ОФК кубоги. "Куала-Лумпур" "Сўғдиёна"нинг Ҳудудлараро финалдаги рақибига айланди
07 sep 2022 20:28
News
ОФК кубоги. "Куала-Лумпур" "Сўғдиёна"нинг Ҳудудлараро финалдаги рақибига айланди
Муросасиз кечган учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимнинг 60-дақиқасида меҳмонлар футболчиси Пауло Жозе ҳисобни очди. Ўйин якунланиш арафасида, аниқроғи, 90-дақиқада Молла ҳисобни тенглаштириб, интригани қайтарди. Бироқ унинг қувончи 2 дақиқа давом этди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларнинг иккинчисида дастлаб Сидде, сўнгра 90+5 дақиқада Моралес рақиб дарвозасига тўп киритиб, малайзияликларни кейинга босқичга олиб чиқди.
"Мохун-Баган" — "Куала-Лумпур" 1:3
Голлар: Пауло Жозе, 60 (0:1), Молла, 90 (1:1), Сидде, 90+2 (1:2), Моралес, 90+5 (1:3)
Шу тариқа, ОФК Кубоги ҳудудлараро финали Жиззахда, "Сўғдиёна" ва "Куала-Лумпур" иштирокида ўтказилади. Мазкур баҳс 5 октябрь куни бошланади. Мазкур жуфтлик ғолиби мусобақанинг ҳал қилувчи босқичига йўлланмани қўлга киритади.
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments