Latest news

23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  1 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  1 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  4 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  2 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  4 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  3 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  13 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  15

ОФК кубоги. "Олтин Аср" бош мураббийи Язгули Хожагелдиев: "Биринчи турда дуранг ўйнадик, шу боис энди очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ" News

ОФК кубоги. "Олтин Аср" бош мураббийи Язгули Хожагелдиев: "Биринчи турда дуранг ўйнадик, шу боис энди очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"

ОФК кубоги 2-туридан ўрин олган "Олой" - "Олтин Аср" учрашувидан олдинги матбуот анжуманида "Олтин Аср" бош мураббийи Язгули Хожагелдиев ва футболчи Аҳмет Атаев иштирок этди.

"Биринчи турда икки очко йўқотдик, шу боис энди очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ. Ғалаба қозониш ва гуруҳдаги ўз имкониятларимизни яхшилашимиз керак", - деб гап бошлади мураббий. 

- 1-турда икки футболчингиз четлатилди. Жамоадаги интизом тўғриландими? Сабаби эртага ҳам шундай давом этса, "Насаф" билан сўнгги турдаги ўйинга футболчиларингиз етмай қолиши мумкин...

- (кулади) йўқ бундай бўлмаса керак. Тўғри футболда барча нарса бўлиши мумкин, аммо бунгача олиб бормаймиз. Биз яхши нарсаларга умид қиламиз.

- Биринчи турда "Хўжанд" билан дуранг ўйнадинглар, таркиби янгиланган жамоа шундай қаршилик кўрсатишини кутганмидингиз?

- Албатта кутгандик. Сабаби "Хўжанд" айни пайтда Тожикистон чемпионатида ўйнамоқда, бизда эса ўйин амалиёти йўқ эди. Эртанги баҳсда биз ўйин томонлама янада яхши ҳаракат қиламиз ва илк турда йўл қўйган хатоларни такрорламаймиз.



- Гуруҳдаги қайси жамоани фаворит деб ҳисоблайси?

- Ҳеч қайси жамоани алоҳида кўрсата олмайман. Сабаби ҳозир ҳатто "Олой"да ҳам кейинги босқичга чиқиш имконияти бор. Эртанги ўйинлардан кейин кўп нарса ойдинлашади.

- Илк турдаги дуранг қайси жамоага кўпроқ фойда бўлди? "Олтин Аср", "Хўжанд" ёки "Насаф"га?

- Дуранг ҳеч қайси жамоага минус бўлгани йўқ, сабаби очко олинди. Кейинги икки турда биз ҳам, "Хўжанд" ҳам иккита ғалабага эришса гуруҳ ғолиби бўлиши мумкин.

Ҳар қандай мусобақадаги дастлабки ўйин доим оғир бўлади. Кейин эса ўйиндан-ўйинга барчаси яхшиланиб боради. "Хўжанд" билан дуранг ўйнаганимиз ноодатий ҳолат эмас, сабаби олдинги мусобақаларда ҳам бу жамоа билан дуранг ўйнагандик. Мезбонларга қарши ўйинлар доим оғир ўтган. Ҳеч ким очко йўқотишни хоҳламайди, аммо вазият шундай экан уни қабул қиламиз", - дейди Язгули Ходжагелдиев.

"Эртага яхши кайфиятда тушамиз, қизиқарли ўйин бўлиши аниқ. Ғалаба қозониб Туркманистон халқини хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз", - дейди Аҳмет Атаев.


 

Толибжон Қосимов

Душанбе, Тожикистон 


FC Alay Osh

AFC Cup Grp. F . Round 2

17/05/2021, 18:00

5
:
4
Finished

Altyn Asyr

45'
90'

Rating: -6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика