳор" (сафарда кўпроқ гол ургани учун "Навбаҳор" кейинги босқичга чиққан)

ОСИЁ ЧЕМПИОНЛАР ЛИГАСИ МУСОБАҚАСИДА 

2019 йилги мавсум

ОЧЛ ўтиш учрашуви

"Пахтакор" - "Эйр Форс" 2:1

Голлар: Жалолиддин Машарипов 77, - 1:0. Марат Бикмаев 84, - 2:0. Ҳаммади Аҳмад 87, - 2:1.


ОЧЛ гуруҳ босқичи. 2-тур.

2021 йилги мавсум

"Эйр Форс" - "Пахтакор" 0:0


ОЧЛ гуруҳ босқичи. 6-тур.

"Пахтакор" (Ўзбекистон) - "Эйр Форс" (Ироқ) - 1:0

Гол: Пўлатхўжа Холдорхонов 79, - 1:0.


Абдулазиз Искандаров

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика