Latest news

09:21Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳо олишди?  2 08:52Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида ўзгариш юз берди  0 08:25Sofascore. Кеча асосий таркибда майдонга тушган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:57Here we go! "Ливерпуль" АПЛ тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширмоқда  6 07:25"Сиэтл Саундерс" Лига кубогининг финалида Месси бошчилидаги "Интер Майами"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  10 02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  32 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  2 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  5 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  37 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  23

ОФК Кубоги соҳиби Артём Филипосянни табриклаймиз! News

ОФК Кубоги соҳиби Артём Филипосянни табриклаймиз!

Бугунги санада таваллуд топган футбол аҳлини унутилмас кун билан муборакбод этишда давом этамиз.

Бугун юртимиз жамоаларидан ташқари Хитой, Таиланд клубларида муваффақиятли тўп тепган, "Прачуап" сафида кубок соҳибига айланган тажрибали ҳимоячи Артём Филипосян 32 ёшга тўлди. 1988 йилнинг 6 январь куни Самарқанд шаҳрида дунёга келган Артём фаолияти давомида "Машъал", "Насаф", "Бунёдкор", "Локомотив", "Бунёдкор", "Динамо" (Самарқанд), "Бухоро", "Ляонин Хувин" (Хитой), "Прачуап" (Таиланд) клубларини шарафини ҳимоя қилган. Ўзбекистон миллий терма жамоаси либосида 13 та ўйинда майдонга тушган. 

Бугунги қаҳрамонимиз 2011 йилда "Насаф" билан бирга ОФК Кубогини қўлга киритган. Уч мавсум давомида "аждарлар" сафида ўйнаган Артём чемпионат кумуш ва бронза медалларига эга чиққан. "Бунёдкор" сафида эса Ўзбекистон чемпиони, икки бор кубок ҳамда Суперкубок эгасига айланган. 

Филипосян 2014 йилнинг февраль ойида Хитойнинг "Ляонин Хувин" клуби билан шартнома имзолайди. Аммо, Чин юртида узоқ вақт ушланиб қолмади. Футболчи яна Ўзбекистонга қайтиб, "Локомотив" сафига келиб қўшилади. Ҳимоячи ўтган мавсумни "Прачуап" клубида ўтказди ва жамоаси билан бирга Таиланд кубогини қўлга киритди. Бу клуб Таиланд олий лигаси дебютанти бўлишига қарамай, финалга қадар етиб борди. Бош соврин учун баҳсда мамлакат футболи байроқдори "Бурирам Юнайтед"ни пеналтилар сериясига кўра таслим эта олди.           

- Самарқандда футболни яхши кўришади. Она шаҳримдан Илҳом Юнусов, Эркин Бойдуллаев, Дилшод Шарофутдинов, Баҳодир Насимов, Анвар Ғофуров, Илҳом Шарипов сингари таниқли футболчилар етишиб чиққан. Ният қиламанки, вақти келиб “Динамо” аввалги шонини тиклаб олади. Балки, мураббийлик фаолиятимни бошлаганда болалар билан ишларман. Самарқандда истеъдодлар кўп, фақат уларни кашф қилиш керак. Ўзим ҳам Самарқанддаги футбол интернатини тугатганман. Тез-тез қўнғироқ қилиб туришади, ёш болалар мендан дастхат сўрашади ва расмга тушишади. Маҳаллий болалар учун қўлимдан келганича ёрдам беришга тайёрман, - дейди Филипосян.   


Фурсатдан фойдаланиб, сайтимиз ижодий гуруҳи ва ўқувчилари номидан Артём Филипосянни туғилган куни билан табриклаймиз. Унга сиҳат-саломатлик, узоқ умр тилаймиз.   

БИЗНИНГ МАЪЛУМОТ:

Тўлиқ исми: Артём Филипосян

Амплуаси: Ҳимоячи

Туғилган санаси: 06.01.1988

Фуқаролиги: Ўзбекистон

Туғилган жойи: Самарқанд шаҳри

Бўйи: 188 см

Вазни: 78 кг

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика