ОФК кубоги. Бугун "Насаф" "Олтин Аср"га қарши ўйнайди. Жамоа плей-оффга чиқишга яқин
20 may 2021 07:32
News
ОФК кубоги. Бугун "Насаф" "Олтин Аср"га қарши ўйнайди. Жамоа плей-оффга чиқишга яқин
Қаршиликлар 1-турда Қирғизистоннинг "Олой" жамоасини 4:0 ҳисобида мағлуб этгандилар. 2-турда эса мезбон "Хўжанд" жамоаси 3:0 ҳисобида таслим этилди. "Олтин Аср" эса бунгача 1 та ғалаба ва 1 та дуранг қайд этган.
Бугун ғалаба ёки дуранг ҳамюртларимизни плей-офф босқичига олиб чиқади. Туркманистонликларни эса фақат ғалаба қониқтиради. Мазкур баҳс гуруҳ ғолиби номига аниқлик киритиб беради.
Эслатиб ўтамиз, ОФК кубогида ўйинлар 3 та турдан иборат ва фақатгина биринчи ўринни эгаллаган жамоалар август ойида ўтказиладиган плей-офф баҳсларига йўлланма олишади.
"Насаф" иштирокидаги ўйин бугун бизнинг вақт билан соат 17:00 да бошланади. Учрашув championat.asia сайтида матнли трансляция қилинади ва "Узрепорт" телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.
|
Nasaf Qarshi |
AFC Cup Grp. F . Round 3 20/05/2021, 18:00 0
:
2
Finished
|
Altyn Asyr |
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments